ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 10.02.2010 й. 15-0906/5594-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

10.02.2010 й.

N 15-0906/5594


(КЎЧИРМА)




Ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида ишнинг хўжалик суди томонидан аниқланган ҳолатлари, хўжалик судининг бу ҳолатлар тўғрисидаги хулосаларига асос бўлган далиллар ва хўжалик суди у ёки бу далилларни рад қилишига ҳамда ишда иштирок этувчи шахслар асос қилиб келтирган қонун ҳужжатларини қўлламаслигига сабаб бўлган важ, шунингдек суд ҳал қилув қарорини қабул қилишида таянган қонун ҳужжатлари кўрсатилиши лозим


"Илҳом" хусусий фирмаси Қўқон шаҳар ҳокимлигига нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ҳокимият зиммасига бузиб ташланган савдо дўкони ўрнига бозор ҳудидидан тенг қийматли савдо дўконини (256,4 кв.м.) хусусий мулк сифатида ажратиб бериш, ажратиб берилган савдо дўкони жойлашган ер участкасини "Илҳом" хусусий фирмасининг хусусий мулки сифатида расмийлаштириш мажбуриятини юклашни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2009 йил 7 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган. Қўқон шаҳар ҳокимлиги зиммасига Қўқон шаҳридаги "Илҳом" хусусий фирмасига Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси Фарғона вилоят бошқармасининг 1996 йил 12 июндаги 876/110-3ер буйруғи, 000803-сонли давлат ордери билан хусусий мулк сифатида берилган савдо дўкони ҳамда 003015-сонли давлат ордери билан хусусий мулк сифатида берилган 256,4 кв.м. ер майдони бузиб ташланган савдо дўкони ўрнига тенг қийматида савдо дўкони ва 256,4 кв.м. ер майдони ажратиб бериш ва расмийлаштириш мажбурияти юклатилган.

Биринчи инстанция суди 2009 йил 19 июнда ҳал қилув қароридаги хатони тузатиш тўғрисида қуйидаги мазмунда ажрим чиқарган: "Ҳал қилув қарори хулоса қисмининг 2-қисмига қуйидаги даъво талаблари киритилсин: "Жавобгар - Қўқон шаҳар ҳокимлиги зиммасига ноқонуний бузиб ташланган савдо дўкони ўрнига Қўқон шаҳар де??он бозори ҳудудидан даъвогар - "Илҳом" хусусий фирмасига тенг қийматли савдо дўконини (256,4 кв.м.) хусусий мулк сифатида ажратиб бериш мажбурияти юклатилсин.

Жавобгар - Қўқон шаҳар ҳокимлиги зиммасига ажратиб берилган савдо дўкони жойлашган ер участкасини даъвогар - "Илҳом" хусусий фирмасининг хусусий мулки сифатида расмийлаштириш мажбурияти юклатилсин", деб ўқилиши ҳақида тарафларга тушунтирилсин".

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган.

Кассация протестида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикояти ва протестида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборишни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 майдаги "Фарғона ва Қўқон шаҳарларини 2008-2012 йилларда реконструкция қилиш, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар Дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-860-сонли Қарори асосида Қўқон шаҳар ҳокимининг 2008 йил 8 майдаги 216-сонли қарори қабул қилинган. Ушбу қарор асосида даъвогарга тегишли бўлган савдо дўкони бузилган.

Даъвогар унга тегишли бўлган савдо дўкони ноқонуний бузилганлигини билдириб, хўжалик судига даъво аризаси тақдим этган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 138-моддасининг бешинчи қисмига кўра, ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида ишнинг хўжалик суди томонидан аниқланган ҳолатлари, хўжалик судининг бу ҳолатлар тўғрисидаги хулосаларига асос бўлган далиллар ва хўжалик суди у ёки бу далилларни рад қилишига ҳамда ишда иштирок этувчи шахслар асос қилиб келтирган қонун ҳужжатларини қўлламаслигига сабаб бўлган важ, шунингдек суд ҳал қилув қарорини қабул қилишида таянган қонун ҳужжатлари кўрсатилиши лозим.

Биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорида Қўқон шаҳар де??он бозори ҳудудидан савдо дўкони ажратиш мажбуриятини Қўқон шаҳар ҳокимлиги зиммасига юклашда Қўқон шаҳар де??он бозорининг алоҳида юридик шахс эканлиги, унинг мазкур ҳудуддан савдо дўкони ажратилишида манфаатдорлигига эътибор бермаган. Қўқон шаҳар де??он бозоридан савдо дўкони ажратиш Қўқон шаҳар ҳокимининг ваколат доирасига кириш-кирмаслигини ўрганмаган.

Қўқон шаҳар де??он бозорини ишга жалб қилиш масаласи ҳал этилмаган.

Қўқон шаҳар ҳокимининг 2008 йил 21 апрелдаги 200-сонли қарори асосида ташкил этилган де??он бозорини мукаммал реконструкция қилиш муносабати билан бозорнинг тасдиқланган бош режасига асосан бузилишга тушган савдо расталари, шохобчалари ва бошқа бино-иншоотларни бузишни ташкил этиш комиссияси томонидан "Илҳом" хусусий фирмасининг бузилган савдо дўкони инвентаризация қилинган ёки қилинмаганлиги ўрганилмаган.

Биринчи инстанция суди ушбу комиссия раиси ва аъзоларини суд мажлисида гувоҳ сифатида ишга жалб қилиш чораларини кўрмаган, бузилган савдо дўкони ўрнига шаҳар ҳокимлиги томонидан ер участкаси ажратилган ёки ажратилмаганлиги ҳолатига аниқлик киритмасдан, даъвони қаноатлантириш тўғрисида барвақт хулосага келган.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 86-моддасининг биринчи қисмида ерлар олиб қўйилганда ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачиларига ва мулкдорларга етказилган зарарнинг ўрни (шу жумладан, бой берилган фойда) тўла ҳажмда қопланиши кераклиги белгиланган.

Биринчи инстанция суди "Илҳом" хусусий фирмасига етказилган зарарлар миқдорини шаҳар ҳокимлиги томонидан тузилган комиссия аниқлаган ёки аниқламаганлигини ўрганмаган. Комиссиядан бузилган бино-иншоотларга етказилган зарар қийматини аниқлаш жадвалини талаб қилиб олмаган ва ушбу ҳужжатларни ўрганмаган.

Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини ва протестни қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.

Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди юқоридаги камчиликларни бартараф этиб, ишдаги тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, тарафлардан иш учун аҳамиятли бўлган ҳужжатларни талаб қилиб олиб, Қўқон шаҳар де??он бозорини ишга жалб қилиш масаласини ҳал этиб, тарафларнинг важларига, ишдаги ва тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши лозим.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2010 й., 9-сон


























Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск