ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 17.08.2009 й. 22-0902/2051-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

17.08.2009 й.

N 22-0902/2051


(КЎЧИРМА)




Мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли


Ўзбекистон Халқ демократик партияси Хоразм вилоят кенгаши хўжалик судига даьво аризаси билан мурожаат этиб, "Инвест-Мир-Сервис" МЧЖга нисбатан ноқонуний эгаллаб турган хонадан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

"Инвест-Мир-Сервис" МЧЖнинг кассация шикоятида даъвони рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши билан "Инвест-Мир-Сервис" МЧЖ ўртасида 2006 йил 28 декабрда 5-сонли бино, иншоот, бошқа кўчмас мулк объекти ижараси шартномаси тузилган. Ушбу ижара шартномасига асосан Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгашига қарашли бўлган бинонинг 2-қаватидаги 206-хона "Инвест-Мир-Сервис" МЧЖга берилган.

Ижара шартномасининг 5.1-бандига асосан ижара муддати 2006 йилнинг 1 декабридан 2008 йилнинг 31 декабригача белгиланган. Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномасининг муддати тугаганлиги сабабли 2009 йилнинг 9 январида 1/4-сонли хат билан мурожаат қилиб, жамият эгаллаб турган 206-хонани 3 кун ичида, яъни 2009 йилнинг 12 январга қадар бўшатиб беришни сўраган. Жавобгар томонидан ҳеч қандай фикр билдирилмаган ва хонани бўшатиш чораси кўрилмаган.

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши томонидан биринчи инстанция суди суд мажлисида мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома билан мулкнинг ўзига тегишли эканлигани тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.

Бундай ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 228-моддасига кўра, мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли.

Шу сабабли, биринчи инстанция суди жавобгар - "Инвест-Мир-Сервис" МЧЖни у томонидан эгаллаб турилган хонадан мажбурий тартибда чиқариш ҳақидага даъвони қаноатлантириб, тўғри хулосага келган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдириб, ишни кассация тартибида кўриш билан боғлиқ давлат божини "Инвест-Мир-Сервис" МЧЖ зиммасига юклашни, почта харажатлари эса олдиндан тўланганлигани инобатга олишни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2010 й., 6-сон














Время: 0.0074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск