ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 01.04.2009 й. 19-0802/5638-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

01.04.2009 й.

N 19-0802/5638


(КЎЧИРМА)




Агар кассация инстанцияси суди ишни биринчи ва апелляция инстанцияларида кўришда ишнинг ҳолатлари тўлиқ аниқланмаганлигини ва шу муносабат билан ҳал қилув қарори, қарор етарлича асосланмаганлигини ёки суд ишда иштирок этишга жалб этилмаган шахсларнинг ҳукуқ ҳамда мажбуриятлари тўғрисида суд ҳужжати қабул қилганлигини аниқласа, кассация инстанцияси суди суд ҳужжатини бекор қилади ва ишни янгидан кўриш учун ҳал қилув қарори, қарор бекор қилинган хўжалик суди инстанциясига юборади


Даъвогар - Ангор туман ҳокимияти жавобгарлар - "Маҳалла" жамғармаси Ангор туман бўлими, Ўзбекистон Республикаси Кўчмас мулк биржаси Сурхондарё вилоят филиали, "Ниёзобод Ангор" фермер хўжалигига нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Кўчмас мулк биржаси Сурхондарё вилоят филиалининг 2007 йил 6 декабрдаги "Зартепа" маҳалласи ҳудудидаги "Чойхона" биносини "Ниёзобод Ангор" фермер хўжалигига сотиш тўғрисида ўтказилган марказлаштирилган электрон биржа савдосини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Даъвогар ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар қўшимча даъво билан мурожаат қилиб, "Маҳалла" жамғармаси Ангор туман бўлимининг 2007 йил 28 ноябрдаги 34-сонли Раёсат йиғилиши қарорини, 2007 йил 29 ноябрдаги 7-сонли буйруғини ва 2007 йил 28 ноябрдаги асосий воситаларни инвентаризация қилиш ва тавсия қийматини аниқлаш тўғрисидаги далолатномасини ҳақиқий эмас деб топишни, "Чойхона" биносини Ангор туман ҳокимияти ихтиёрига қайтаришни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, "Маҳалла" жамғармаси Ангор туман бўлимининг 2007 йил 28 ноябрдаги 34-сонли Раёсат қарори, 2007 йил 29 ноябрдаги 7-сонли буйруғи, Ўзбекистон Республикаси Кўчмас мулк биржаси ЁАЖ Сурхондарё вилоят филиалида 2007 йил 6 декабрда ўтказилган электрон биржа савдосида "Ниёзобод Ангор" фермер хўжалигига сотилган Ангор туман "Зартепа" МФЙ ҳудудида жойлашган "Чойхона" биноси савдоси ҳақиқий эмас деб топилган. "Зартепа" МФЙ ҳудудида жойлашган "Чойхона" биноси Ангор тумани ҳокимлигига қайтарилган. Даъвонинг Ангор туман ҳокимининг 2007 йил 28 ноябрдаги асосий воситаларни инвентаризация қилиш ва тавсия қийматини аниқлаш тўғрисидаги далолатномасини ҳақиқий эмас деб топиш қисми бўйича иш юритиш тугатилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш юритишни тугатиш ҳақида янги қарор қабул қилинган.

Кассация протестида апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш масаласи қўйилган.

Кассация шикоятида апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш сўралган,

Судлов ҳайъати кассация протести ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, кассация протести ва шикоятаи қисман қаноатлантиришни, ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан аниқланишича, "Занг" ширкат хўжалигининг фермер хўжаликларига айлантирилиши муносабати билан Ангор туман ҳокимлиги томонидан тузилган, қайта ташкил этиш комиссиясининг 2004 йил 18 февралдаги 6-сонли баённомаси ҳамда 2005 йил 28 сентябрдаги 65-сонли қарори билан низоли "Чойхона" биноси Ангор тумани ҳокимлиги балансига ўтказиб берилган.

Ангор туман ҳокими 2006 йил 5 ноябрда "Туман ҳокимлиги ихтиёрида бўлган "А.Навоий" қишлоқ фуқаролар йиғини "Зартепа" маҳалласи ҳудудидаги "Чойхона" биносини "Зартепа" маҳалла фуқаролар йиғини ихтиёрига вақтинча фойдаланишга бериш тўғрисида"ги 827-сон қарорини қабул қилиб, низоли хисобланган "Чойхона" биносини "Зартепа" МФЙга вақтинчалик фойдаланиш учун берган.

Бироқ, "Зартепа" МФЙ мазкур объектни сотиб беришни сўраб "Маҳалла" жамғармаси Ангор туман бўлимига мурожаат қилган. Ўз навбатида, "Маҳалла" жамғармаси Ангор туман бўлими вақтинча фойдаланиш учун берилган кўчмас мулкни сотиш тўғрисида 2007 йил 29 ноябрда 7-сонли буйруқ чиқарган.

Низоли "Чойхона" биноси Ўзбекистон Республикаси Кўчмас мулк биржаси Сурхондарё вилоят филиалининг марказлаштирилган электрон биржа савдосида "Ниёзобод Ангор" фермер хўжалигига сотилган.

Натижада, Ангор туман ҳокимияти "Маҳалла" жамғармаси Ангор туман бўлими, Ўзбекистон Республикаси Кўчмас мулк биржаси Сурхондарё вилоят филиали, "Ниёзобод Ангор" фермер хўжалигига нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Кўчмас мулк биржаси Сурхондарё вилоят филиалининг 2007 йил 6 декабрдаги "Зартепа" маҳалласи ҳудудидаги "Чойхона" биносини "Ниёзобод Ангор" фермер хўжалигига сотиш тўғрисида ўтказилган марказлаштирилган электрон биржа савдосини, "Маҳалла" жамғармаси Ангор туман бўлимининг 2007 йил 28 ноябрдаги 34-сонли Раёсат қарорини, 2007 йил 29 ноябрдаги 7-сонли буйруғини ва 2007 йил 28 ноябрдаги асосий воситаларни инвентаризация қилиш ва тавсия қийматини аниқлаш тўғрисидаги далолатномасини ҳақиқий эмас деб топишни ва "Чойхона" биносини Ангор туман ҳокимияти ихтиёрига қайтаришни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 январдаги "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 8-сонли қарори 7-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошисида қуйидагилар белгиланган:

- қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ижтимоий инфратузилма объектлари хатлов ўтказилгандан кейин қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш бўйича комиссия томонидан қайта баҳолаш пайтидаги бозор нархлари ҳисобга олинган ҳолда баҳоланади;

- қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонаси балансидаги болалар мактабгача муассасалари, мактаблар ва қишлоқ врачлик пунктлари белгиланган тартибда маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари балансига берилади.

Биринчи инстанция суди даъвони қисман қаноатлантириш, "Маҳалла" жамғармаси Ангор туман бўлимининг 2007 йил 28 ноябрдаги 34-сон Раёсат қарори, 2007 йил 29 ноябрдаги 7-сонли буйруғи, Ўзбекистон Республикаси Кўчмас мулк биржаси Сурхондарё вилоят филиалида 2007 йил 6 декабрда ўтказилган "Ниёзобод Ангор" фермер хўжалигига "Зартепа" МФЙ ҳудудида жойлашган "Чойхона" биноси марказлаштирилган электрон биржа савдосини ҳақиқий эмас деб топиш, "Зартепа" МФЙ ҳудудида жойлашган "Чойхона" биносини Ангор тумани ҳокимлигига қайтариш, даъвонинг Ангор туман ҳокимининг 2007 йил 28 ноябрдаги асосий воситаларни инвентаризация қилиш ва тавсия қийматини аниқлаш тўғрисидаги далолатномасини ҳақиқий эмас деб топиш қисми бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида барвақт хулосага келган.

Суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган 2007 йил 29 ноябрдаги 7-сонли буйруқ "Маҳалла" жамғармаси Ангор туман бўлими томонидан чиқарилган.

Ваҳоланки, унинг юқори органи бўлиб, Ўзбекистон Ресггубликаси "Маҳалла" жамғармаси Республика Бошқаруви ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 12-моддасининг биринчи қисмига кўра, давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳамда фуқароларнинг ёки юридик шахснинг фуқаролик ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжати суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Бундай вазиятда, "Маҳалла" жамғармаси Ангор туман бўлимининг юридик мақоми биринчи инстанция суди томонидан текширилиб, унга тегишлича ҳуқуқий баҳо берилиши лозим бўлган. Ушбу ҳолат апелляция инстанцияси суди томонидан ҳам текширилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми 2007 йил 28 декабрдаги "Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида"ги 173-сонли қарорининг 14-бандида ХПК 166-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятида (протестида) баён этилган важлар билан чекланиб қолмайди ҳамда ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослантирилганлигини тўла ҳажмда, шу жумладан процесснинг барча иштирокчиларига, ҳал қилув қарори устидан шикоят қилган ҳам, шикоят қилмаган шахсларга нисбатан ҳам текширади. Апелляция инстанцияси судлари ишни кўришда биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари тўғри аниқланганлиги ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларининг тўғри қўлланилганлиги текширилиши зарурлигини эътиборга олишлари лозим, дейилган.

Бироқ, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари тўғри аниқланганлик ҳолатларига ҳуқуқий баҳо бермасдан, ишга Ўзбекистон Республикаси Кўчмас мулк биржаси Сурхондарё вилоят филиали юқори турувчи ташкилоти жалб этилмаганлигини асос қилиб, иш юритишни тугатиш ҳақида барвақт хулосага келган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 23 декабрдаги "Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида"ги 136-сонли қарори 15-бандининг тўртинчи хатбошисида агар кассация инстанцияси суди ишни биринчи ва апелляция инстанцияларида кўришда ишнинг ҳолатлари тўлиқ аниқланмаганлигини ва шу муносабат билан ҳал қилув қарори, қарор етарлича асосланмаганлигини ёки суд ишда иштирок этишга жалб этилмаган шахсларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари тўғрисида суд хужжати қабул қилганлигини аниқласа, кассация инстанцияси суди суд ҳужжатини бекор қилади ва ишни янгидан кўриш учун ҳал қилув қарори, қарор бекор қилинган хўжалик суди инстанциясига юбориш ҳақида тушунтириш берилган.

Юқорида қайд этилганларга биноан, судлов ҳайъати 2008 йил 11 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2008 йил 3 декабрдаги қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.

Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди юқорида қайд этилган ҳолатларни муҳокама қилиб, суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида иш бўйича тарафларни хабардор қилиб, Ўзбекистон Республикаси Кўчмас мулк биржасини ишга жалб қилиш масаласини кўриб чиқиши, "Маҳалла" жамғармаси Ангор туман бўлими ҳуқуқий мақомини аниқлаб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан асослантирилган қарор қабул қилиши ҳамда ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаб, ундириш масаласини ҳал этиши лозим бўлади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2009 й., 10-сон


















Время: 0.0273
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск