ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Ер муносабатларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 10.05.2005 й. 11-0409/1396-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

10.05.2005 й.

N 11-0409/1396


(КЎЧИРМА)


Фермер хўжаликлари билан ширкат хўжаликлари ўртасида тузилган ер участкаларини ижарага бериш шартномалари қайта расмийлаштирилади. Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкасини ижарага бериш шартномасини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарор туман ҳокими томонидан қабул қилинади.


Даъвогар - "Аллақулов Бекмурод ота" фермер хўжалиги хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар - "Холдор" фермер хўжалиги ноқонуний эгаллаб олган "Авангард" ширкат хўжалиги ҳудудидаги 29-контурдаги 5 га ер майдонини қайтариб олиб беришни ҳамда 3154141 сўм моддий ва 500000 сўм маънавий зарарни ундириб беришни сўраган.

Вилоят хўжалик судининг 2004 йил 2 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, 29-контурдаги 5 га ер майдонини жавобгардан даъвогарга қайтариб олиб бериш белгиланган, даъвонинг маънавий зарар ундириш қисми бўйича иш юритиш тугатилган, даъвонинг қолган қисми рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2004 йил 29 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг 2004 йил 1 декабрдаги қарори билан суд қарорлари бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун юборилган.

Вилоят хўжалик судининг 2005 йил 14 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, 29-контурдаги 5 га ер майдони жавобгардан даъвогарга қайтариб олиб берилган, даъвонинг маънавий зарар ундириш қисми бўйича иш юритиш тугатилган, даъвонинг қолган қисми рад этилган.

Иш апелляция инстанциясида кўрилмаган.

"Холдор" фермер хўжалиги кассация шикояти билан Олий хўжалик судига мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган.

Судлов ҳайъати кассация шикояти важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга биноан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.

Иш ҳужжатларига кўра, "Холдор" фермер хўжалиги 2000 йил 7 январда ариза билан Бекобод туман ҳокимига мурожаат этиб, "Холдор" фермер хўжалигининг 9 га ер майдони бўлиб, ернинг ғарбий тарафидаги 4,5 гектар жой захлаб кетганлигини, шунинг учун шу 264-контурнинг шарқий томонига ерни ўзгартириб ва давомидан 2,5 гектар қўшимча ер ажратиб беришни сўраган. "Холдор" фермер хўжалигининг аризаси қисман қаноатлантирилиб, собиқ "Авангард" жамоа хўжалиги бошқаруви раисининг 2000 йил 4 февралдаги 12-сонли буйруғига, Охунбобоев қишлоқ фуқаролар йиғини раисининг 2000 йил 7 февралдаги 1/1-сонли, Бекобод туман ҳокимининг 2000 йил 1 апрелдаги 128-сонли қарорига асосан, "Холдор" фермер хўжалигига қўшимча 2,5 га ер майдони ажратиб берилиб, захлаб кетган 4,5 га ер майдонини алмаштириш талаби қаноатлантирилмаган. "Холдор" фермер хўжалиги туман ер ресурслари хизмати томонидан тайёрланган ер майдонининг хомаки харитасига асосан ер майдонини шарқий томонга ўзи ўзгартириб олган ва фаолиятини давом эттириб келган.

"Холдор" фермер хўжалиги томонидан судга "Авангард" ширкат хўжалиги негизида фермер хўжаликлари ташкил этилганидан сўнг Бекобод туман ҳокимлиги ва "Авангард" ширкат хўжалиги ўртасида тузилган ер ижараси шартномаси қайта расмийлаштирилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар тақдим этилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 5 ноябрдаги "Қишлоқ хўжалигида ижара муносабатларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 486-сонли қарорининг 4-бандига асосан қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)нинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқини қайта расмийлаштириш билан бир вақтда фермер хўжаликларининг ижара шартномалари улар жойлашган туман ҳокимлари билан қайта тузилади.

Ушбу қарорга 4-илова тариқасида тасдиқланган "Ер участкаларига бўлган ҳуқуқни ҳамда қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) билан фермер хўжаликлари ўртасида тузилган ижара шартномаларини қайта расмийлаштириш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 13-бандига асосан фермер хўжаликлари билан ширкат хўжаликлари ўртасида тузилган ер участкаларини ижарага бериш шартномалари қайта расмийлаштирилади. Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкасини ижарага бериш шартномасини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарор туман ҳокими томонидан қабул қилинади. Ушбу қарор вилоят ҳокими бошчилик қиладиган ер участкаларини бериш (сотиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят комиссияси томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради.

Бекобод туман "Авангард" ширкат хўжалигини фермер хўжаликларига айлантириш жараёнида "Холдор" фермер хўжалиги ушбу Низом талабларига асосан ер ижараси шартномасини қайта расмийлаштирмаган ҳолда ер участкасидан фойдаланиб келган. Бундан ташқари, "Авангард" ширкат хўжалиги ва "Холдор" фермер хўжалиги ўртасида 1994 йил 5 майда 10 йил муддатга тузилган ер ижараси шартномаси ўзининг юридик кучини йўқотган.

Бекобод тумани "Авангард" ширкат хўжалигини фермер хўжаликларига айлантириш бўйича қайта ташкил этиш комиссияси йиғилишининг 2004 йил 14 февралдаги 12-сонли баённомасига, Бекобод туман ҳокимининг 2004 йил 11 февралдаги 53-сонли қарорига асосан "Аллақулов Бекмурод ота" фермер хўжалигига собиқ "Авангард" ширкат хўжалигининг 4-бригадаси 29-контуридан 80,2 гектар ер майдони берилган. Бекобод туман ҳокимлиги билан "Аллақулов Бекмурод ота" фермер хўжалиги ўртасида 2004 йил 20 апрелда фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси имзоланган. Шартномага кўра 2004 йил 20 апрелда 31-сонли далолатнома тузилиб, далолатномага асосан ер майдонининг чегаралари аниқланган. Ажратилган ерларнинг харитаси ва "Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисида гувоҳнома" "Аллақулов Бекмурод ота" фермер хўжалигига тақдим этилган.

Даъвогар томонидан ундирилиши талаб қилинган 3150000 сўм моддий зарарни асословчи ҳужжатлар судга тақдим этилмаганлиги сабабли даъвонинг бу қисми асосли рад этилган. Бундан ташқари, даъвогарнинг 500000 сўм маънавий зарар ундириш талаби ҳам асоссиздир, чунки бу даъво талаби Хўжалик процессуал кодексига биноан хўжалик судида кўриш учун тегишли эмас. Шу боис, биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 86-моддаси 1-бандига асосан даъвонинг бу қисми бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида қонуний тўхтамга келган.

Судлов ҳайъати, юқорида қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2006 йил, 6-сон
























Время: 0.0080
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск