ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 11.06.2008 й. 14-0707/7941-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

11.06.2008 й.

N 14-0707/7941


(КЎЧИРМА)




Муниципал мулк бўлган мол-мулкни давлат ҳокимияти маҳаллий органлари ёки улар вакил қилган органлар тасарруф этадилар


Ўзбекистон Республикаси Халқ демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар - Самарқанд вилоят Архив иши бошқармасини Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони, 7-уйдан мажбурий тартибда чиқаришни, Самарқанд шаҳар Кўксарой майдонида жойлашган бинога эгалик ҳуқуқини белгилашни ва жавобгарга ижара шартномасини тузиш мажбуриятини юклашни, Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2007 йил 5 октябрдаги 1723-К сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Жавобгар - Самарқанд вилоят Архив иши бошқармаси қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони, 7-уйда жойлашган архив биносига нисбатан эгалик ҳуқуқини белгилашни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2007 йил 4 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Иш апелляция тартибида кўрилмаган.

Кассация инстанцияси судининг 2007 йил 5 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун юборилган.

Биринчи инстанция судининг 2008 йил 12 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони, 7-уйда жойлашган умумий майдони 655,29 кв.м. фойдали майдони 2836,75 кв.м. бўлган икки қаватли маъмурий бино ва олти қаватли сақлов қисмидан иборат махсус архив ҳужжатларини сақлашга мўлжалланган бинога Ўзбекистон Республикаси Халқ демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгашининг мулк ҳуқуқи тан олинган. Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2007 йил 5 октябрдаги 1723-К сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилиб, даъвонинг ижара шартномаси тузиш мажбуриятини юклаш қисми кўрмасдан қолдирилган.

Самарқанд вилоят Архив иши бошқармасининг Кўксарой майдони, 7- уйда жойлашган бинога мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги қарши даъвосини қаноатлантириш рад этилган.

Иш апелляция тартибида кўрилмаган.

Самарқанд вилоят прокуратурасининг кассация протестида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш сўралган.

Самарқанд вилоят Архив иши бошқармасининг кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация протести ва шикоятда келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Коммунистик партиясининг 1991 йил 14 сентябрда бўлиб ўтган фавқулодда XXIII съездида Ўзбекистон Коммунистик партияси негизида янги сиёсий ташкилот - Халқ демократик партияси ташкил этилган ва у Ўзбекистон Коммунистик партиясининг ҳуқуқий вориси деб эълон қилинган.

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Совети Ижроия қўмитасининг 1991 йил октябрдаги 216-Ф-сонли "Самарқанд шаҳар Охунбобоев кўчаси 64-уй биноси вилоят архивининг янги бинога кўчиб ўтганлиги муносабати билан вилоят "Агроком-мунстройремонт" бирлашмасига ҳисобдан-ҳисобга ўтказиш" ҳақидаги фармойиши мазмунидан аниқланишича, Давлат архиви низоли бинога 1991 йил сентябрь-октябрь ойларида кўчиб ўтган.

Даъвогар низоли бинонинг паспорти ва асосий воситалар ҳисобини юритиш инвентар карточкаси (Инвентарная карточка учета основных фондов (зданий сооружений)ни тақдим этиб, мазкур бино собиқ Ўзбекистон Коммунистик партияси Самарқанд вилоят комитети балансида эканлиги, кейинчалик 1992 йил 8 январдаги Ўзбекистон Республикаси Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши сиёсий ижроқўми қарорининг 1-бандига мувофиқ ХДП Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан қабул қилинганлиги, лекин раҳбар ходимларнинг айби билан ижара шартномаси тузилмасдан қолганлиги, шунингдек бинога аммортизация ҳисобланиб келинганлигини билдириб, ушбу бинога эгалик ҳуқуқини белгилашни сўраган.

ХДП Самарқанд вилоят Кенгаши ва вилоят Архив иши бошқармасининг низоли бинога кадастр ҳужжатлар тўпламини тайёрлаб бериш тўғрисидаги аризалари Самарқанд вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизматининг 2007 йил 22 февралдаги 161-сонли хати орқали эгалик ҳуқуқи тўғрисида ҳужжат тақдим этиш лозимлиги кўрсатилиб, рад этилган. Кейинчалик, Архив иши бошқармаси томонидан тақдим этилган Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2007 октябрдаги 1723-К-сонли қарори асосида кадастр ҳужжатлар тўплами тузилган. Бино Самарқанд вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати рўйхатга олиш офисида 2007 йил 1 ноябрь куни давлат рўйхатига олинган.

Самарқанд вилоят Архив иши бошқармаси қарши даъво аризада собиқ вилоят ҳокимлигининг архив бўлими ва вилоят давлат архиви жойлашган бино яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги сабабли 1991 йилда Кўксарой майдони 7-уйдаги бинога кўчирилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3 февралдаги 49-сонли "Ўзбекистон Республикасида архив ишини бошқаришни янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорининг ижроси таъминланиб, Самарқанд вилоят ҳокимининг 2004 йил 11 февралдаги 42-к-сонли қарорининг 4-бандида вилоят Архив иши ҳудудий бошқармасини ушбу бинога жойлаштириш белгиланганлигини, Самарқанд шаҳар ҳокимининг 1997 йил 2 майдаги 139-к сонли қарори билан вилоят давлат архивига у жойлашган 0,5989 гектар ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи берилганлигини, шунингдек Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2007 йил 5 октябрдаги 1723-К сонли қарори билан мазкур бино балансга бириктирилганлигини, 5899 кв.м. ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бириктириб берилганлигини, шу асосда низоли бино Самарқанд вилоят давлат мулк бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат корхоналари ва ташкилотлари реестрига киритилганлигини, бошқарма бу бинодан 16 йилдан буён очиқ-ойдин фойдаланиб келаётганлигини кўрсатиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 182, 187-моддаларини қўллаб, бинога нисбатан эгалик ҳуқуқини белгилашни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг 2008 йил 13 февралдаги 190-01/12-сонли хатида Самарқанд шаҳар Кўксарой майдони 7-уйда жойлашган низоли бино қачон ва қайси тартибда, қайси ташкилотлар балансига ўтганлиги ҳақида маълумот мавжуд эмаслиги, 2008 йил 14 январда Самарқанд вилоят Архив бошқармасига берилган бино сифатида давлат реестрига киритилганлиги, мазкур бошқармага 14-213-0000769-сонли гувоҳнома берилганлиги қайд этилган.

Самарқанд вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизматининг 2008 йил 1 февралдаги 297-сонли хатидан кўринишича, 2007 йил 1 ноябрда низоли бино Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2007 йил 5 октябрдаги 1723-к сонли қарори асосида Самарқанд вилоят Архив иши бошқармаси номига 9/508-рақам билан Давлат кадастр рўйхатига киритилган.

Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2007 йил 5 октябрдаги 1723-к сонли қарорида кўринишича, Кўксарой майдони, 7-уйда жойлашган қурилиш ости майдони 65 кв.м. бўлган архив биноси Самарқанд вилоят Архив иши бошқармаси балансига фойдаланишда бўлган 5899 кв.м. ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бириктирилган. Мазкур қарорни қабул қилиш учун асос бўлган ҳужжатлар сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991 йил 29 августдаги ПФ-23-сонли КПСС мулкини умумхалқ мулки деб эълон қилиш тўғрисидаги Фармони, Самарқанд шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи X. Абжаловнинг 2007 йил 29 июндаги 471-сонли хати, Самарқанд шаҳар ҳокимининг 199 йил 2 майдаги 139-к-сонли қарори, Самарқанд вилоят Совети Ижроия комитетининг 1991 йил 31 октябрдаги 216-Ф-сонли фармойиши, Самарқанд вилоят ҳокимининг 200-ф-сонли бинонинг томини таъмирлашга маблағ ажратиш тўғрисидаги фармойиши судга тақдим этилган.

Даъвогар - Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони 7-уйда жойлашган 5898,38 ер майдонида жойлашган, умумий майдони 655 329 кв.м., фойдали майдони 2838,7 кв.м.дан иборат махсус архив ҳужжатларини сақлаш учун қурилган бино Халқ демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгашининг мулки эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Давлат органлари ва бошқа органларнинг ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низолар кўрилганда ушбу ҳужжатларнинг қабул қилинишига асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти ҳужжатни қабул қилган орган зиммасига юклатилади.

Хўжалик суди, агар ишни кўриб чиқиш учун мавжуд материаллар етарли эмас деб ҳисобласа, ишда иштирок этувчи шахсларга қўшимча далиллар тақдим этишни таклиф қилишга ҳақлидир.

Шунингдек, ушбу низоли бино 1990 йилда қуриб битказилган бўлиб, даъво ушбу бинони давлат қабул комиссиясидан қабул қилиб олганлиги тўғрисидаги далолатномани ҳам судга тақдим эта олмади. Биринчи инстанция суди низоли бино даъвогарнинг мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисида нотўғри хулосага келган. Даъвогарнинг ушбу талаби асоссиз бўлганлиги сабабли ҳал қилув қарорининг ушбу талаб бўйича қисми бекор қилиниб, мазкур талаб рад этилиши лозим.

Даъвогар томонидан тақдим этилган бинонинг паспорти ва асосий воситалар ҳисобини юритиш инвентар карточкаси ушбу мулк даъвогарга тегишли эканлини тасдиқламайди.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 215-моддасига кўра давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг мол-мулки, маҳаллий бюджет маблағлари, муниципал уй-жой коммунал хўжалик корхоналари ва бошқа мулкий комплекслар, халқ таълими, маданият, соғлиқни сақлаш муассасалари, шунингдек бошқа мол-мулк муниципал мулк бўлади.

Муниципал мулк бўлган мол-мулкни давлат ҳокимияти маҳаллий органлари ёки улар вакил қилган органлар тасарруф этадилар.

Муниципал мулк бўлган мол-мулк юридик шахсларга хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бириктириб қўйилиши мумкин.

"Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига кўра қуйидагилар маъмурий-ҳудудий тузилма мулки (коммунал мулк) объектлари ҳисобланади: маҳаллий бюджет ҳисобидан вужудга келтирилган ҳамда сотиб олинган, шунингдек давлат мулкидан ўтказилган ва маҳаллий аҳамиятга молик бўлган мол-мулк вилоят, туман, шаҳар ёки бошқа маъмурий-ҳудудий тузилма мулкининг объектидир. Мазкур Қонуннинг 32-моддасига кўра Ўзбекистон Республикаси мулкий ҳуқуқни амалга оширишни кафолатлайди, мулкдорнинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлайди. Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, молк-мулкни кўпайтиришни чеклашга ҳамда уни мажбуран тортиб олишга йўл қўйилмайди.

Низоли бино Самарқанд шаҳар Халқ депутатлари ижроия қўмитасининг 1984 йилдаги 607/25-сонли қарори асосида 1990 йилда қуриб битказилган бўлиб, ушбу қарорнинг 2-бандида қурилиш билан боғлиқ барча харажатларини ижроия қўмитанинг коммунал қурилиш бошқармаси зиммасига юклатилган. Демак, ушбу бино давлат маблағи ҳисобига қурилган. Мулкни тассаруф этиш шаҳар ҳокимияти ваколатидадир. Шунинг учун даъвогарнинг Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2007 йил 5 октябрдаги 1723-К-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъвоси ҳам рад этилиши керак.

Даъвогарнинг низоли бинога мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги даъво талаби рад этилганлиги сабабли ушбу бинодан фойдаланиш учун ижара шартномаси тузиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги талаби ҳам асоссиз ҳисобланади ва ушбу талаб рад этилиши лозим.

Жавобгар ўзининг қарши даъво аризасида Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони, 7-уйда жойлашган бинога мулк ҳуқуқини тан олишни сўраган бўлса-да, мулк ҳуқуқини тан олиш учун асос бўлувчи ҳужжатларни судга тақдим қилмаган. Шунинг учун биринчи инстанция суди қарши даъвони рад этиб тўғри хулосага келган.

Қайд этилганларни инобатга олиб, судлов ҳайъати кассация шикояти ва протестини қисман қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, яъни, ҳал қилув қарорининг Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони 7-уйда жойлашган бинога Ўзбекистон Республикаси Халқ демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгашининг мулк ҳуқуқини тан олиш, Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2007 йил 5 октябрдаги 1723-К-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда ижара шартномаси тузиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво талабини кўрмасдан қолдириш ҳақидаги қисмини бекор қилиб, ушбу даъво талабларини рад қилишни ва ҳал қилув қарорининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 й., 9-сон








Время: 0.0296
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск