ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Ер муносабатларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 14.11.2007 й. 14-0706/7206-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

14.11.2007 й.

N 14-0706/7206


(КЎЧИРМА)




Фермер хўжалигининг туман ҳокимлиги билан ер ижараси шартномаси тузмасдан туриб ердан фойдаланганлиги суд томонидан ноқонуний деб баҳоланди


Даъвогар - Пайариқ туман ҳокимлиги хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - Пайариқ туманидаги "Нарзулла бобо" фермер хўжалиги ихтиёрида бўлган ер майдонини туман ҳокимлиги ер захирасига қайтаришни сўраган. Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

"Нарзулла бобо" фермер хўжалиги Олий хўжалик судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилишни сўраган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама этиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларига кўра, Пайариқ туман ҳокимининг 1999 йил 24 ноябрдаги 753-К-сонли қарори билан "Пахтакор" жамоа хўжалиги ҳудудида жойлашган "Нарзулла бобо" фермер хўжалиги рўйхатга олинган ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун унга 10 гектар ер майдони 10 йил муддатга ижарага берилган.

Туман ҳокимининг 2002 йил 19 февралдаги 64-К-сонли "Пахтакор" фермер хўжаликлари уюшмаси ҳудудидаги "Жувозхона" фермер хўжалиги аъзоларининг 2001 йил 3 декабрдаги 2-умумий йиғилиши қарорини тасдиқлаш ҳамда "Нарзулла бобо", "Марди бобо" ва "Зебинисо" фермер хўжаликларига қўшимча ер ажратиб бериш тўғрисидаги қарори билан "Нарзулла бобо" фермер хўжалигининг умумий ер майдони 14,8 гектар қилиб белгиланган.

Туман ҳокимининг 2003 йил 10 июндаги 831-сонли қарори билан ҳамда "Пахтакор" фермер хўжаликлари уюшмаси ҳудудида жойлашган "Марди бобо" фермер хўжалиги аъзоларининг 2003 йил 5 апрелдаги ижара шартномасини ихтиёрий равишда бекор қилиш ва ер майдонини "Нарзулла бобо" фермер хўжалиги ихтиёрига ўтказиш тўғрисидаги қарори, "Марди бобо" ва "Нарзулла бобо" фермер хўжаликлари аъзоларининг 2003 йил 1 апрелдаги қўшма йиғилиши қарори тасдиқланиб, "Пахтакор" фермер хўжаликлари уюшмаси ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган "Нарзулла бобо" ва "Марди бобо" фермер хўжаликлари бирлаштирилган, улар негизида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштирилган "Нарзулла бобо" фермер хўжалиги ташкил қилинган. Фермер хўжалигининг умумий ер майдони 27,8 гектар, шундан 22,2 гектари сувли, 2,8 гектари боғзор, 2,2 гектари токзор, 1 гектари яйлов деб белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 33-моддасига кўра, ер участкасига доимий эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати, ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати, ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати, ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери, ер участкаси ижара шартномаси ёки ер участкасидан муддатли фойдаланиш шартномаси, ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳнома ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлардир.

Ваҳоланки, туман статистика бўлими томонидан 2007 йил 5 январда берилган 6-сонли маълумотномада қайд этилишича, "Нарзулла бобо" фермер хўжалиги 2004 йилда давлатга пахта хом ашёси етказиб бериш шартномавий мажбуриятини 57,7 фоизга бажариб, 2006-2007 йиллар мобайнида эса туман ҳокимлиги билан ер участкасини ижарага бериш шартномаси тузмасдан, унга ижарага берилган ердан ноқонуний равишда фойдаланиб келганлиги аниқланган.

Юқоридагилардан кўринадики, аризачининг кассация шикоятида кўрсатилган важлар ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ўз исботини топмади.

Бундай ҳолатларда кассация судлов ҳайъати ҳал қилув қарори ва қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим деб топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 й., 8-сон












Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск