ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Ер муносабатларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 31.05.2006 й. 22-0502/3867-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

31.05.2006 й.

N 22-0502/3867


(КЎЧИРМА)




Давлат органлари ва бошқа органларнинг ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низолар кўрилаётганда, ушбу ҳужжатларнинг қабул қилинишига асос бўлган ҳолатларни суд мажлисида исботлаш мажбурияти шу ҳужжатни қабул қилган орган зиммасига юклатилади.


Даъвогар - "Нормат Сувчи" фермер хўжалиги хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар - Шовот туман ҳокимлиги, қўшимча жавобгар - "Шернафас Домла" фермер хўжалигига нисбатан, Шовот туман ҳокимининг 2005 йил 12 январдаги 21-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни, шу қарор чиқиши билан боғлиқ қабул қилинган қарор ва шартномалар, бошқа ҳуқуқий оқибат келтириб чиқарувчи ҳужжатларни ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб топишни, Шовот туман ҳокимлигига "Нормат Сувчи" фермер хўжалигини танлов ғолиби деб топиш ва 18,1 га ер майдонини ажратиб бериш тўғрисида қарор қабул қилиш мажбуриятини юклашни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган.

Апелляция инстанциясининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

"Шернафас Домла" фермер хўжалиги кассация шикояти билан мурожаат этиб, суд қарорларини бекор қилишни ва даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.

Судлов ҳайъати кассация шикояти важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга биноан суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли қарорини ижро қилиш мақсадида 2004 йил 14 декабрда Шовот тумани К.Отаниёзов номидаги ширкат хўжалиги аъзолари умумий йиғилиши "Ширкат хўжалигини тугатиш ва фермер хўжаликларини ташкил қилиш учун 27 кишидан иборат қайта ташкил этиш комиссиясини тузиш ҳамда 1-иловадаги тартибга мувофиқ тасдиқлаш ҳақида" қарор қабул қилган. Шовот туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи Г.Тожиев қайта ташкил қилиш комиссияси раиси ва ширкат хўжалиги бош иқтисодчиси Давронбек Нафасов комиссия котиби қилиб тайинланган.

Нормат Эгамберганов талабгор сифатида комиссия раиси номига 2004 йил 20 декабрда 4-далада жойлашган 18,9 гектар ер майдонида пахтачилик, ғаллачилик йўналишида фермер хўжалиги ташкил қилиш учун танловда иштирок этишга рухсат беришни сўраб ариза берган. Унинг аризаси ширкат хўжалигини қайта ташкил қилиш комиссияси томонидан аризаларни рўйхатга олиш дафтарига кирим қилинган ва унинг биринчи босқичдаги имкониятлари баҳоланиб чиқилган.

Давронбек Нафасов комиссия номига К.Отаниёзов номидаги ширкат хўжалигидаги 4-далага танловда иштирок қилишни сўраб 2004 йил 20 декабрда иккинчи талабгор сифатида ариза берган. Унинг аризаси комиссия томонидан кирим қилиниб, танловнинг биринчи босқичи бўйича имкониятлари баҳоланган.

Танлов якунларига кўра, 4-дала бўйича Давронбек Нафасов танлов ғолиби деб топилган ва 18,1 гектар ер майдони унга Шовот туман ҳокимининг 2005 йил 12 январдаги 21-сонли қарори билан ажратиб берилган ҳамда 2005 йил 12 мартда ер участкасини узоқ муддатга ижарага олиш тўғрисида 849-сонли ижара шартномаси тузилган.

Бироқ, туман ҳокимлиги томонидан 21-сонли қарорни қабул қилишда Давронбек Нафасов К.Отаниёзов номидаги ширкат хўжалигини тугатиш ва унинг негизида фермер хўжаликларини қайта ташкил этиш комиссиясининг котиби эканлигига, танловни ўтказиш билан боғлиқ баённомалар ва қарорлар комиссия котиби томонидан тайёрланиб, қабул қилинишига эътибор қаратилмаган. Танлов билан боғлиқ барча ҳужжатлар Давронбек Нафасов томонидан имзоланиб келинган ва уларни тасдиқлаш туман ҳокимлигидан сўралган.

Хоразм вилоят адлия бошқармасининг 2005 йил 30 мартдаги 390-сонли тақдимномасида 4-дала бўйича ўтказилган танловда, танлов ўтказиш тартиби бузилганлиги қайд қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддасида давлат органлари ва бошқа органларнинг ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низолар кўрилаётганда, ушбу ҳужжатларнинг қабул қилинишига асос бўлган ҳолатларни суд мажлисида исботлаш мажбурияти шу ҳужжатни қабул қилган орган зиммасига юкланиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 12-моддасига кўра, давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳамда фуқаронинг ёки юридик шахснинг фуқаролик ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжати суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Юқоридагиларни инобатга олиб, биринчи инстанция суди Шовот тумани ҳокимининг 2005 йил 12 январдаги 21-сонли қарорининг 3-тартиб рақамидаги Давронбек Нафасовга 18,1 гектар ер майдонини ажратиш қисмини ҳақиқий эмас деб қонуний хулосага келган.

Даъвогарнинг "Нормат Сувчи" фермер хўжалигини танлов ғолиби деб топиб, 18,1 гектар ер майдонини ажратиб беришни Шовот туман ҳокимлигига юклаш тўғрисидаги талаби Шовот туман ҳокимининг 2005 йил сентябрдаги 309-сонли қарори билан К.Отаниёзов номидаги ширкат хўжалигини қайта ташкил қилиш комиссияси ўз иш фаолиятини тугатганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 86-моддаси 4-бандига асосан, яъни ишда иштирок этувчи шахс бўлмиш ташкилот тугатилганлигини ҳисобга олиб, иш юритишни тугатиш ва низоли 4-дала бўйича 18,1 гектар ер майдонининг ғолибини аниқлаб, тегишли фермер хўжалигига ер ижара шартномасини белгиланган тартибда тузиш мажбуриятини туман ҳокимлигининг зиммасига юклаш ҳақида асосли тўхтамга келган.

Судлов ҳайъати биринчи ва апелляция инстанцияси судлари ишни кўришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаганлигини инобатга олиб, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар - "Шернафас Домла" фермер хўжалиги зиммасига юклашни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2006 й., 8-сон

















Время: 0.0079
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск