ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 10.04.2007 й. 18-0606/20421-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

10.04.2007 й.

N 18-0606/20421


(КЎЧИРМА)




Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади, ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим.


Қарши шаҳар ҳокимлиги вилоят хўжалик судига "CHORI-S" хусусий фирмасига нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, қарши шаҳридаги Алишер Навоий кўчасида жойлашган овқатланиш ва савдо мажмуасини, шу кўчадаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасини (АЁҚШ), Насаф, Ғузор кўчаларида, "Наврўз" чойхонаси ёнида ва Жайхун кўчасида жойлашган АЁҚШларни жавобгар ҳисобидан мажбурий тартибда бузиш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган.

Биринчи инстанция суди даъвони қисман қаноатлантириб, "CHORI-S" хусусий фирмасига қарашли бўлган Алишер Навоий, Насаф, Ғузор, Жайхун кўчаларида ва "Наврўз" чойхонаси ёнида жойлашган АЁҚШларни жавобгар ҳисобидан бузиб ташлаш, улар жавобгар томонидан ихтиёрий равишда бузиб ташланмаган тақдирда даъвогарга бузиш ишларини жавобгар ҳисобидан, зарур харажатларни ундириб олиш ҳуқуқи билан амалга ошириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилган. Даъво талабининг Навоий кўчасида жойлашган умумий овқатланиш ва савдо мажмуасини бузиб ташлаш ҳақидаги қисми бўйича эса иш юритиш тугатилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш сўралган.

Суд мажлисида иштирок этган жавобгарнинг вакили шикоятни қаноатлантиришни, даъвогарнинг вакили шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни сўраган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, "CHORI-S" хусусий фирмасига қарашли Алишер Навоий, Насаф, Ғузор, Жайхун кўчаларида ва "Наврўз" чойхонаси ёнида жойлашган АЁҚШларни қуришда, улардан фойдаланишда бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддасига кўра қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади, ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим.

Хусусий фирмага қарашли Алишер Навоий кўчасида жойлашган АЁҚШни қуриш ишларини амалга оширишдан олдин олиниши керак бўлган ер танлаш ва қурилиш тугаллангандан кейин Давлат комиссияси далолатномалари расмийлаштирилмаган. АЁҚШнинг фаолиятини амалга ошириш ҳақида табиатни муҳофаза қилиш, Давлат санитария-эпидемиология, Давлат ёнғин хавфсизлиги назорати идораларининг хулосалари олинмаган.

Ушбу ва Насаф, Ғузор, Жайхун кўчаларида, "Наврўз" чойхонаси ёнида жойлашган АЁҚШлар амалдаги меъёрий қоидаларга жавоб бермаслиги, жумладан улар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура қўмитасининг "Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари"га зид равишда қурилганлиги вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси томонидан берилган хулоса билан ҳам тасдиқланади.

Бундан ташқари, ушбу АЁҚШлар амалдаги меъёрий ҳужжатларга жавоб бермаслиги, уларнинг фаолият юритиши аҳолининг саломатлиги учун хавфли эканлиги Қарши шаҳар ҳокимининг 2006 йил 25 апрелдаги 113-Ф-сон фармойиши асосида тузилган комиссия хулосасида ҳам баён этилган.

Бундан ташқари, Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан киритилган протестларга асосан Қарши шаҳар ҳокимининг Жайхун кўчасида жойлашган 30-сон АЁҚШни эгаллаб турган ер майдони билан биргаликда кимошди савдосида сотиш ҳақида 1995 йил 26 сентябрдаги Х-631/9-сон, Шибаев (ҳозирги пайтда Насаф) кўчасидан АЁҚШ қуриш учун ер майдони ажратиш тўғрисида 1997 йил 5 августдаги Х-632/8-сон, Насаф кўчасида жойлашган 20-сон АЁҚШни ер майдони билан кимошди савдоси орқали сотиш ҳақида 1996 йил 17 майдаги Х-436/5-сон, Навоий кўчасидан АЁҚШ қуриш учун ер майдони ажратиш тўғрисида 2000 йил 1 майдаги Х-311/5-сон қарорлари Қарши шаҳар ҳокимининг 2006 йил 19 июлдаги х-446/7, х-449/7, х-448/7, х-447/7-сон қарорлари билан бекор қилинган. Мазкур қарорлар ҳозирги пайтда қонуний кучдадир.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 30-моддасининг иккинчи қисмига кўра ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар хўжалик судининг мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Биринчи ва апелляция инстанцияси судлари ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўрганлиги суд қарорларини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Чунки, суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида жавобгар тегишли равишда хабардор қилинган ва унинг вакили сабабсиз суд мажлисида иштирок этмаган.

Судлов ҳайъати хўжалик суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига риоя этган ҳолда асослантирилган қарорлар қабул қилган деб ҳисоблаб, уларни ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 й., 7-сон












Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск