ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 05.01.2005 й. 18-0405/2115-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

05.01.2005 й.

N 18-0405/2115


(КЎЧИРМА)


Мулкдорнинг мол-мулкини олиб қўйишга, шунингдек унинг ҳуқуқларини чеклашга фақат қонунларда назарда тутилган ҳоллардагина йўл қўйилади.


Даъвогар - "Дилшод Дўстмурод ўғли" фермер хўжалиги хўжалик судига мурожаат қилиб, жавобгар - "Эргаш бобо набираси Музаффар" фермер хўжалигининг ҳудудида жойлашган умумий баҳоси 1000000 сўмлик дала шийпони ва минерал ўғит омборига нисбатан мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини эътироф этишни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Апелляция инстанциясининг қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилинган ва иш бўйича янги қарор қабул қилиниб, даъво рад қилинган.

Апелляция инстанциясининг қароридан норози бўлган даъвогар кассация шикоятини бериб, унда низоли мулк даъвогар ва жавобгарнинг ер участкалари чегарасида жойлашганлигини, шунинг учун объект кимошди савдоси орқали сотилиши лозим бўлганлигини, аммо жавобгар ноқонуний равишда уларга эгалик қилишини, объект учун тўлов тўлиқ даъвогар томонидан амалга оширилганлигини, аммо суд ушбу ҳолатларни инобатга олмасдан, асоссиз равишда ҳал қилув қарорини бекор қилганлигини баён қилиб, апелляция инстанцияси қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган.

Судлов ҳайъати ишдаги мавжуд ҳужжатларни ҳамда кассация шикоятида келтирилган важларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қаноатлантирмасликни лозим деб топди:

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 182-моддасида мулк ҳуқуқининг вужудга келиш асослари белгиланган бўлиб, улар мол-мулкдан фойдаланиш соҳасидаги тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти, битимлар асосида қўлга киритиш, давлат мол-мулкини хусусийлаштириш ва бошқалардан иборат.

Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли қарорига асосан Китоб туман "Навбаҳор" ширкат хўжалигини фермер хўжаликларига айлантириш бўйича комиссия тузилган, Комиссия томонидан ўтказилган тендер натижасида даъвогар 16-лойиҳа, жавобгар эса 17-лойиҳа бўйича ғолиб чиқишган. Ғолибларга тегишли ер майдонлари ажратилган ва ер ижара шартномалари тузилган.

Жавобгарга ажратилган ер участкаси 398, 401-контурлардан иборат бўлиб, 401-контурда дала шийпони ва минерал ўғит омбори жойлашган. Мол-мулклар қайта ташкил этилаётган ширкатнинг балансида бўлганлиги учун комиссия жавобгар раҳбарининг аризасига асосан дала шийпони ва омборхонани унга сотиш тўғрисида 2004 йил 10 февралда 10-сонли қарор қабул қилган.

2004 йил 23 июнда низоли объектни сотиш тўғрисида шартнома тузилиб, Китоб туман давлат нотариуси томонидан тасдиқланган. Мазкур шартнома Китоб туман ер ва бино-иншоотлар давлат кадастри томонидан рўйхатдан ўтказилган. Низоли объектга эгалик ҳуқуқи "Эргаш бобо набираси Музаффар" фермер хўжалиги раҳбари номига эътироф этилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқарорлик кодексининг 164-моддасига асосан мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкига ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилишдан иборат. Ушбу Кодекснинг 166-моддасига мувофиқ мулк дахлсиздир ва қонун билан қўриқланади. Мулкдорнинг мол-мулкини олиб қўйишга, шунингдек унинг ҳуқуқларини чеклашга фақат қонунларда назарда тутилган ҳоллардагина йўл қўйилади. Шундай экан, даъвогарнинг жавобгар ер участкасида жойлашган мулкларга нисбатан унга мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги талаби асоссиз бўлиб, апелляция инстанцияси даъво талабини қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида тўғри қарор қабул қилган.

Жавобгарнинг "дала шийпонига 1000000 сўм тўлаганман, комиссия ўз ишига ижобий ёндашмаганлиги оқибатида мулкка эгалик қила олмаяпман", деган важларини судлов ҳайъати инобатга олмайди, чунки биринчидан, ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар 1000000 сўмни дала шийпони учун эмас, балки ферма учун тўлаган, иккинчидан, қонун ҳужжатларида мулк ҳуқуқини вужудга келтиришга бундай асослар белгиланмаган.

Бундай ҳолда судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантирмасликни, апелляция инстанциясининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2005 йил, 4-сон












Время: 0.0323
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск