ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 12.10.2005 й. 16-0502/1688-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

12.10.2005 й.

N 16-0502/1688


(КЎЧИРМА)



Бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ва рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.

Даъвогар - "Дониёр-Ж" кўп тармоқли хусусий фирмаси судга мурожаат қилиб, жавобгар - "Намангандонмаҳсулотлари" ОАЖни бинодан кўчириш ва бинога эгалик ҳуқуқини тан олишни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Иш апелляция тартибида кўрилмаган.

Кассация протестида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати протестда келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра протестни қисман қаноатлантиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларига қараганда, Наманган шаҳар ҳудудида жойлашган "Ғалла" жамоа корхонаси меҳнат жамоаси аъзоларининг 1999 йил 25 майда бўлиб ўтган умумий йиғилишида жамоа корхонасининг бино-иншоотларини "Дониёр-Ж" кўп тармоқли хусусий фирмасига сотиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

"Дониёр-Ж" кўп тармоқли хусусий фирмаси билан "Ғалла" жамоа корхонаси ўртасида 1999 йил 21 сентябрда тузилган 4-сонли шартномага асосан Наманган вилоят Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни кўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан 1999 йил 5 майда мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи 1832-сонли давлат ордери берилган. Унга кўра "Ғалла" жамоа корхонасига тегишли бўлган маъмурий бино, молхона, хашакхона, қоровулхоналарнинг ўша даврдаги умумий қиймати 535280 сўмни ташкил этиб, "Дониёр-Ж" кўп тармоқли хусусий фирмаси томонидан шу нархда сотиб олинган ҳамда "Ғалла" жамоа корхонаси билан тўла ҳисоб-китоб қилиниб, 1999 йил 22 сентябрда кўчмас мулкларни топшириш - қабул қилиш далолатномаси тузилган.

Наманган шаҳар ҳокимининг 1999 йил 29 октябрдаги 893-сонли қарори билан "Ғалла" жамоа корхонаси тугатилиб, давлат реестридан чиқарилган.

Сотиб олинган кўчмас мулк объекти - "Ёрдамчи хўжалик" бинолари Наманган шаҳар Оромгоҳ массивида жойлашган бўлиб, аввал 1999 йил 24 сентябрда Наманган вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ер, бино ва иншоотлар Давлат кадастри Бош бошқармаси томонидан, кейинчалик 2004 йил 7 июнда 1714413604400010001-сонли кадастр рақами билан 1999 йил 21 сентябрдаги олди-сотди шартномасига асосан "Дониёр-Ж" кўп тармоқли хусусий фирмаси эгалигига қайта расмийлаштирилиб, давлат рўйхатидан ўтказилган. Шу пайтдан бошлаб "Дониёр-Ж" кўп тармоқли хусусий фирмаси солиқларни тўлаб келган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 182-моддасида мулк ҳуқуқининг вужудга келиш асослари белгиланган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: меҳнат фаолияти, мол-мулкдан фойдаланиш соҳасидаги тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти, шу жумладан мол-мулкни яратиш, кўпайтириш, битимлар асосида қўлга киритиш, давлат мулкини хусусийлаштириш, мерос қилиб олиш, эгалик қилувчи муддат.

Даъвогарда низоли биноларга мулк ҳуқуқи "Ғалла" жамоа корхонаси билан тузилган кўчмас мулкни олди-сотди шартномасига мувофиқ вужудга келган бўлиб, унинг мулк ҳуқуқи белгиланган тартибда кадастр бошқармасидан давлат рўйхатидан ўтказилган. Шу маънода даъвогарнинг унга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулкларга (бино-иншоотларга) нисбатан яна қайтадан эгалик қилиш ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги талаби ўринсиздир.

"Намангандонмаҳсулотлари" очиқ акциядорлик жамияти даъвогар билан 1999 йил 3 сентябрда тузилган 28-сонли ижара шартномасига асосан бинодан ижара асосида фойдаланиб келган. Ижара шартномасининг 3.4-бандига кўра, шартноманинг амал қилиш муддати 1999 йил 31 декабргача, агар шартнома муддати тугашидан 10 кун олдин томонлардан бири шартномани бекор қилиш таклифини билдирмаса, у ҳолда шартнома яна бир йил муддатга узайтирилган деб ҳисобланиши белгиланган. Даъвогар 2002-2003 йиллар давомида жавобгарни бир неча марта бинодан фойдаланганлик учун ижара ҳақини тўлаши лозимлиги, акс ҳолда бинодан кўчириш масаласини суд орқали ҳал этиши ҳақида огоҳлантирган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 84-моддасига асосан, кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсларга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

Ушбу Кодекснинг 574-моддаси 3-қисмига мувофиқ, бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ва рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.

Мазкур ҳолатда ижара шартномасининг амал қилиш муддати 2001 йил 1 январда тугаган бўлиб, жавобгар шу пайтдан бошлаб бинони ноқонуний эгаллаб турган.

Бундай ҳолда биринчи инстанция судининг жавобгарни бинодан кўчириш тўғрисидаги қарори тўғри ҳисобланиб, уни бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2006 йил, 2-сон





















Время: 0.0079
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск