ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Савдо фаолиятини олиб бориш ҳамда НКМдан фойдаланиш тартибига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 28.06.2011 й. 23-1103/4437(31)-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

28.06.2011 й.

N 23-1103/4437(31)


(КЎЧИРМА)




Техник талабларга жавоб бермайдиган назорат-касса машиналаридан фойдаланганлик ёки фискал хотирасининг хизмат кўрсатиш дастури бузилган назорат-касса машиналаридан фойдаланганлик, шунингдек пластик карточкалар асосида тўловларни қабул қилишни рад этганлик энг кам иш ҳақининг юз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади


Кегейли туман давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига мурожаат қилиб, "ALPAMIS" хусусий савдо корхонасига 4521500 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъвони рад этиш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши Кегейли туман ҳудудий комиссиясининг 2010 йил 16 сентябрдаги 13-сон рухсатномаси, Кегейли туман давлат солиқ инспекциясининг 2010 йил 20 сентябрдаги 90-хс-сон буйруғига асосан "ALPAMIS" хусусий савдо корхонасига қарашли савдо дўконида қисқа муддатли текшириш ўтказилган.

Текширишда "ALPAMIS" хусусий савдо корхонасига қарашли савдо дўкони сотувчиси харидор билан нақд пулсиз (пластик карточка орқали) ҳисоб-китоб қилишдан бош тортганлиги аниқланган.

Текшириш натижалари юзасидан ҳисобланган молиявий санкцияни ихтиёрий тўлаш ҳақида Кегейли туман давлат солиқ инспекциясининг 2010 йил 5 октябрдаги қарори корхона томонидан бажарилмагач, даъвогар жавобгарга Солиқ кодекси 119-моддасининг учинчи қисмига асосан молиявий жарима қўллашни сўраган.

Биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 119-моддасининг учинчи қисмига биноан техник талабларга жавоб бермайдиган назорат-касса машиналаридан фойдаланганлик ёки фискал хотирасининг хизмат кўрсатиш дастури бузилган назорат-касса машиналаридан фойдаланганлик, шунингдек пластик карточкалар асосида тўловларни қабул қилишни рад этганлик энг кам иш ҳақининг юз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

"ALPAMIS" хусусий савдо корхонасига қарашли савдо дўкони сотувчиси харидор билан нақд пулсиз (пластик карточка орқали) ҳисоб-китоб қилишдан бош тортганлиги, яъни пластик карточкалар асосида тўловларни қабул қилишни рад этганлиги ишдаги далиллар билан исботланган.

Апелляция инстанцияси суди ушбу ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериб, асосли равишда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз қоддиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2011 й., 11-сон



















Время: 0.0074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск