ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Савдо фаолиятини олиб бориш ҳамда НКМдан фойдаланиш тартибига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 25.10.2011 й. 10-1119/12644-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

25.10.2011 й.

N 10-1119/12644


(КЎЧИРМА)




Барча чакана савдо корхоналари, шунингдек аҳолига хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг тушган нақд пул маблағларини ҳар куни банк муассасаларига топширмаслиги ҳам тушумни яшириш деб баҳоланади


Шайхонтоҳур туман давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига мурожаат қилиб, "Qaymjonota savdo" масъулияти чекланган жамиятига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 114-моддасига асосан 949576270 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан арз қилинган талаб қаноатлантирилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2011 йил 14 мартдаги "Молиявий хўжалик фаолияти юзасидан қўшимча текширув ўтказиш ҳақида"ги ажрими, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаменти Тошкент шаҳар бошқармасининг 2011 йил 18 мартдаги 327-сонли буйруғига асосан "Qaymjonota savdo" масъулияти чекланган жамиятида солиқ қонунчилигига риоя қилиниши, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисобланиши ва уларнинг тўлиқ ҳамда ўз вақтида тўланиши юзасидан текшириш ўтказилган.

Текширишда жамият 2009 - 2010 йиллар давомида гўшт маҳсулотини сотишдан тушган 949576273 сўм нақд пул тушумини яшириб, банк муассасасига топширмаганлиги аниқланган.

Шайхонтоҳур туман давлат солиқ инспекциясининг ҳисобланган молиявий жаримани ихтиёрий тўлаш ҳақида 2011 йил 21 июндаги 07/1-11490-сонли қарори жамият томонидан бажарилмагач, аризачи Солиқ кодексининг 114-моддасига асосан жавобгарга молиявий жарима қўллашни сўраган.

Биринчи инстанция суди аризани қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 114-моддасининг биринчи қисмига кўра, кирим қилинмаган товарларни сақлаш, бундан уларнинг қонуний келиб чиқиши тасдиқланган ҳоллар мустасно ёхуд товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумларни яшириш (камайтириб кўрсатиш) - кирим қилинмаган товар қиймати ёки яширилган (камайтириб кўрсатилган) тушум суммасига тенг миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

"Qaymjonota savdo" масъулияти чекланган жамияти 2009 - 2010 йиллар давомида гўшт маҳсулотини сотишдан тушган 949576273 сўм нақд пул тушумини яшириб, банк муассасасига топширмаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 9 августдаги ПФ-1504-сонли Фармони 3-бандининг бешинчи хатбошисига мувофиқ барча чакана савдо корхоналари, шунингдек аҳолига хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг тушган нақд пул маблағларини ҳар куни банк муассасаларига топширмаслиги ҳам тушумни яшириш деб баҳоланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2010 йил 18 июндаги 210-сонли қарори 38.2-бандининг иккинчи қисмида тушунтириш берилган.

Ушбу ҳолат жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтохур туман судининг 2011 йил 1 августдаги ҳукми билан исботланган. Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 60-моддасининг тўртинчи қисмига кўра жиноят иши бўйича умумий суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилган ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича хўжалик суди учун мажбурийдир.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2012 й., 11-сон





















Время: 0.0253
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск