ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 12.10.2005 й. 21-0502/1927-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

12.10.2005 й.

N 21-0502/1927


(КЎЧИРМА)




Мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли. Давлат мулки бўлган маданият бойликлари ва тарихий бойликлар давлат тасарруфидан чиқарилмайди ва хусусийлаштирилмайди.


Даъвогар - Нурота туман ҳокимлиги ободонлаштириш бўлими хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - "Ниҳол коммунал фойдаланиш" корхонасининг ноқонуний эгалигидаги миллий "Турк" (Эски Эшон Судур) ҳаммомини олиб беришни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Иш апелляция тартибида кўрилмаган.

"Ниҳол коммунал фойдаланиш" корхонаси ҳал қилув қароридан норози бўлиб, кассация шикояти берган. Кассация шикоятида низоли ҳаммом 2000 йилдан то ҳозирги кунга қадар Нурота коммунал фойдаланиш бошқармаси балансида бўлганлиги, ҳаммомни капитал таъмирлаш ва уни қўриқлаш корхона томонидан амалга оширилганлиги, даъво муддати ўтиб кетганлиги ҳамда даъво аризасини имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан имзоланганлиги кўрсатилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва янги қарор қабул қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоятда келтирилган важларни ва иш материалларини ўрганиб чиқиб, қўйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб топади.

Иш ҳужжатларига қараганда, XX асрнинг бошида (1902 йилда) қурилган Нурота туманидаги миллий "Турк" (Эски Эшон Судур) ҳаммоми Самарқанд вилоят ижроқўмининг 1978 йил 5 майдаги 4-339-сонли қарорига кўра маҳаллий ёдгорликлар тизимига киритилган ва давлат муҳофазасига олинган.

Мазкур ҳаммом биноси Нурота туман коммунал фойдаланиш бошқармаси баланси (ҳисоби)да ва мазкур бошқарма Навоий вилояти давлат мулк бошқармасининг 2000 йил 10 октябрдаги 264-пр-сонли буйруғига кўра давлат тасарруфидан чиқарилиб, "Нурота коммунал фойдаланиш" МЧЖга айлантирилган, собиқ коммунал фойдаланиш бошқармасининг барча мол-мулклари қатори миллий "Турк" (Эски Эшон Судур) ҳаммоми ҳам "Нурота коммунал фойдаланиш" МЧЖ балансига ўтказилган.

Навоий вилоят давлат мулк бошқармасининг маълумотига кўра, Нурота туман коммунал фойдаланиш бошқармаси давлат тасарруфидан чиқарилаёттан вақтида миллий "Турк" (Эски Эшон Судур) ҳаммоми корхона балансида бўлган, аммо бошқармани хусусийлаштириш режасига ва янги ташкил этилган масъулияти чекланган жамияти устав жамғармасига киритилмаган, яъни мазкур бино ижтимоий инфраструктура объект сифатида тасарруф этиш ҳуқуқисиз қолдирилган.

"Нурота коммунал фойдаланиш" МЧЖнинг 2001 йил 18 июлдаги 5-сонли умумий йиғилиш қарорига ҳамда Навоий вилоят давлат мулк бошқармасининг 2001 йил 1 августдаги 218-пр-сонли буйруғига кўра, "Нурота коммунал фойдаланиш" МЧЖ хусусий корхонага ("Ниҳол коммунал фойдаланиш" хусусий корхонасига) айлантирилган ва "Нурота коммунал фойдаланиш" МЧЖга тегишли мол-мулкларнинг бир қисми (давлат тасарруфидан чиқарилган мол-мулклар) 2002 йил 1 мартда тузилган далолатномага асосан "Ниҳол коммунал фойдаланиш" корхонасига ўтказилган.

Хусусийлаштирилмаган давлатга қарашли бўлган мол-мулклар негизида Нурота туман ҳокимлигига қарашли ободонлаштириш бўлими ташкил этилган.

Нурота туманида жойлашган миллий "Турк" (Эски Эшон Судур) ҳаммоми Нурота туман коммунал фойдаланиш бошқармаси давлат тасарруфидан чиқарилаётган вақтда ҳам, "Нурота туман коммунал фойдаланиш" МЧЖ "Ниҳол коммунал фойдаланиш" корхонасига айлантирилаётган даврда ҳам давлат тасарруфидан чиқарилмаган ҳамда хусусийлаштирилмаган. Шундай бўлса-да, мазкур ҳаммом "Нурота коммунал фойдаланиш" МЧЖнинг ҳуқуқий вориси ҳисобланган "Ниҳол коммунал фойдаланиш" корхонасининг балансида қолиб кетган ва Навоий вилоят тарихий ва маданий ёдгорликларни сақлаш давлат инспекцияси ҳамда "Ниҳол коммунал фойдаланиш" корхонаси ўртасида 2005 йилнинг 3 январида муҳим маданий мерос объекти бўйича муҳофаза мажбурияти юзасидан тузилган шартномага кўра, "Ниҳол коммунал фойдаланиш" корхонаси томонидан фойдаланиб келинган.

Ўзбекистон Республикаси "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонунининг 23-моддасига кўра, маданий мерос объектлари жойлашган ер участкасининг эгалари (мулкдорлари) зиммасига мазкур объектни сақлаб туриш вазифаси, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар юкланиши мумкин.

Миллий "Турк" (Эски Эшон Судур) ҳаммоми жойлашган ер участкаси Нурота туман ҳокимлигига қарашли бўлиб, унинг мулкдори ҳам Нурота туман ҳокимлиги ҳисобланади.

Нурота туман ҳокимлиги ёки у ваколат берган идора мулкдор сифатида ўзига қарашли бўлган давлат мулкини, шу жумладан маданий мерос объектларига нисбатан мулк ҳуқуқини ҳар қандай бузилишдан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгадир.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 228-моддасига кўра, мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли. Мазкур Кодекснинг 232-моддасига кўра, гарчи мулкдор бўлмаса ҳам, лекин мол-мулкка мерос қилиб қолдирилган умрбод эгалик, хўжалик юритиш, оператив бошқариш ҳуқуқи асосида ёки қонун ёхуд шартномада назарда тутилган бошқа асосларга кўра эгалик қилаётган шахс ҳам Кодекснинг 228-231-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқларга эга бўлади.

Ўзбекистон Республикаси "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги Қонунининг 4-моддаси ҳамда "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонунининг 2-моддасига кўра, давлат мулки бўлган маданият бойликлари ва тарихий бойликлар давлат тасарруфидан чиқарилмайди ва хусусийлаштирилмайди.

Ўзбекистон Республикаси "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонунининг 4-моддасида маданий мерос объектларининг тоифаларга бўлинганлиги белгиланган. Ушбу модданинг 2-қисмига мувофиқ низоли бино вилоят, туман, шаҳар тарихи ва маданияти учун алоҳида аҳамиятга молик тарихий, илмий-меъморий, бадиий ва маданий қимматга эга бўлган маҳаллий аҳамиятдаги маданий мерос объектларига киради.

Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 163-моддасига асосан, мулкдорнинг ёки бошқа эгалик қилувчининг ўз ҳуқуқини ҳар қандай бузишларни, шу жумладан, эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган бузишларни бартараф этиш ҳақидаги талабларига нисбатан даъво муддати жорий қилинмайди.

Судлов ҳайъати ҳал қилув қарори моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига асосан қонуний қабул қилинган деб, уни ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ давлат божи тўловини жавобгарга юклашни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2006 й., 3-сон



















Время: 0.0255
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск