ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 18.03.2015 й. 15-1410/11113-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

18.03.2015 й.

N 15-1410/11113


(КЎЧИРМА)




Шартли тузилган келишув битимини тасдиқлашга йўл қўйилмайди


Фарғона шаҳар ҳокимлиги (бундан буён матнда - даъвогар) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Фарғона шаҳар “Марказий де??он бозори” АЖ ҳудудида жойлашган “Имкон Эзгулик сари” хусусий корхонаси (бундан буён матнда - жавобгар)га тегишли бўлган литер 0001 (27,2 кв.м), литер 0002 (17,6 кв.м) гўзаллик салони биноси бузилиши муносабати билан даъвогар томонидан ажратилган ер майдонини ва “Марказий де??он бозори” АЖ томонидан тўлаб бериладиган компенсация пулларини олиш ҳамда бузиш мажбуриятини юклашни сўраган.

Суднинг 2014 йил 17 июлдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида “Марказий де??он бозори” АЖ ҳамда Фарғона шаҳар “Ермулккадастр” хизмати ДУК жалб қилинган.

Биринчи инстанция судининг 2014 йил 28 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. Жавобгарга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган, Фарғона шаҳар Марказий де??он бозори ҳудудида жойлашган гўзаллик салони бино ва иншоотлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланган шартлар бажарилган ҳолда, мазкур Низомда белгиланган тартибда мажбурий бузиш ҳақида қарор қилган. Даъвонинг бино-иншоотларни бузиш мажбуриятини мулкдорга юклаш ҳақидаги қисми қаноатлантиришдан рад этилиб, даъво талабларининг қолган қисми бўйича иш юритиш тугатилган.

Биринчи инстанция судининг 2014 йил 18 сентябрдаги ажрими билан тарафлар ўртасида тузилган келишув битими, жавобгарга тегишли бўлган бозор ҳудудида жойлашган 2 қаватли гўзаллик салони ва савдо дўкони биносига ҳисобланган 50970301 сўм компенсация тўловини суднинг қарорига асосан дастлаб 50% 25485150 сўм маблағни “Де??он бозори” АЖ билан жавобгар ўртасида тузилган шартномага асосан мулкдорнинг танлашига асосан банкдаги ҳисоб рақами ёки очилган омонат ҳисоб рақами ўтказиб берилиши қолган маблағ бино-иншоотлари бузилишидан чи??ан қурилиш материалларини мулкдор томонидан ўз ҳисобидан қолдирилиши муносабати билан бино-иншоотлардан чи??ан яроқли қурилиш материаллари бозор маъмурияти томонидан баҳоланиб, компенсация тўловидан чегирган ҳолда тўлаб берилиши, жавобгар томонидан 3 кун муддат ичида ўзига тегишли бўлган бино-иншоотларини бузиш ҳамда “Де??он бозори” АЖ томонидан мулкдорга ҳисобланган компенсация тўловини ушбу келишув битими 3-бандида назарда тутилган компенсация тўловини 5 кун муддат ичида дастлаб 50% 25485150 сўм маблағини ўтказиб, ҳуқуқий ҳужжатсиз фойдаланиб келаётган литер 0001-икки қаватли гўзаллик салони ва савдо дўкони 12,21 кв.м, литер 0002-икки қаватли гўзаллик салони ва савдо дўкони майдони 17,6 кв.м. ер майдонида жойлашган 28041816 сўмлик бино-иншоотларига тўловлар “Марказий де??он бозори” АЖ томонидан тўлаб берилиши шарти билан тасдиқланган.

Иш апелляция инстанция судида кўрилмаган.

“Марказий де??он бозори” АЖ кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда ишни кўришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилганлиги, ҳал қилув қарори билан компенсация пулини олиш мажбуриятини юклаш талаби бўйича низо хўжалик суди судловига тегишли эмаслиги сабабли даъвонинг мазкур қисми бўйича иш юритиш тугатилган бўлса-да, кейинчалик ҳал қилув қарорига зид равишда ундан жавобгарга компенсация пулини ундириш ҳақидаги келишув битими тасдиқланганлиги баён қилиниб, ажримни бекор қилиш сўралган.

Фарғона вилояти прокуратураси кассация протести билан мурожаат қилиб, унда ишни кўришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилганлиги, келишув битимининг шартлари шартли бўлса-да, тасдиқланганлиги баён қилиниб, ажримни бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикояти ва протестида баён қилинган ҳолатларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд ажримини бекор қилиб, янги қарор билан келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги илтимосномани рад этишни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Фарғона шаҳар “Марказий де??он бозори” АЖ ҳудудида жойлашган жавобгарга тегишли бўлган литер 0001 (27,2 кв.м), литер 0002 (17,6 кв.м) гўзаллик салони биноси бузилиши муносабати билан даъвогар томонидан ажратилган ер майдонини ва “Марказий де??он бозори” АЖ томонидан тўлаб бериладиган компенсация пулларини олиш ҳамда бузиш мажбуриятини юклашни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2014 йил 28 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. Жавобгарга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган, Фарғона шаҳар Марказий де??он бозори ҳудудида жойлашган гўзаллик салони бино ва иншоотлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланган шартлар бажарилган ҳолда, мазкур Низомда белгиланган тартибда мажбурий бузиш ҳақида қарор қилган. Даъвонинг бино-иншоотларни бузиш мажбуриятини мулкдорга юклаш ҳақидаги қисми қаноатлантиришдан рад этилиб, даъво талабларининг қолган қисми бўйича иш юритиш тугатилган.

2014 йил 10 сентябрда даъвогар, жавобгар ва “Марказий де??он бозори” АЖ ўртасида келишув битими тузилган.

Шундан кейин даъвогар хўжалик судига мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлаб беришни сўраган.

Келишув битимининг 3-бандида жавобгарга тегишли бўлган бозор ҳудудида жойлашган 2 қаватли гўзаллик салони ва савдо дўкони биносига ҳисобланган 50 970 301 сўм компенсация тўловини суднинг қарорига асосан дастлаб 50 % фоиз 25485 150 сўм маблағнинг “Марказий де??он бозори” АЖ билан жавобгар ўртасида тузилган шартномага асосан мулкдорнинг танлашига асосан банкдаги ҳисоб рақами ёки очилган омонат ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши, қолган маблағ бино-иншоотлари бузилишидан чи??ан қурилиш материалларини мулкдор томонидан ўз ҳисобидан қолдирилиши муносабати билан бино-иншоотларидан чи??ан яроқли қурилиш материаллари бозор маъмурияти томонидан далолатнома асосида эскиришини ҳисобга олган ҳолда баҳоловчи томонидан баҳоланиб, компенсация тўловидан чегирган ҳолда тўлаб берилиши ҳамда ҳозирда ҳуқуқий ҳужжатсиз фойдаланиб келаётган литер 0001-икки қаватли гўзаллик салони ва савдо дўкони 12,21 кв.м, литер 0002-икки қаватли гўзаллик салони ва савдо дўкони майдони 17,60 кв.м ер майдонида жойлашган бино-иншоотларига мулк ҳуқуқининг суд томонидан эътироф этилганидан сўнг белгиланган тартибда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг компенсация тўлови “Марказий де??он бозори” АЖ томонидан тўлаб берилиши назарда тутилган.

Шунингдек, келишув битимининг 4-бандида келишув битими суд томонидан тасдиқлангандан сўнг мулкдор жавобгар томонидан 3 кун муддат ичида ўзига тегишли бўлган бино-иншоотларини бузиш ҳамда “Марказий де??он бозори” АЖ томонидан мулкдорга ҳисобланган компенсация тўловини ушбу келишув битими 3-бандида назарда тутилган компенсация тўловини 5 кун муддат ичида дастлаб 50% фоиз 25 485 150 сўм маблағини ўтказиб, ҳуқуқий ҳужжатсиз фойдаланиб келаётган литер 0001-икки қаватли гўзаллик салони ва савдо дўкони 12,21 кв.м, литер 0002-икки қаватли гўзаллик салони ва савдо дўкони майдони 17,60 кв.м. ер майдонида жойдашган 28041 816 сўмлик бино-иншоотларига мулк ҳуқуқи суд томонидан эътироф этилиб, бино-иншоотлари тўлиқ бузилгандан сўнг тўлаб беришга келишилган.

Мазкур ҳолатда келишув битими шартли тузилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги “Келишув битимини тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларининг қўлланилиши ҳақида”ги 204-сонли қарорининг 7-бандида келишув битимининг шакли ва мазмуни, уни тузиш тартибига қўйиладиган талабларга риоя этилган ҳолда тузилган келишув битимини тасдиқлаш суднинг ҳуқуқи эмас, балки мажбурияти эканлиги, шартли тузилган келишув битимини тасдиқлашга йўл қўйилмаслиги ҳақида тушунча берилган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 40-моддасининг учинчи қисмига кўра тарафлар ҳар қандай инстанцияда ишни келишув битими билан тамомлашлари мумкин.

Бироқ, келишув битими судга тақдим қилинган пайтда мазкур хўжалик иши ҳеч қайси инстанцияда бўлмаган, ижро иши юритилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 188-моддасининг биринчи қисмига кўра моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёхуд нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ёки қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.

Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд ажримини бекор қилиб, янги қарор билан Фарғона шаҳар ҳокимининг 2014 йил 12 сентябрдаги келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги 2581-01-22-сонли аризасини рад этишни, тўланган почта харажатини “Марказий де??он бозори” АЖ зиммасида қолдиришни лозим топди.













Время: 0.0359
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск