ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 05.12.2007 й. 14-0707/7941-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

05.12.2007 й.

N 14-0707/7941


(КЎЧИРМА)




Хўжалик суди, агар ишни кўриб чиқиш учун мавжуд материаллар етарли эмас деб ҳисобласа, ишда иштирок этувчи шахсларга қўшимча далиллар тақдим этишни таклиф қилишга ҳақлидир


Даъвогар - Ўзбекистон Республикаси Халқ демократик партияси Самарқанд вилоят кенгаши вилоят хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар - Самарқанд вилоят архив иши бошқармасини Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони, 7-уйдан мажбурий тартибда чиқаришни, шунингдек қўшимча даъво аризаси тақдим этиб, мазкур бинога эгалик ҳуқуқини белгилашни сўраган.

Жавобгар - Самарқанд вилоят архив иши бошқармаси вилоят хўжалик судига қарши даъво ариза тақдим этиб, Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони, 7-уйда жойлашган бинога эгалик ҳуқуқини белгилашни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъвоси ҳамда жавобгарнинг қарши даъволари рад этилган.

Иш апелляция тартибида кўрилмаган.

Ҳал қилув қароридан норози бўлган Ўзбекистон Республикаси Халқ демократик партияси Самарқанд вилоят кенгаши Олий хўжалик судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъвони қаноатлантиришни сўраган.

Судлов ҳайъати, шикоят важларини муҳокама этиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991 йил 29 августдаги Фармони билан собиқ Совет Иттифоқи коммунистик партиясининг мулклари давлат ва умумхалқ мулки деб эълон қилинган. Ушбу Фармонга кўра Самарқанд вилоят архив иши бошқармаси Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони, 7-уйда жойлашган бинога кўчирилган.

Мазкур низоли бино илгари давлат мулки бўлганлиги учун ишга Давлат мулки қўмитаси ҳамда Ер ресурслари ва давлат кадастри хизмати жалб қилинган ҳолда низоли бино қачон ва қандай тартибда, қайси ташкилотларнинг балансига ўтганлиги, ушбу бино Ер ресурслари ва давлат кадастри хизматида қайси ташкилот номига расмийлаштирилганлиги, низоли бино бўйича мол-мулк солиғи қайси корхона томонидан тўланиб келинаётганлиги аниқланиши лозим эди. Бироқ, судлар томонидан ушбу ҳолатларга аниқлик киритилмаган.

Суд Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 55-моддасининг иккинчи қисмига асосан тарафларга ўз талаб ва эътирозларини исботловчи далилларни тақдим этишни юклаши мумкин эди. Бироқ, бу процессуал ҳуқуқ нормаси ҳам суд томонидан бажарилмаган.

Даъво талабларида Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони, 7-уй биносига эгалик ҳуқуқини белгилаш сўралган бўлса-да, ушбу бино қанча кв.м. майдонда жойлашганлиги кўрсатилмаган. Бу ҳолатда суд томонидан даъво талабларига аниқлик киритилиши лозим эди.

Иш ҳужжатларида Самарқанд вилоят архив иши бошқармаси томонидан низоли бинога коммунал тўловлар амалга оширилганлиги ва ушбу бинода таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларга судлар томонидан баҳо берилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 61-моддасининг биринчи қисмига кўра, хўжалик суди ишдаги мавжуд далилларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холис текширишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳолайди.

Бироқ, суд томонидан иш ҳолатлари далиллар асосида тўлиқ ва ҳар томонлама текширилмаган, уларга тегишли баҳо берилмаган.

Бундай ҳолатларда кассация судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини бекор қилишни, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади.

Ишни янгидан кўришда юқорида қайд этилган камчиликларни бартараф қилиш, ишга тарафларнинг юқори турувчи ташкилотларини, шунингдек низо кўчмас мулк билан боғлиқ бўлганлиги учун, ишга вилоят Давлат мулк бошқармасини ҳамда Самарқанд шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри хизматини жалб қилиш, даъво талабларига аниқлик киритиш ҳамда ишни сайёр суд мажлисида кўриб, далиллар йиғиндиси асосида қонуний қарор қабул қилиш лозим бўлади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 й., 5-сон














Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск