ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 07.09.2005 й. 10-0508/3574-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

07.09.2005 й.

N 10-0508/3574


(КЎЧИРМА)




Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоотлар ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади.


Даъвогар - Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси хўжалик судига мурожаат қилиб, жавобгар Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш давлат комиссияси томонидан ноқонуний амалга оширилган қурилмани бузиб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилишни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Апелляция инстанциясининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Жавобгарнинг кассация шикоятида қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш давлат комиссияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2001 йил 19 ноябрдаги буйруғига биноан Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси, 374-уйга кўчирилганлиги, низоли бино ва иншоотлар Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси томонидан рўйхатга олиниб, бош режа қилинганлиги, мазкур уй атрофи девор билан ўралганлиги ва ушбу девор ташкилот томонидан қайта таъмирланганлиги, давлат рўйхатидан ўтказиш учун кадастр бошқармасига мурожаат қилинганда асоссиз равишда уни рўйхатдан ўтказиш рад қилинганлиги кўрсатилиб, суд қарорларини бекор қилиш ва даъвони рад қилиш сўралган.

Суд мажлиси жараёнида тарафлар низони тинч йўл билан ҳал этганликлари сабабли келишув битими тузилганлигини қайд қилиб, келишув битимини тасдиқлаб беришни сўрашди.

Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини, кассация шикоятида келтирилган важларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 212-моддасининг 1-қисмига мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоотлар ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш давлат комиссияси корхонасининг маъмурий биноси ҳудудидан ташқарида қурилиш қоидаларига риоя қилинмасдан қўшимча тарзда ўзбошимчалик билан, рухсат берувчи ҳужжатларсиз ҳудуднинг маълум бир қисми девор билан ўралган. Бундан ташқари, ушбу ҳудудда 2 та дарвоза ўрнатилган ҳамда гараж, омборхона, қоровулхона каби қурилмалар қурилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 212-моддасининг 2-қисмига мувофиқ ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга нисбатан мулк ҳуқуқини ололмайди. Ушбу модданинг 3-қисмига асосан ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан бузиб ташланиши лозим.

Бино, иншоотлар ўзбошимчалик билан қурилганлиги иш ҳужжатлари билан тасдиқланишидан ташқари, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман судининг 2004 йил 11 декабрдаги қарори билан ҳам ўз исботини топган. Мазкур қарорга кўра ташкилот раҳбарининг ўринбосари ўзбошимчалик билан иморат қурганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилган.

Тарафлар ўртасида тузилган келишув битими уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар томонидан имзоланганлиги ҳамда қонунга зид бўлганлиги сабабли судлов ҳайъати келишув битимини тасдиқлашни рад қилишни лозим деб ҳисоблайди.

Бундай ҳолда судлов ҳайъати суд қарорини бекор қилишга қонуний асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, кассация шикоятини қаноатлантирмасликни, суд харажатларини тўлиқ жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2006 й., 3-сон


















Время: 0.0286
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск