ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Ер муносабатларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 29.10.2007 й. 15-0705/1866-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

29.10.2007 й.

N 15-0705/1866


(КЎЧИРМА)




Хўжалик суди ҳал қилув қарорини ёки қарорни қабул қилишда қайси қонун ҳужжатларига амал қилганлиги ҳал қилув қарорида ёки қарорда кўрсатилмаган бўлса, бу ҳолат ҳал қилув қарори ёки қарорни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади


Даъвогар - "Абдували ҳожи боғи" фермер хўжалиги жавобгарлар - Бағдод туманидаги "Жамшид" де??он хўжалиги, Бағдод туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, даъвогарга ажратилган ер майдонидан "Жамшид" де??он хўжалигини чиқаришни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Даъвогар Олий хўжалик судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилишни сўраган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини бекор қилишни, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.

Иш ҳужжатларига кўра, "Бағдод" ширкат хўжалигини тугатиш ва қайта ташкил этиш комиссияси йиғилишининг 2004 йил 27 декабрдаги 9-сонли қарорига асосан Абдували Ҳожиакбаров танлов ғолиби деб топилиб, унга фермер хўжалигини ташкил этиш учун 39,1 га ер майдони, шундан 35,6 га экин ер майдони ажратиш белгиланган. Мазкур баённома Бағдод туман ҳокимининг 2005 йил 3 январдаги 4-сонли қарори билан, туман ҳокимининг қарори эса Фарғона вилоят ҳокимининг 2005 йил 17 январдаги 311-сонли қарори билан тасдиқланган.

Даъвогарга ажратилган ер майдонида жавобгар - "Жамшид" де??он хўжалигига тегишли 0,35 гектар ер майдони мавжуд бўлиб, ушбу ер майдони жавобгарга "Бағдод" ширкат хўжалиги бошқарувининг 2001 йил 15 августдаги 8-сонли қарори ва ушбу қарорга асосан чиқарилган Бағдод туман ҳокимининг 2001 йил 29 сентябрдаги 438-сонли қарори билан де??он хўжалиги фаолиятини юритиш учун ажратилган.

"Бағдод" ширкат хўжалигининг 8-сонли қарорида "Жамшид" де??он хўжалигига 0,35 гектар ер майдони "Бағдод" ширкат хўжалигининг 17-бригадасидан ажратилиши белгиланган бўлиб, Бағдод туман ҳокимининг 2001 йил 29 сентябрдаги 438-сонли қарорида эса де??он хўжалигига ер майдони "Бағдод" ширкат хўжалиги 18-бригадасининг ҳудудидаги фойдаланилмай келинаётган ер майдонидан ажратилиши белгиланган. Бироқ судлар томонидан ушбу қарорлардаги қарама-қаршиликларга аниқлик киритилмаган.

"Де??он хўжалиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига кўра, де??он хўжалиги юритиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга томорқа ер участкаси иморат ва ҳовли эгаллаган майдонини ҳам қўшганда суғориладиган ерларда 0,35 гектаргача ва суғорилмайдиган лалмикор ерларда 0,5 гектардан 1 гектаргача ўлчамда берилади. Лекин "Жамшид" де??он хўжалигига ажратилган ер майдони ўлчанганида 0,45 гектарни ташкил қилганлиги, бундан ташқари, де??он хўжалигининг эгалигида 0,2 гектар ер майдони борлиги ва унинг жами 0,65 гектар ер майдони борлигига судлар томонидан ҳуқуқий баҳо берилмаган.

Ишни кўриш жараёнида судлар томонидан Фарғона вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг иш юзасидан хулосаси олинган бўлиб, хулосада де??он хўжалигига ажратилган 0,45 гектар ер майдони "Абдували ҳожи боғи" фермер хўжалигининг 328-контурдаги 2,09 гектар ер майдони таркибига кириши қайд этилган. Шунингдек, Бағдод туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими томонидан 2006 йил 26 октябрда берилган хулосада "Жамшид" де??он хўжалигининг ер майдони фермер хўжалигининг лойиҳасига киритилмаганлиги қайд этилган. Лекин ушбу қарама-қаршиликлар судлар томонидан ишни кўриб чиқиш жараёнида бартараф этилмаган.

Бу ҳолатларга аниқлик киритиш учун судлар томонидан ишга Бағдод туман ҳокимлигининг жалб қилиниши мақсадга мувофиқ бўлади.

Биринчи ва апелляция инстанцияси судлари ҳал қилув қарори ва қарорни қабул қилишда қайси қонун ҳужжатларига амал қилганликларини кўрсатмаганлар.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 188-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига кўра, хўжалик суди ҳал қилув қарорини ёки қарорни қабул қилишда қайси қонун ҳужжатларига амал қилганлиги ҳал қилув қарорида ёки қарорда кўрсатилмаган бўлса, бу ҳолат ҳал қилув қарори ёки қарорни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.

Бундай ҳолатларда кассация судлов ҳайъати биринчи ва апелляция инстанцияси судлари қарорларини бекор қилишни, ишни янгидан кўриш учун шу суднинг биринчи инстанциясига юборишни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади.

Ишни янгидан кўришда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш, низо ер масаласига боғлиқ бўлганлиги учун ишга Бағдод туман ҳокимлигини жалб қилиш, ишни сайёр суд мажлисида кўриб чиқиш ва далиллар йиғиндиси асосида асосли қарор қабул қилиш лозим бўлади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 й., 3-сон















Время: 0.0150
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск