ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 28.11.2007 й. 16-0704/4990-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

28.11.2007 й.

N 16-0704/4990


(КЎЧИРМА)




Мулкдорнинг ёки бошқа эгалик қилувчининг ўз ҳуқуқини ҳар қандай бузишларни бартараф этиш ҳақидаги талабларига даъво муддати қўлланилмайди


Даъвогар - "Намангануйқурилиш" акциядорлик жамияти хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, "Намангануйқурилиш" АЖ ишчи ва ходимларининг 2001 йил 30 ноябрдаги умумий йиғилиши баёни-қарорини, жавобгар - Наманган шаҳар ҳокимининг 2001 йил 18 декабрдаги 1160-сонли, 2006 йил 2 июлдаги 369-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топишни ҳамда "Намбум" қўшма корхонасига асоссиз ўтказилган 13.700 кв.м. ер майдонини даъвогарга қайтариши сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2007 йил 7 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2007 йил 6 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки Олий хўжалик судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилишни сўраган.

Кассация инстанцияси суди шикоят важларини муҳокама этиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар - "Намангануйқурилиш" ОТАЖ ишчи-ходимлари иштирокида ўтказилган 2001 йил 30 ноябрдаги умумий йиғилиш баёни асосида ҳамда Наманган шаҳар ҳокимининг 2001 йил 18 декабрдаги 1160-сонли қарори билан даъвогарга тегишли бўлган ва фойдаланилмаётган 13.700 кв.м. ер майдони "Намбум" қўшма корхонасига ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида берилган.

Ваҳоланки, 2001 йил 30 ноябрда ўтказилган ишчи ва хизматчиларнинг умумий йиғилиши қарори ер масаласини ҳал қилишга ва корхонанинг ерини ҳамда бошқа мулкларини бошқа шахсларга бериш ваколатига эга бўлмаган. Бундан ташқари, жамиятнинг устав жамғармасидаги давлат улуши 25 фоизни ташкил этганлиги учун бундай ҳолларда вилоят Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бошқармасининг розилиги олиниши лозим эди.

"Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан жамиятнинг мулкини тасарруф этиш, ундан фойдаланиш, бегоналаштириш ҳуқуқи тегишли равишда жамият акциядорлари Умумий йиғилиши, Кузатув кенгаши ёхуд бошқарув органи томонидан белгиланади.

Даъвогар - "Намангануйқурилиш" ОТАЖ билан "Намбум" қўшма корхонаси ўртасида 2001 йилда олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, ушбу шартномага асосан умумий майдони 2376 кв.м. бўлган даъвогарга тегишли қурилиши тугалланмаган иншоот (навес) 1000000 сўмга жавобгарга сотилган ва жавобгар томонидан 2001 йилнинг 6 ноябрида ушбу пул маблағи даъвогарга ўтказиб берилган.

Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.1-бандида шартнома тузилган кундан бошлаб 3 кун муддат ичида Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бошқармасининг розилиги олиниши лозим бўлган. Бироқ, жавобгар томонидан шартноманинг ушбу шартлари бажарилмаган. Натижада Наманган вилоят хўжалик судининг 16-0202/585-сонли иш юзасидан 2002 йил 18 июндаги ҳал қилув қарори билан даъвогар - "Намангануйқурилиш" ОТАЖ ва "Намбум" қўшма корхонаси ўртасида 2001 йилда тузилган кўчмас мулкнинг олди-сотди шартномаси бекор қилинган.

Кассация судлов ҳайъати судлар томонидан даъвогарнинг даъвоси қаноатлантирилиб, асосли хулосага келинган деб ҳисоблайди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банкининг даъво муддати ўтганлиги тўғрисидаги кассация шикоятида келтирилган важлари билан келишиб бўлмайди, чунки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 163-моддасига кўра, мулкдорнинг ёки бошқа эгалик қилувчининг ўз ҳуқуқини ҳар қандай бузишларни бартараф этиш ҳақидаги талабларига даъво муддати қўлланилмайди.

Бундай ҳолатларда кассация инстанцияси суди суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, давлат божи харажатларини Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки зиммасида қолдиришни лозим деб топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 й., 5-сон










Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск