ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 23.03.2005 й. 19-0402/2096-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

23.03.2005 й.

N 19-0402/2096


(КЎЧИРМА)



Давлат ҳокимияти маҳаллий органлари республика мулки бўлган мол-мулкни тасарруф этиш ваколатига эга эмас.

Даъвогар Термиз шаҳар "5-сон ҳарбий савдо ташкилоти" хўжалик судига мурожаат қилиб, Термиз шаҳар ҳокимининг "Сурхонкўргазмасавдо" масъулияти чекланган жамияти тасарруфига савдо марказини ўтказиб бериш тўғрисидаги 2001 йил 28 июндаги 787-сонли ва 2001 йил 2 ноябрдаги 1090-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қаноатлантирилган.

Иш апелляция тартибида кўрилмаган.

"Сурхонкўргазмасавдо" МЧЖ ўзининг кассация шикоятида жавобгар биринчи инстанция судида низоли бинонинг даъвогарга тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилган бўлса-да, даъвогар уларни судга тақдим эта олмаганлигини, даъвогар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар эса бино унга тегишли эканлигини тасдиқламаслигини кўрсатиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган.

Судлов ҳайъати ишдаги мавжуд ҳужжатларни ҳамда кассация шикоятида келтирилган важларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра шикоятни қаноатлантирмасликни лозим деб топади.

Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогарга тегишли бўлган Термиз шаҳар Алишер Навоий кўчаси 5-кичик даҳада жойлашган "Аскар" дўкони Термиз шаҳар ҳокимининг 2001 йил 28 июлдаги қарори билан жавобгар - "Сурхонкўргазмасавдо" МЧЖ (илгариги вилоят Ярмарка савдоси маркази шўъба хўжалик жамияти) балансига ўтказилган. Бинони балансдан балансга ўтказиш учун Термиз шаҳрининг 2500 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва фойдаланмасдан ётган ҳамда шаҳар кўркини бузиб келаётган биноларни таъмирлаш ва вилоят Ярмарка савдо марказининг хати асос ҳисобланган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 214-моддасига мувофиқ, республика мулки бўлган мол-мулкни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ёки улар махсус вакил қилган органлар тасарруф қилишлари мумкин. Маҳаллий ҳокимият органларига бундай ваколат берилмаган.

Низоли бинонинг даъвогарга тегишли эканлиги иш ҳужжатлари билан тасдиқланган. Бинонинг қурилиши ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларига савдо ва маиший хизмат кўрсатиш учун 1991 йилда собиқ ТУРКВОнинг Квартирадан фойдаланиш бошқармаси титул рўйхатига асосан Совет Итгифоқи Мудофаа вазирлиги Бош савдо бошқармасининг марказлашган молиявий маблағларига асосан бошланган. Бино қуриб битказилгандан кейин уни қабул қилиш ва фойдаланишга топшириш тўғрисида далолатнома тузилиб, 1995 йилда даъвогарга топширилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Уй-жойдан фойдаланиш бошқармасининг 2004 йил 17 августдаги 27/2296-сонли хатида ҳам савдо дўкони 1995 йилда 89/113-рақам билан қурилганлиги ва 1995 йилдаги бухгалтерия ҳисоби бўйича қиймати 2427398 сўмни ташкил этганлиги кўрсатилган.

Бундай ҳолда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва кассация шикоятини қаноатлантиришга асослар мавжуд эмас, деб ҳисоблайди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2005 йил, 5-сон











Время: 0.0242
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск