ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 23.04.2008 й. 20-0710/10424-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

23.04.2008 й.

N 20-0710/10424


(КЎЧИРМА)




Иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади


Даъвогар - "Мунис" тўлиқ ширкат корхонаси жавобгарлар: Шофиркон туман Маиший хизмат уюшмаси ҳамда Шофиркон туман ҳокимлигига нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, туман ҳокимининг 1998 йилдаги 144-Ф-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ва Маиший хизмат уюшмасини ғайриқонуний эгаллаган бинодан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган.

Хўжалик судининг 2007 йил 21 декабрдаги ҳал қилув қарори билан "Мунис" тўлиқ ширкат корхонасининг даъво аризаси рад этилган.

Иш апелляция тартибида кўрилмаган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Шофиркон шаҳри, С. Амонов кўчаси 3-уйда жойлашган бино даъвогарга Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси Бухоро вилоят бошқармасининг 1993 йил 30 сентябрдаги 004259/429-сонли мулк ҳуқуқини тасдиқловчи мува??ат давлат ордерига мувофиқ тегишли бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 61-моддасига кўра, хўжалик суди ишдаги мавжуд далилларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холис текширишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳолайди.

Бироқ, суд томонидан ишда мавжуд далиллар ҳамда даъвогар томонидан келтирилган важлар ҳар томонлама ўрганилмаган ва уларга ҳуқуқий баҳо берилмаган.

Даъвогарнинг даъво аризасида ва унинг кассация пшкоятида келтирилган важларида низоли бино унга Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси Бухоро вилоят бошқармасининг 1993 йил 30 сентябрдаги 004259/429-сонли мулк ҳуқуқини тасдиқловчи мува??ат давлат ордерига асосан берилганлиги, бинони сотиб олиш учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилинганлиги ва бино хусусийлаштириб олинганлиги, "Мунис" тўлиқ ширкат корхонасининг мулки улушли мулк эканлиги, лекин улушли мулк эгалари судга чақирилмаганлиги ва улар сўроқ қилинмаганлиги, Бухоро вилоят Давлат мулки бошқармасининг 1996 йил 30 апрелдаги 566-сонли буйруғи ноқонуний қабул қилинганлиги қайд этилган.

Суд томонидан Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси Бухоро вилоят бошқармасининг 004259/429-сонли мулк ҳуқуқини тасдиқдовчи мува??ат давлат ордери 1993 йил 30 сентябрда даъвогарга берилганлиги, кейинчалик жавобгарга 0393920-сонли гувоҳнома берилганлиги ҳолатларига ҳуқуқий баҳо берилмаган. Шунингдек, вилоят Давлат мулки бошқармаси томонидан жавобгарга берилган бино айнан қайси бино эканлигини аниқлаш мақсадида низоли бино суд томонидан жойига чиқиб текширилмаган.

Бундан ташқари, даъвогар томонидан кассация инстанцияси судига вилоят прокуратурасининг унга юборилган мазкур иш бўйича келтирилган апелляция тартибидаги протести тақдим этидди. Бироқ, иш ҳужжатларида апелляция протести қабул қилинганлиги ёки қайтарилганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас.

Бундай ҳолатларда кассация судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини бекор қилишни, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади.

Ишни янгидан кўришда юқорида қайд этилган камчиликларни бартараф этиш, зарурат туғилган пайтда низоли бинони жойига чиқиб кўриш ва ишда мавжуд далиллар йиғиндиси асосида қонуний қарор қабул қилиш лозим бўлади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 й., 8-сон













Время: 0.0155
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск