ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 08.04.2009 й. 11-0821/24105-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

08.04.2009 й.

N 11-0821/24105


(КЎЧИРМА)




Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади


Даъвогар - "Абдужалилхон Барака" фермер хўжалиги хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - МЧЖ шаклидаги "Меҳнат" агрофирмаси томонидан ўзига тегишли бўлмаган ер майдонида қуриб олган деворни ўзининг ҳисобидан бузиш мажбуриятини юклаш ва даъвогарнинг қонуний эгалигидан бўлган ер майдонига ўтувчи ягона йўлни очиб қўйиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, МЧЖ шаклидаги "Меҳнат" агрофирмаси зиммасига ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг 10 кун муддат ичида Тошкент тумани, Келес шаҳар саноат ҳудудида унга бириктирилган ер участкасининг жанубий чизиғи бўйича лойиҳалаштирилган Бинокорлар кўчаси йўли устига капитал тарзда қурилган деворни бузиб ташлаш мажбурияти юкланган. Даъвонинг қолган қисми рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъвони рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабини рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Тошкент туман ҳокимининг 2007 йил 20 ноябрдаги 491-сонли қарорига биноан "Абдужалилхон Барака" фермер хўжалигига Келес шаҳар саноат ҳудудидаги туман захира ер майдонидан Хитой технологияси асосида "фибролит" тахталари ишлаб чиқариш цехи, маъмурий бино, ишчиларнинг ечинадиган ва ювинадиган хоналари, ошхона, қоровулхона, ёрдамчи бино ва иншоотлар қурилиши учун 6,5 га ер майдони ажратилган.

Агросаноат биржаси Тошкент филиалининг 2007 йил 10 августдаги 088/08/07-сонли олди-сотди шартномаси бўйича Келес шаҳри, Саноат ҳудуди Бинокорлар кўчасида жойлашган "Енгилсаноатқурилиш" МЧЖга тегишли қурилиши тугалланмаган тикувчилик фабрикаси бино иншоотлари МЧЖ шаклидаги "Меҳнат" агрофирмаси томонидан сотиб олинган.

Даъвогар даъво аризасида жавобгар - МЧЖ шаклидаги "Меҳнат" агрофирмаси томонидан фермер хўжалигига тегишли бўлган ер майдонига олиб борувчи умумий фойдаланишдаги ягона асосий йўлни девор билан ўраб олганлигини баён этиб, ушбу деворни жавобгар ҳисобидан бузиш мажбуриятини юклаш ва даъвогарнинг қонуний эгалигида бўлган ер майдонига ўтувчи ягона йўлни очиб қўйиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган.

Судлов ҳайьати биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан даъво талабларини қисман қаноатлантириш тўғрисида нотўғри хулосага келинган деб ҳисоблайди.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддасига кўра, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади.

Мазкур Кодекс 35-моддасининг биринчи қисмида юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатига олиниши лозимлиги белгиланган.

Даъвогар даъво аризасида фермер хўжалигига тегишли бўлган ер майдонига олиб борувчи умумий фойдаланишдаги ягона асосий йўл девор билан ўраб олинганлиги натижасида жавобгар фермер хўжалигига зарар келтираётганлиги тўғрисида важлар келтирган бўлса-да, фермер хўжалиги ўзига ажратилган ер майдонига нисбатан эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ёки ер участкаларига бўлган хуқуқларининг давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисидаги хужжатларни судга тақдим этмаган.

Суд қарорларида жавобгар ўзига ажратилган ер майдонида қурилиш олиб бориш учун вилоят давлат архитектура қурилиш назорати инспекциясидан рухсат олмасдан қурилиш ишларини амалга оширганлиги кўрсатилиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддасига асосланган ҳолда даъвогарнинг даъвосини қисман қаноатлантириш лозимлиги қайд этилган.

Лекин суд инстанциялари томонидан даъвогарда туман ҳокимининг қарори билан ажратилган ер майдонига нисбатан бирор-бир ҳуқуқ мавжуд эмаслигига, яъни даъвогарга ажратилган ер майдони давлат рўйхатига олинмаганлигига эътибор берилмаган. Ер майдонига нисбатан даъвогарда ҳуқуқнинг вужудга келмаганлиги, у (даъвогар) жавобгарга нисбатан мазкур талабни қўйиши мумкин эмас, деган хулосани беради.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.

МЧЖ шаклидаги "Меҳнат" агрофирмаси томонидан қурилиш ишлари, унга ажратилган ер майдонида ва кадастр ҳужжатларида белгилаб берилган чегараларда амалга оширилган. Ушбу кадастр ҳужжатлари қонуний кучда бўлиб, бекор қилинмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилмаган. Даъвогар эса, жавобгар кадастр ҳужжатларида кўрсатилган чегаралардан чиқиб қурилиш ишларини амалга оширганлигини исботлаб бермаган.

Шунингдек, кассация инстанцияси судининг 2009 йил 7 апрелдаги сайёр суд мажлисида низоли ер майдони кўздан кечирилганда, фермер хўжалигига ажратилган ер майдонига ўтувчи бошқа йўл ҳам борлиги аниқланган.

Бундан ташқари, суд инстанцияларининг жавобгар - "Ўзшаҳарсозлик" ЛИТИ лойиҳалаш институти томонидан бажарилган Бош режадан ташқарига чиқиб, лойиҳалаштирилган Бинокорлар кўчаси йўли устига девор қурганлиги ҳақидаги хулосалари билан ҳам келишиб бўлмайди. Чунки, иш ҳужжатларида тегишли тартибда тасдиқланган Бош режа мавжуд эмас.

Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати мазкур иш бўйича қабул қилинган суд қарорларини бекор қилиб, даъвони рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим деб топади. Ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатлари даъвогар зиммасига юкланади.

Судлов ҳайъати даъво аризасидаги талабларни муҳокама қилиб, даъвогарнинг йўлни очиб бериш ҳақида ҳал қилув қарори чиқариш ҳақидаги талабига жавобгарга деворни бузиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги талабнинг давоми сифатида қараш лозим деб ҳисоблайди. Шунинг учун, давлат божини фақатгина битта талаб бўйича ундириш ҳақида хулосага келинди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2009 й., 12-сон


















Время: 0.0468
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск