ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Ер муносабатларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 22.03.2006 й. 18-0505/5404-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

22.03.2006 й.

N 18-0505/5404


(КЎЧИРМА)




Гарчи мулкдор бўлмаса ҳам, мол-мулкка мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, хўжалик юритиш, оператив бошқариш ҳуқуқи асосида ёки қонуний ёхуд шартномада назарда тутилган бошқа асосга кўра эгалик қилаётган шахс ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли.


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси "Норбой ўғли Нормўмин" фермер хўжалиги манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, "Баҳром Бобожон ўғли" фермер хўжалиги ва "Жамшид" фермер хўжалиги томонидан ноқонуний эгаллаб олинган 1.0 ва 0.24 гектар ер майдонидан уларни мажбурий тартибда чиқаришни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Апелляция инстанциясининг қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги қарор қабул қилинган ва даъво қаноатлантирилган.

"Баҳром Бобожон ўғли" фермер хўжалиги ва "Жамшид" фермер хўжалиги Олий хўжалик судига кассация шикоятлари билан мурожаат этиб, апелляция инстанцияси қарорини бекор қилишни сўрашган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятлари важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга биноан қарорни ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, "Норбой ўғли Нормўмин" фермер хўжалигига Яккабоғ туман ҳокимининг 2004 йил 10 мартдаги Х-120/2-сонли ва 2004 йил 12 октябрдаги Х-118/10-сонли қарорлари билан 37.9 гектар ер майдони ер ижараси шартномаси асосида 30 йил муддатга ижарага берилган.

Даъво аризасида жавобгарлар - "Баҳром Бобожон ўғли" фермер хўжалиги ва "Жамшид" фермер хўжалиги даъвогарга тегишли бўлган 1.0 ва 0.24 гектар ер майдонига ноқонуний эгалик қилиб олганликлари сабабли, уларни мажбурий тартибда чиқариш сўралган.

Биринчи инстанция суди даъвони рад этиш тўғрисида барвақт хулосага келган. Жумладан, иш ҳужжатларидаги Қашқадарё вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг хатида низоли ер майдони даъвогар - "Норбой ўғли Нормўмин" фермер хўжалигига тегишли эканлиги маълум қилинган.

Жавобгарлар - низоли ер майдони даъвогарга тегишли эмаслигини, бу ер захира ери ҳисобланиши ҳамда низоли ер майдони уларга тегишли эканлигини ҳужжатлар билан асослаб бермаган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 232-моддаси талабларига кўра, гарчи мулкдор бўлмаса ҳам, лекин мол-мулкка мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, хўжалик юритиш, оператив бошқариш ҳуқуқи асосида ёки қонуний ёхуд шартномада назарда тутилган бошқа асосга кўра эгалик қилаётган шахс ҳам ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли.

Судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги асосли ва қонуний хулосага келганлигини инобатга олиб, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгарлар зиммасига юклашни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2006 й., 8-сон















Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск