ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 03.03.2010 й. 18-0904/5096-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

03.03.2010 й.

N 18-0904/5096


(КЎЧИРМА)




Кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим


Даъвогар - "Ободон" кичик корхонаси жавобгар - Р. Шоҳимардонов номли "Касби-88" транспорт ширкатига нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Касби туман ҳокимининг 2008 йил 11 февралдаги Х-81/2-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни ҳамда автосарой биноси ва унга тегишли бўлган 2,75 гектар ер майдонидан фойдаланишга тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини юклашни сўраган.

Суднинг 2009 йил 12 майдаги ажрими билан Касби туман ҳокимлиги ишга жавобгар сифатида жалб этилган.

Биринчи инстанция судининг 2009 йил 12 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2009 йил 29 июлдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация инстанцияси судининг 2009 йил 23 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.

Биринчи инстанция судининг 2009 йил 8 октябрдаги ажрими билан ишга Касби туман ҳокимлиги ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими, Касби туман Навоий номли тажриба элита уруғчилик хўжалиги тугатиш комиссияси, Республика кўчмас мулк биржаси вилоят филиали жалб этилган.

Биринчи инстанция судининг 2009 йил 16 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Касби туман ҳокимининг 2007 йил 17 апрелдаги Х-175/4-сонли қарори билан 2,75 гектар ер майдони вақтинча фойдаланиш учун Р. Шоҳимардонов номли "Касби-88" транспорт ширкатига ажратиб берилган. Туман ҳокимининг ушбу қарори прокурорнинг протестига асосан бекор қилиниб, ер майдони туман ҳокимлиги захирасига қайтарилган.

2007 йил 30 октябрда Алишер Навоий номли тажриба элита уруғчилик хўжалиги тугатиш комиссияси (сотувчи), "Ободон" кичик корхонаси (харидор), Республика кўчмас мулк биржаси Қашқадарё филиали (савдо ташкилотчиси) ўртасида Алишер Навоий номли тажриба элита уруғчилик хўжалигига қарашли қурилиши тугалланмаган автосарой биноси Республика кўчмас мулк биржасида сотилган ва бу ҳақда 197/9203/Ғ-17712-сонли олди-сотди шартномаси тузилган.

Касби туман ҳокимининг 2008 йил 11 февралдаги Х-81/2-сонли қарори билан 2,75 гектар ер майдони Р. Шоҳимардонов номли "Касби-88" транспорт ширкатига "Болалар спорт мажмуаси" биноларини қуриш учун ажратиб берилиб, ушбу қарор асосида туман кадастр хизмати томонидан ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида 2008 йил 21 ноябрда 283525-сонли гувоҳнома берилган.

Туман ҳокимининг ушбу қароридан норози бўлган "Ободон" кичик корхонаси Р. Шоҳимардонов номли "Касби-88" транспорт ширкатига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Касби туман ҳокимининг 2008 йил 11 февралдаги Х-81/2-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни ҳамда автосарой биноси ва унга тегишли бўлган 2,75 гектар ер майдонидан фойдаланишга тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини юклашни сўраган.

2007 йил 30 октябрда тузилган 197/9203/Ғ-17712-сонли олди-сотди шартномасида Республика кўчмас мулк биржасида сотувчи томонидан "Ободон" кичик корхонасига қурилиши тугалланмаган автосарой биноси сотилганлиги қайд этилган.

Кўчмас мулк жумласига ер участкалари, ер ости бойликлари, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар ва ер билан узвий боғланган бошқа мол-мулк, яъни белгиланган мақсадига номутаносиб зарар етказмаган ҳолда жойини ўзгартириш мумкин бўлмайдиган объектлар киради.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 484-моддасига кўра, кўчмас мулкни сотиш шартномасида шартнома бўйича сотиб олувчига топширилиши лозим бўлган кўчмас мулкни аниқ белгилаш имконини берадиган маълумотлар, шу жумладан, кўчмас мулк тегишли ер участкасида ёки бошқа кўчмас мулкнинг таркибида қандай жойлашганлигини белгилаш имконини берадиган маълумотлар кўрсатилган бўлиши шарт. Шартномада бундай маълумотлар бўлмаса, бошқа шахсга топширилиши лозим бўлган кўчмас мулк тўғрисидаги шартни тарафлар ўзаро келишиб олмаган, тегишли шартнома эса, тузилмаган ҳисобланади.

Тарафлар ўртасидаги олди-сотди қурилиши тугалланмаган автосарой биноси, яъни кўчмас мулкни сотиб олиш билан бевосита боғлиқ бўлса-да, олди-сотди шартномасида сотиб олувчига топширилиши лозим бўлган кўчмас мулкни аниқ белгилаш имконини берадиган маълумотлар кўрсатилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 486-моддасининг биринчи қисмига кўра, кўчмас мулкнинг сотувчи томонидан топширилиши ва сотиб олувчи томонидан қабул қилиниши тарафлар имзолайдиган топшириш далолатномаси ёки топшириш тўғрисидаги бошқа ҳужжатга биноан амалга оширилади. Бироқ, бундай далолатнома сотувчи ва харидор ўртасида тузилмаган.

Даъвогар асос қилиб кўрсатаётган ишдаги мавжуд 2008 йил 7 мартдаги 4-сонли ҳисоб-фактурада сотувчи сотиб олувчига 1 дона қурилиши тугалланмаган автосарой биносини 7878000 сўмга етказиб бераётганлиги қайд этилган. Бироқ сотиб олувчи томонидан ушбу ҳисоб-фактура имзоланмаган. Қолаверса, ушбу ҳужжатда ҳам кўчмас мулкни аниқ белгилаш имконини берадиган маълумотлар мавжуд эмас.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 482-моддасининг биринчи қисмида бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан сотиб олувчига бундай кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини топшириш билан бир вақтда ушбу кўчмас мулк жойлашган ва ундан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасининг муайян қисмига бўлган ҳуқуқлар ҳам топширилиши белгиланган.

Аммо, сотувчи ва сотиб олувчи томонидан қурилиши тугалланмаган автосарой биносининг олди-сотди шартномасини тузишда ушбу модда талабларига ҳам амал қилинмаган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 481-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Даъвогар ва Алишер Навоий номли тажриба элита уруғчилик хўжалиги тугатиш комиссияси вакиллари томонидан олди-сотди шартномасида қурилиши тугалланмаган объект сотилганлиги кўрсатилганлиги, аслида товар моддий бойликлар сотилганлиги сабабли қурилиши тугалланмаган объектга ҳамда ерга нисбатан ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги ҳақида важлар билдирилган бўлса-да, кўчмас мулк эмас, балки товар моддий бойликлар сотилганлигини тасдиқловчи бирон-бир ҳужжат тақдим этилмаган. Ишдаги мавжуд 2008 йил 7 мартдаги 4-сонли ҳисоб-фактурада сотувчи сотиб олувчига фундамент, плиталар ёки бошқа қурилиш материалларини сотганлиги кўрсатилмаган.

Республика кўчмас мулк биржасида тузилган шартноманинг 1.2-бандида харидорнинг объектга эгалик ҳуқуқи ушбу шартномага асосан маблағлар тўлиқ тўланганидан сўнг қонуний ҳисобланиши келишилган. Бироқ, олди-сотди шартномасининг ҳисоб-китоб билан боғлиқ бўлган бандларининг бирортаси бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ишда мавжуд эмас.

Сотувчи ва сотиб олувчи вакилларининг олди-сотди шартномаси бўйича ҳисоб-китоб хўжаликнинг кичик корхона олдидаги эски қарзлари эвазига берилганлиги ҳақидаги важлари ҳам тегишлича асослантирилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 12-моддасининг биринчи қисмига биноан давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳамда фуқароларнинг ёки юридик шахснинг фуқаролик ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжати суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Касби туман ҳокимининг 2008 йил 11 февралдаги Х-81/2-сонли 2,75 гектар ер майдони Р. Шоҳимардонов номли "Касби-88" транспорт ширкатига "Болалар спорт мажмуаси" биноларини қуриш учун ажратиб бериш ҳақидаги қарори билан даъвогарнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилганлиги далиллар билан исботлаб берилмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 55-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.

Даъвони қаноатлантириш учун етарли асослар бўлмаганлиги сабабли биринчи инстанция суди томонидан даъвони рад этиш ҳақида тўғри хулоса қилинган.

Бундай вазиятда судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим деб топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2010 й., 11-сон


















Время: 0.0380
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск