ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Ер муносабатларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 07.11.2007 й. 18-0605/14213-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

07.11.2007 й.

N 18-0605/14213


(КЎЧИРМА)




Ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан, бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим


Даъвогар - "Дилнурбек И. Л." фермер хўжалиги хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар - Ғузор туманидаги "Маҳмуд ҳожи" фермер хўжалигидан 3339400 сўм ундиришни сўраган.

Вилоят хўжалик судининг 2006 йил 25 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2007 йил 7 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация инстанцияси судининг 2007 йил 3 майдаги қарори билан суд қарорлари бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун вилоят хўжалик судининг биринчи инстанциясига юборилган.

Хўжалик судининг 2007 йил 20 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган.

"Маҳмуд ҳожи" фермер хўжалиги кассация шикояти билан Олий хўжалик судига мурожаат қилиб, хўжалик судининг 2007 йил 20 августдаги ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ғузор туман ҳокимининг 2005 йил 1 мартдаги Х-169/03-сонли қарорига асосан даъвогарга жами 30 гектар ер майдони 30 йил муддатга ижарага фойдаланиш учун берилган ва даъвогар ўзининг Низоми асосида фаолиятини юрита бошлаган. Лекин Ғузор туман ҳокимининг ушбу қарорига асосан даъвогарга 30 гектар ер майдони ажратилган бўлишига қарамасдан, жавобгар томонидан даъвогарга тегишли 8 гектар ер майдони эгаллаб олиниб, ғайриқонуний равишда фойдаланиб келинган.

Бинобарин, 2005 - 2006 йиллар мавсуми давомида даъвогарга тегишли 8 гектар ер майдони жавобгарнинг эгалигида бўлган ва даъвогар томонидан 3339400 сўмлик бой берилган даромад олинмасдан келинган.

Даъвогар томонидан ушбу бой берилган даромад бўйича тегишли тартибда мутахассис хулосаси тақдим этилган. Ушбу хулосага кўра, даъвогар томонидан 2005 йилда 8 гектар ер майдонига пахта экилганда, жами ҳосилдорлик 16 тоннани ташкил этишини ва ундан пахта ҳосили учун сарф қилинган харажатлар чиқарилганда соф фойда 2320400 сўмни ҳамда 2006 йил 8 гектар ер майдонига ғалла экилганда, жами ҳосилдорлик 28,8 тоннани ташкил этишини ва ундан ғалла ҳосили учун сарф қилинган харажатлар чиқарилганда соф фойда 1019000 сўмни ташкил этиши, жами 3339400 сўм миқдорида соф фойда олиниши ҳисоб-китоб қилинган.

Ҳақиқатда, жавобгар томонидан даъвогарга тегишли бўлган 8 гектар ер майдони эгаллаб келинган. Кейинчалик вилоят хўжалик судининг 2006 йил 2 майдаги 18-0604/3219-сонли ҳал қилув қарори билан жавобгардан ғайриқонуний равишда эгаллаб келинган 8 гектар ер майдони даъвогарга қайтариб олиб берилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 985-моддасига кўра, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан, бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.

Даъвогар даъво талабида 3339400 сўм бой берилган фойдани ундиришни сўраган бўлса-да, лекин ушбу фойдани олишда қилиниши лозим бўлган сарф-харажатларни ҳисобга олмаган ва биринчи инстанция суди даъво талабидаги суммадан қилиниши лозим бўлган сарф-харажатларни чегириб ташлаб, 1870000 сўм ундириб, тўғри хулосага келган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 й., 3-сон














Время: 0.0322
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск