ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 15.08.2008 й. 21-0804/297-(30)-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

15.08.2008 й.

N 21-0804/297-(30)


(КЎЧИРМА)




Мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли (виндикация)


Навоий вилоят адлия бошқармаси хўжалик судига мурожаат қилиб, Нурота шаҳар, Ш.Рашидов кўчасидаги 5-уйни "Саркор" фермер хўжалигидан олиб беришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, Навоий вилоят давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бошқармасига қарашли хўжалик ҳисобидаги ижара маркази, Навоий вилоят адлия бошқармаси ва "Саркор" фермер хўжалиги ўртасида низоли бўлган мулкни ижарага бериш тўғрисида 1997 йил 15 декабрда 11-п-сонли ижара шартномаси тузилган. Шартномага кўра фермер хўжалигига 10 йил муддатга Нурота шаҳридаги "Бахт уйи" ижарага берилган.

Адлия бошқармаси ва "Саркор" фермер хўжалиги ўртасида тузилган ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисида 2004 йил 29 январда битим тузилган. Ушбу битимга кўра, ижара шартномаси ўз кучини йўқотган деб ҳисобланган.

Шунингдек, ижара шартномасининг бешинчи бўлими 5.1-бандида ижара шартномасининг муддати белгиланган. Ушбу бандга кўра, 2007 йил 1 октябрда ижара муддати тугаган.

Кассация шикоятида "Саркор" фермер хўжалиги "Бахт уйи" биноси собиқ райисполком томонидан асоссиз равишда адлия бошқармасига берилганлигини важ қилиб кўрсатса-да, бу важларни асословчи бирон-бир ҳужжат судга тақдим қилинмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 55-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.

Фермер хўжалигининг Нурота шаҳрида жойлашган "Бахт уйи" биноси адлия бошқармасининг мулки эканлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд эмас, деган важи билан келишиб бўлмайди. Чунки низоли мулк Нурота туман ҳокимининг 1994 йил 25 апрелдаги 177/4-сон қарори билан адлия бошқармасига текинга берилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 164-моддасига мувофиқ, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир.

Ушбу Кодекснинг 228-моддасига кўра, мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли (виндикадия).

Биринчи ва апелляция инстанцияси судлари даъво асосли бўлганлигини инобатга олиб, бинони ҳақиқий эгасига олиб бериш ҳақида тўғри ва қонуний хулосага келган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2009 й., 2-сон













Время: 0.0176
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск