ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Ер муносабатларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 19.09.2007 й. 14-0602/17244-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

19.09.2007 й.

N 14-0602/17244


(КЎЧИРМА)




Ер майдонини фермер хўжалигига бириктириб бериш ҳақида қарор қабул қилиш мажбуриятини туман ҳокимлигига юклаш бўйича қарор қабул қилиш хўжалик судларининг ваколатига кирмайди.


Даъвогар - "Мардон" фермер хўжалиги хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар-Каттақўрғон туман ҳокимлигига 2,9 гектар ер майдонини фермер хўжалигига ажратиб бериш ҳақида қарор қабул қилиш мажбуриятини юклашни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво талаби рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Суд қарорларидан норози бўлган "Мардон" фермер хўжалиги Олий хўжалик судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўраган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Каттақўрғон туман ҳокимининг 2000 йил 11 апрелдаги 611-сонли қарорига асосан "Мардон" фермер хўжалиги ташкил этилиб, "Пахтакор" ширкат хўжалиги ҳудудидан 20 гектар ер майдони ажратилган ҳамда ижара шартномаси тузилиб, 20 гектар ер майдони 50 йил муддатга ижарага берилган.

Каттақўрғон тумани ширкат хўжаликлари ўрнида фермер хўжаликларини ташкил қилиш ва уларга ер ажратиш бўйича тузилган танлов комиссиясининг 2006 йил 17 мартдаги 7-сонли баённомасида "Пахтакор" ширкат хўжалигининг 607-контурдаги 2,9 гектар ер майдони учун "Мардон" фермер хўжалиги ва "Ислом" фермер хўжалиги танловда иштирок этиб, "Мардон" фермер хўжалиги 65 балл тўплаб, танлов ғолиби бўлишига қарамасдан, туман ҳокимлиги ер майдонини бириктириш тўғрисида қарор қабул қилмагани боис, хўжалик судига мурожаат қилиб, Каттақўрғон туман ҳокимлигига нисбатан 2,9 гектар ер майдонини фермер хўжалигига бириктириб бериш ҳақида қарор қабул қилиш мажбуриятини юклашни сўраган.

Биринчи инстанция суди собиқ "Пахтакор" ширкат хўжалиги ҳудудидаги 607-контурдаги 2,9 гектар ер майдони бўйича ўтказилган танловда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2005 йил 18 ноябрдаги 237а-сон буйруғи билан тасдиқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2006 йил 12 февралда 1523-1-сон билан рўйхатдан ўтган "Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида"ги Низом талаблари бузилганлигини эътиборга олиб, даъво талабини рад қилиш ҳақида асосли хулосага келган.

Чунки, мазкур Низомнинг ер майдонини танлов ўтказиш учун лойиҳага қўйиш ва танлов ўтказиш ҳақида матбуотда эълон бериш кераклиги каби талаблари бузилган. Бундан ташқари, "Мардон" фермер хўжалигининг ер майдонини фермер хўжалигига бириктириб бериш ҳақида қарор қабул қилиш мажбуриятини туман ҳокимлигига юклаш бўйича қарор қабул қилиш хўжалик судларининг ваколатига кирмайди.

Бундай ҳолда, апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб, қонуний ва асосли тўхтамга келган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати қабул қилинган суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 й., 1-сон












Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск