ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 28.10.2009 й. 18-0903/2097-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

28.10.2009 й.

N 18-0903/2097


(КЎЧИРМА)




Улушли мулкдаги мол-мулк унинг барча иштирокчиларининг келишуви билан тасарруф этилади


Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг Қашқадарё вилоят бошқармаси "Самарқанд" муқобил машина-трактор парки манфаатида (бундан буён матнда "Самарқанд" ММТП деб юритилади) "Акция бизнес" МЧЖга нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Самарқанд" ММТП билан "Акция бизнес" МЧЖ ўртасида тузилган 2008 йил 10 мартдаги 5-сонли топшириқ шартномасини ҳамда 2008 йил 16 апрелда 44169-сонли рақам билан қайд қилинган савдо битимини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Суднинг 2009 йил 2 февралдаги ажрими билан "Semurg" ИФ ишга учинчи шахс сифатида жалб этилган.

Биринчи инстанция судининг 2009 йил 5 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Кассация инстанцияси судининг 2009 йил 27 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.

Суднинг 2009 йил 19 июндаги ажрими билан ишга "Нишон" МТП ДАЖ, "Davr investkom" ВК411(1)-сонли брокер идораси, "Китоб-76" ОАЖ, "Brok Stock" 349-(2)-сонли брокерлик идораси, 2009 йил 10 июлдаги ажрими билан "Тошкент" Республика фонд биржаси учинчи шахс сифатида жалб қилинган.

Биринчи инстанция судининг 2009 йил 20 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан ҳал қилув қарорининг суд харажатларини ундириш ҳақидаги қисмини ўзгартириб, кассация пшкоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан аниқланишича, "Самарқанд" ММТП билан "Акция бизнес" МЧЖ ўртасида 2008 йил 10 мартда қимматли қоғозларни сотиш юзасидан 5-сонли топшириқ-шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, "Акция бизнес" МЧЖ (брокер) "Самарқанд" ММТПнинг топшириғига асосан "Нишон" МТП ДАЖнинг жами 879 дона акцияларини сотиш мажбуриятини олган.

2008 йил 16 апрелда "Тошкент" Республика фонд биржасида 44169-сонли савдо битими қайд қилиниб, унга асосан "Самарқанд" ММТП тасарруфидаги Нишон МТП ДАЖнинг 308 дона акцияларини "Semurg" ИФ сотиб олган.

2008 йил 22 апрелда "Тошкент" Республика фонд биржасида 44309-сонли савдо битими қайд қилиниб, унга асосан "Самарқанд" ММТП тасарруфидаги "Нишон" МТП ДАЖнинг 571 дона акцияларини "Китоб-76" ОАЖ сотиб олган.

Шу сабабли, Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг Қашқадарё вилоят бошқармаси "Самарқанд" ММТП манфаатида "Акция бизнес" МЧЖга нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Самарқанд" ММТП билан "Акция бизнес" МЧЖ ўртасида тузилган 2008 йил 10 мартдаги 5-сонли топшириқ шартномасини ҳамда 2008 йил 16 апрелда 44169-сонли рақам билан қайд қилинган савдо битимини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 58-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ улушларга (қўшилган ҳиссаларга) ёки муассисларнинг (иштирокчиларнинг) акцияларига бўлинган устав фонди (устав капитали)га эга бўлган тижоратчи ташкилотлар хўжалик ширкатлари ва жамиятлари ҳисобланади. Муассислар (иштирокчилар) қўшган ҳиссалар ёки улар сотиб олган акциялар ҳисобига вужудга келтирилган, шунингдек хўжалик ширкати ёки жамияти ўз фаолияти жараёнида ишлаб чиқарган ва сотиб олган мол-мулк мулк ҳуқуқи асосида унга тегишли эканлиги назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 218-моддасига мувофиқ улушли мулкдаги мол-мулк унинг барча иштирокчиларининг келишуви билан тасарруф этилади.

"Самарқанд" ММТП раҳбари Б.Пирбобоев ўз ваколат доирасидан четга чи??ан ҳолда "Акция бизнес" МЧЖ билан 2008 йил 10 мартда тузилган 5-сонли топшириқ шартномасини имзолаган. Чунки, мазкур низо "Самарқанд" ММТП раҳбарининг бевосита айби билан юзага келган.

Биринчи инстанция суди 2009 йил 20 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъвони қаноатлантириш ҳақида қонуний тўхтамга келган.

Бироқ, ишни кўриш натижалари бўйича суд харажатларини "Акция-бизнес" МЧЖ зиммасига қолдириб, хатоликка йўл қўйган.

Шунинг учун ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини "Самарқанд" ММТП зиммасига, кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини "Semurg" ИФ зиммасига юклаш лозим бўлади.

Юқоридагиларни инобатга олиб, ҳал қилув қарорини ўзгартириб, биринчи инстанция судида ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини "Самарқанд" ММТП зиммасига юклашни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2010 й., 11-сон
















Время: 0.0226
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск