ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Савдо фаолиятини олиб бориш ҳамда НКМдан фойдаланиш тартибига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 10.01.2012 й. 11-1119/15049-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

10.01.2012 й.

N 11-1119/15049


(КЎЧИРМА)




Савдо шохобчасига ўрнатилган назорат-касса машинасига тегишли равишда сертификат олинмаганлиги учун Солиқ кодекси 119-моддасининг учинчи қисмида жавобгарлик назарда тутилмаган


Ўрта Чирчиқ тумани давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, якка тартибдаги тадбиркор Саидова Замира Мирзарахмановнага (бундан буён матнда Тадбиркор деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 114-моддасига асосан 364600 сўм, 119-моддасининг биринчи қисмига асосан энг кам иш ҳақининг 30 баравари миқдорида, яъни 1492050 сўм, 119-моддасининг учинчи қисмига асосан энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдорида (4973500 сўм) молиявий жарима қўллашни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан арз қилинган талаб қаноатлантирилиб, Тадбиркорга Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 114-моддасига асосан 364600 сўм, 119-моддасининг биринчи қисмига асосан 1492050 сўм, 119-моддасининг учинчи қисмига асосан 4973500 сўм, жами 6830150 сўм молиявий санкция қўлланилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикояти ва протестида Тадбиркорга савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчасида ўтказилган текшириш натижаси бўйича Солиқ кодекси 119-моддасининг учинчи қисмига асосан қўлланилган 4773500 сўм молиявий санкция қўллаш қисмини бекор қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят ва протест важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорининг Тадбиркорга Солиқ кодекси 119-моддасининг учинчи қисмига асосан 4973500 сўм миқдорида молиявий санкция қўллаш қисмини бекор қилишни ва арз қилинган талабнинг ушбу қисмини қаноатлантиришни рад этишни, ҳал қилув қарорининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши Тошкент вилояти ҳудудий комиссиясининг 2011 йил 6 апрелдаги 06-2036-сонли рухсатномаси, Тошкент вилоят давлат солиқ бошқармасининг 2011 йил 27 апрелдаги 430-х/с-сонли буйруғига асосан, Тадбиркорга қарашли савдо шохобчасида 2011 йил 27 апрелда қисқа муддатли текшириш ўтказилган. Текширишда белгиланган тартиб ва қоидалар бузилмаган.

Текшириш натижаси юзасидан тузилган далолатномада Тадбиркор харид қилинган маҳсулот учун олинган 4100 сўм нақд пулларни назорат-касса машинаси хотирасига киритмаганлиги ва харидорга чек ёки квитанция бермаганлиги, кирим ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 353100 сўмлик алкоголь маҳсулотлари савдога қўйилганлиги, 11500 сўм нақд пуллар назорат-касса машинаси хотирасига кирим қилинмасдан яширилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 19 апрелдаги ПҚ-1325-сонли Қарори талабларини бузган ҳолда савдо дўконида мавжуд назорат-касса машинасига тегишли сертификат олинмаганлиги ҳолатлари аниқланганлиги қайд этилган.

Молиявий жаримани ихтиёрий тўлаш ҳақида 2011 йил 12 майдаги қарор жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганидан кейин давлат солиқ хизмати органи унга молиявий санкция қўллашни сўраб хўжалик судига ариза берган.

Биринчи инстанция суди Тадбиркорга Солиқ кодексининг 114-моддасига асосан 364600 сўм, 119-моддасининг биринчи қисмига асосан 1492050 сўм молиявий санкцияни тўғри қўллаган. Чунки, жавобгар томонидан содир этилган кирим қилинмаган товарларни сақлаш, фискал хотирали назорат-касса машинасини ишлатмасдан хизмат кўрсатганлик, шунингдек сотиб олувчига квитанция ёзиб бериш, талон, чек ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда бундай ҳужжатларни бермасдан хизмат қўрсатиш, нақд савдо пулларини яширишга оид ҳуқуқбузарликлар ишдаги далиллар, жумладан қисқа муддатли текшириш, ўзаро ҳисоб-китоб, нақд пул тушуми мавжудлиги, назорат-касса машинасини текшириш, кўздан кечириш ва вақтинча олиб қўйиш далолатномалари, назорат-касса машинаси кўрсаткичлари, тушунтириш хатлари билан ўз исботини топган.

Солиқ кодекси 114-моддасининг биринчи қисмига, 119-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ушбу ҳуқуқбузарликлар жарима солишга сабаб бўлади. Бу ҳақда Олий хўжалик суди Пленумининг "Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2010 йил 18 июндаги 210-сонли қарорининг 38, 38.1, 40-бандларида таъкидланган.

Аммо, савдо шохобчасига ўрнатилган назорат-касса машинасига тегишли равишда сертификат олинмаганлиги учун Солиқ кодекси 119-моддасининг учинчи қисмига асосан энг кам иш ҳақининг юз баравари миқдорида - 4973500 сўм молиявий санкцияни нотўғри қўллаган. Чунки, назорат-касса машинасининг "Ўзстандарт" агентлиги кўригидан ўтмаганлиги ва сертификати бўлмаганлиги унинг техник талабга жавоб бермаслигини билдирмайди ва бу ҳолат учун Солиқ кодекси 119-моддасининг учинчи қисмида жавобгарлик назарда тутилмаган. Техник талабларга жавоб бермайдиган назорат-касса машиналаридан фойдаланганлик ёки фискал хотирасининг хизмат кўрсатиш дастури бузилган назорат-касса машиналаридан фойдаланганлик, шунингдек пластик карточкалар асосида тўловларни қабул қилишни рад этганлик учун Солиқ кодекси 119-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.

Давлат солиқ хизмати органи томонидан мутахассиснинг назорат-касса машинасининг техник талабга жавоб бериши ҳақида 2011 йил 27 апрелдаги техник хулосаси асоссиз равишда инобатга олинмаган. Унда назорат-касса машинасининг техник талабга жавоб бермаслиги кўрсатилмаган, аксинча, унинг ишга яроқли эканлиги ҳақида хулоса берилган.

Шу сабабли, биринчи инстанция судининг жавобгарга нисбатан Солиқ кодекси 119-моддасининг учинчи қисмига асосан 4973500 сўм молиявий санкция қўллаш тўғрисидаги арзини қаноатлантириш ҳақидаги қисми бекор қилиниши ва мазкур арз қилинган талабни рад қилиш лозим бўлади.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорининг Тадбиркорга Солиқ кодекси 119-моддасининг учинчи қисмига асосан 4973500 сўм миқдорида молиявий санкция қўллаш қисмини бекор қилишни ва арз қилинган талабнинг ушбу қисмини қаноатлантиришни рад этишни, ҳал қилув қарорининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2013 й., 6-сон








Время: 0.0197
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск