ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Ер муносабатларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 21.06.2006 й. 12-0602/3285-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

21.06.2006 й.

N 12-0602/3285


(КЎЧИРМА)



Қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ бўлмаган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.


"Анорқул Азимов" фермер хўжалиги судга мурожаат қилиб, Мирзаобод туман ҳокимининг 2005 йил 18 ноябрдаги 617-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Иш апелляция тартибида кўрилмаган.

Жавобгар - Мирзаобод туман ҳокимлиги ўзининг кассация шикоятида суд моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини бузган ҳолда ишни кўриб ҳал қилув қарори қабул қилганлиги, низога дахлдор бўлмаган фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари тўғрисида қарор қабул қилганлигини кўрсатиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъвони рад этишни сўраган.

Судлов ҳайъати ишдаги мавжуд ҳужжатларни ҳамда кассация шикоятида келтирилган важларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қаноатлантирмасликни лозим деб топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, "Анорқул Азимов" фермер хўжалиги Мирзаобод туман ҳокимининг 2005 йил 14 мартдаги 247-сонли қарорига асосан ташкил этилиб, туман ҳокимлиги билан фермер хўжалиги ўртасида 31,8 гектар ер майдонини ижарага бериш тўғрисида 2005 йил 19 мартда ер ижараси шартномаси тузилган.

Фермер хўжалиги раҳбарининг аризасига асосан 2005 йил 18 ноябрда туман ҳокимлиги фермер хўжалиги билан тузилган ер ижараси шартномасини бекор қилиш ҳақида 617-сонли қарор чиқарган.

Кейинчалик ушбу ер майдонлари "Унумдор МУА" ва "Амир Олимхон Темурий" фермер хўжаликларига қўшиб берилган.

Туман ҳокимининг 2005 йил 18 ноябрдаги 617-сонли қарори қонун ҳужжатларига зид чиқарилганлиги сабабли у биринчи инстанция суди томонидан асосли равишда ҳақиқий эмас, деб топилган.

Туман ҳокими фермер хўжалиги билан тузилган ер ижараси шартномасини бекор қилиб, фермер хўжалигининг тугатилиши ҳақида қарор қабул қилган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги "Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-3619-сонли Фармонининг 1-бандида тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари, шу жумладан улар фаолиятини тугатиш фақат суд орқали амалга оширилиши белгиланган.

Жавобгарнинг "суд даъво талабларидан четга чиқиб, туман ҳокимининг ички ишларига тааллуқли масалаларга баҳо бериб, учинчи шахс ҳисобланган фермер хўжаликлари ҳуқуқлари тўғрисида асоссиз қарор қабул қилган", деган важларини судлов ҳайъати инобатга олмайди. Чунки, суд мажлиси жараёнида даъвогарнинг вакили судга "Унумдор МУА" ва "Амир Олимхон Темурий" фермер хўжаликлари раҳбарларининг ер майдонини "Анорқул Азимов" фермер хўжалигида қолдириш ҳақидаги аризаларини тақдим этди.

Бундай ҳолда судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантириш учун асослар мавжуд эмас деб топади ва ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2006 й., 10-сон





















Время: 0.0262
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск