ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Ер муносабатларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 06.06.2007 й. 20-0709/2-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

06.06.2007 й.

N 20-0709/2


(КЎЧИРМА)




Ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади.


Даъвогар - "Сардор Раҳмон" фермер хўжалиги хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, Ромитан туман ҳокимининг 2006 йил 8 ноябрдаги 951-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Ромитан туман ҳокимлиги кассация шикояти билан Олий хўжалик судига мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ромитан туман ҳокимининг 2003 йил 13 январдаги 33-сонли қарори билан "Сардор Раҳмон" фермер хўжалиги ташкил этилган ва тарафлар ўртасида 2004 йил 8 мартда ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисида шартнома имзоланган.

"Сардор Раҳмон" фермер хўжалиги раҳбарининг 2006 йил 14 октябрдаги аризасига асосан Ромитан туман ҳокимининг 2006 йил 8 ноябрдаги 951-сонли қарори билан тарафлар ўртасида тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисидаги шартнома бекор қилинган.

Бироқ ариза тегишли тартибда расмийлаштирилмаган. Жумладан, ариза 2006 йил 14 октябрда ёзилган бўлса-да, унга фермер хўжалигининг штампи, муҳри босилмаган ҳамда чиқиш санаси ва рақами кўрсатилмаган. Шунингдек аризада ер участкасини узоқ муддатга ижарага бериш шартномасини бекор қилиш сабаблари кўрсатилмаган.

Мазкур ариза туман ҳокимлиги томонидан ўша вақтнинг ўзида қабул қилиб олинган бўлса-да, орадан 25 кун ўтгандан кейин ҳокимлик томонидан кирим рўйхатига киритилган ва 2006 йил 8 ноябрда 951-сонли қарор билан фермер хўжалиги билан тузилган ер участкасини узоқ муддатга ижарага бериш шартномаси бекор қилинган.

Ромитан туман статистика бўлимининг 2006 йил 15 декабрдаги 239-сонли маълумотномасида "Сардор Раҳмон" фермер хўжалиги охирги икки йилда давлатга дон ва пахта хом ашёси сотиш шартномавий режаларини ортиғи билан бажариб келганлиги қайд этилган. Ушбу ҳолат фермер хўжалигининг тарафлар ўртасида тузилган узоқ муддатли ер ижара шартномасини бекор қилиш истаги йўқлигидан далолат беради.

Бундан ташқари, ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги туман ҳокимининг қарори фермер хўжалигига етказилиши мажбурий бўлган ҳолда қарор нусхаси фермер хўжалиги раҳбарига топширилмаган ёки алоқа бўлими орқали юборилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддасида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниш асослари ва тартиби белгиланган бўлиб, ушбу модданинг биринчи қисми 1-бандида фермер хўжалиги раҳбари ер участкасидан ихтиёрий воз кечган тақдирда шартнома бекор қилиниши мумкинлиги белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 24-моддасининг тў??изинчи қисмига мувофиқ ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисида тарафлар келишувига эришилмаган.

Бироқ Ромитан туман ҳокими томонидан Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 24-моддасининг тў??изинчи қисми ва 36-моддаси биринчи қисми 1-банди талаблари бузилиб, "Сардор Раҳмон" фермер хўжалиги билан тузилган ер ижараси шартномасини бекор қилиш учун хўжалик судига даъво билан мурожаат қилинмасдан, фермер хўжалиги ер участкасидан ихтиёрий равишда воз кечган деб, ер ижараси шартномасини бекор қилиш тўғрисида 2006 йил 8 ноябрда 951-сонли қарор қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 12-моддасига кўра, давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳамда фуқаронинг ёки юридик шахснинг фуқаролик ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжати суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати ҳал қилув қарори асослантирилган ҳамда қонуний қабул қилинган деб ҳисоблаб, уни ўзгаришсиз қолдиришни, давлат божи ва почта харажатларини жавобгарга юклашни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 й., 11-сон

















Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск