ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Савдо фаолиятини олиб бориш ҳамда НКМдан фойдаланиш тартибига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 31.03.2015 й. 11-18-1404/26567-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

31.03.2015 й.

N 18-1404/26567


(КЎЧИРМА)




Текшириш унинг тартиби ва қоидалари бузилган ҳолда ўтказилганлиги сабабли, туман Давлат солиқ инспекциясининг молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги қарори ҳақиқий эмас деб топилган


Де??онобод туман Давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда - ДСИ) хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, “Холиқул ота” ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фирмаси (бундан буён матнда - фирма)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 119-моддасининг биринчи қисмига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг 30 бараваридан 50 бараваригача молиявий жарима қўллашни сўраган.

Ўз навбатида фирма ДСИнинг 2014 йил 7 октябрдаги фирмага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 119-моддасининг биринчи қисмига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг 30 бараваридан 50 бараваригача молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни ҳамда текширувчиларга нисбатан хусусий ажрим чиқаришни сўраб қарши даъво аризасини берган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан дастлабки аризани қаноатлантириш рад этилган, қарши даъво эса қисман қаноатлантирилиб, ДСИнинг 2014 йил 7 октябрдаги қарори ҳақиқий эмас деб топилган, текширувчиларга нисбатан хусусий ажрим чиқаришни сўраган қисмини қаноатлантириш рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан суднинг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган, ДСИга нисбатан хусусий ажрим чиқарилган.

Кассация шикоятида апелляция инстанцияси суди томонидан иш ҳужжатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги ва аниқланмаганлиги, қонун ҳужжатлари нотўғри талқин қилинганлиги тўғрисида важлар келтирилиб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши Қашқадарё вилояти Де??онобод туман ҳудудий комиссиясининг 2014 йил 17 сентябрдаги рухсатномаси, ДСИнинг 2014 йил 17 сентябрдаги 333-х/с-сонли буйруғига асосан фирмага қарашли дорихонада Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг бажарилиши юзасидан қисқа муддатли текширув ўтказилган ва натижаси бўйича далолатнома тузилган.

Текшириш ҳужжатларига кўра дорихонада савдодан тушган 1181500 сўм нақд пул маблағи назорат касса машинаси (бундан буён матнда - НКМ)га кирим қилинмасдан банкка топширилганлиги, харидор Э. Алимовага дори воситалари 4000 сўмга сотилиб, пул маблағлари НКМга кирим қилинмаганлиги ва харид чеки берилмаганлиги аниқланган.

Текшириш ҳужжатлари кўриб чиқилгандан кейин ДСИнинг 2014 йил 7 октябрдаги қарорига асосан фирмага нисбатан Солиқ кодекси 119-моддасининг биринчи қисмига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг 30 бараваридан 50 бараваригача молиявий жарима ҳисобланиб, уни ихтиёрий тўлаш фирмага таклиф этилган.

Мазкур қарор ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли, ДСИ судга ариза билан мурожаат қилиб, фирмага молиявий жаримани қўллашни, фирма эса қарши даъво аризасини бериб, ДСИ қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Солиқ кодексининг 106-моддасига кўра, солиқ тўловчининг ушбу Кодексда жавобгарлик белгиланган ғайриқонуний айбли қилмиши (ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги) соли??а оид қонунбузарлик деб эътироф этилади.

Суд томонидан иш бўйича тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берилиб, ДСИнинг аризасини қаноатлантиришни рад этиш, фирманинг ДСИ қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабини эса қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келинган.

Судлов ҳайъати суд инстанциялари томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланганлиги, низони ҳал этишда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаганлиги, уларнинг хулосаси иш ҳолатларига мувофиқ келишини инобатга олган ҳолда, кассация шикоятида келтирилган важларни асоссиз деб ҳисоблайди.

Жумладан, текширувчилар томонидан Солиқ кодекси талаблари қўпол равишда бузилиб, текшириш учун асос бўлган ҳужжатлар, яъни Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши Қашқадарё вилояти Де??онобод туман ҳудудий комиссиясининг 2014 йил 17 сентябрдаги рухсатномаси, ДСИнинг 2014 йил 17 сентябрдаги 333-х/с-сонли буйруғи ва текшириш дастури кўчирма нусхалари тилхат асосида тадбиркорлик субъектига топширилмаган.

Ваҳоланки, Солиқ кодексининг 92-моддаси биринчи қисми бешинчи хатбошисида, солиқ тўловчига текшириш ўтказиш тўғрисидаги қарор кўчирма нусхасини, шунингдек давлат солиқ хизмати органининг тегишли солиқ текшируви тайинланганлиги тўғрисидаги буйруғи ҳамда солиқ текширувини ўтказиш дастурининг кўчирма нусхаларини топшириб, тилхат олиши шартлиги белгиланган.

Бундан ташқари солиқ тўловчининг тожик миллатига мансублигини, ўзбек тилини яхши тушунмаслиги ва гапира олмаслигини билган ҳолда, уни таржимон билан таъминланмаган. Бу билан текширувчилар томонидан Солиқ кодексининг 98-моддаси ҳамда “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Қонун 5-моддаси биринчи қисми 2-бандининг саккизинчи хатбошисида белгиланган талаб, яъни зарур ҳолларда солиқ текширувида иштирок этиш учун таржимон жалб этилиши мумкинлиги қоидаси бузилган.

Қолаверса, Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг 2014 йил 6 октябрда киритган тақдимномаси ДСИ томонидан ўрганиб чиқилиб, текширувчи ходимлар томонидан текширишда йўл қўйилган хатоларга эътибор қаратиб, текшириш ҳужжатларини расмийлаштиришда қонун талабларига амал қилиниши кераклиги тўғрисида текширувчиларга нисбатан қаттиқ огоҳлантириш берилган.

Текшириш унинг тартиби ва қоидалари бузилган ҳолда ўтказилганлиги текширувчилар томонидан тадбиркорлик субъектининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилган деб баҳоланади ҳамда ХПК 54-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ қонунни бузган ҳолда олинган бу каби далиллардан, яъни текшириш материалларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Бу ҳақда Олий суд Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларнинг молиявий жавобгарлигини эркинлаштиришни такомиллаштиришга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини қўллаш билан боғлиқ масалалар тўғрисида” 2006 йил 22 декабрдаги 12/149-сонли қарорининг 17-бандида таъкидланган бўлиб, унда ПФ-3619-сон Фармонга мувофиқ, тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) белгиланган тартибда фақат давлат солиқ хизмати органлари, улар томонидан текшириш давомида солиқ ва валютага оид жиноят аломатлари аниқланган тақдирда эса - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилиши ҳамда Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш унинг қоидалари ва тартибини бузган ҳолда ўтказилиши молиявий санкция қўллаш тўғрисидаги ариза (тақдимнома)ни рад қилиш учун асос бўлиши тўғрисида тушунтириш берилган.

Жумладан:

- текширишнинг Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 9 ва 12-моддаларида кўрсатилган асослар мавжуд бўлмаган ҳолда ўтказилганлиги;

- текшириш уни ўтказиш учун ваколат ва асосларга эга бўлмаган шахслар томонидан ўтказилганлиги;

- хўжалик юритувчи субъектга текширишларни мувофиқлаштириш режасидан кўчирманинг, назорат қилувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланган текшириш ўтказиш ҳақидаги буйруқ ва режанинг, агар текшириш жиноят иши доирасида ўтказилаётган бўлса, тергов органи қарорининг, шунингдек текшириш натижаси юзасидан тузилган далолатноманинг тақдим этилмаганлиги;

- текширишнинг предмети, муддати ва ваколат доирасидан четга чиқиб ўтказилганлиги қонун нормаларининг бузилиши ҳисобланади.

Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важлар асосида суд қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, уни ўзгаришсиз, шикоятни эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган 7 000 сўм почта харажатини ДСИ зиммасида қолдиришни, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 30000 сўм суд харажатларини ДСИ зиммасига юклашни, Солиқ кодекси 330-моддасининг 21-бандига асосан ДСИ давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олишни лозим топади.


























Время: 0.0087
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск