ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Савдо фаолиятини олиб бориш ҳамда НКМдан фойдаланиш тартибига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 14.06.2011 й. 17-0810-2967-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

14.06.2011 й.

N 17-0810-2967


(КЎЧИРМА)




Кирим қилинмаган товарларни сақлаш, бундан уларнинг қонуний келиб чиқиши тасдиқланган ҳоллар мустасно, ёхуд товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумларни яшириш (камайтириб кўрсатиш) кирим қилинмаган товар қиймати ёки яширилган (камайтириб кўрсатилган) тушум суммасига тенг миқдорда жарима солишга сабаб бўлади


Жалақудуқ туман давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига мурожаат қилиб, "KUXI-NUR" хусусий савдо-ишлаб чиқариш фирмасига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 114-моддасига асосан 49689300 сўм, 119-моддасига асосан молиявий жарима қўллашни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2008 йил 21 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган. Шунингдек, хусусий ажрим чиқарилиб, Андижон вилоят давлат солиқ бошқармасига юборилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 2010 йил 30 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун юборилган.

Биринчи инстанция судининг 2010 йил 23 октябрдаги ажрими билан даъво кўрмасдан қолдирилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2011 йил 21 январдаги қарори билан суд ажрими бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун юборилган.

Биринчи инстанция судининг 2011 йил 14 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2011 йил 22 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, ишни мазмунан кўриб чиқиб, янгидан адолатли қарор чиқариш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Андижон вилоят Жалақудуқ туман бўлимининг 2007 йил 15 декабрдаги қарори, Жалақудуқ туман давлат солиқ инспекциясининг 2007 йил 25 декабрдаги 195-х/с-сонли буйруғи ва текшириш дастурига асосан "KUXI-NUR" хусусий савдо-ишлаб чиқариш фирмасининг солиқ қонунчилигига риоя қилиши, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўғри ҳисоблаши ва уларни тўлиқ ҳамда ўз вақтида тўлаши юзасидан текшириш ўтказилган.

Текширишда фирма 2005 йилдан 2008 йилнинг 7 январига қадар нефть маҳсулотларини сотишдан тушган 49689300 сўм нақд пул тушумини банк муассасасига топширмаганлиги, 133021000 сўм пул тушуми назорат-касса машинаси хотирасига кирим қилмаганлиги аниқланган.

Жалақудуқ туман давлат солиқ инспекциясининг ҳисобланган молиявий жаримани ихтиёрий тўлаш ҳақида 2008 йил 11 февралдаги қарори "KUXI-NUR" хусусий савдо-ишлаб чиқариш фирмаси томонидан бажарилмагач, даъвогар жавобгарга Солиқ кодексининг 114, 119-моддаларига асосан молиявий жарима қўллашни сўраган.

Биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 114-моддасининг биринчи қисмига кўра кирим қилинмаган товарларни сақлаш, бундан уларнинг қонуний келиб чиқиши тасдиқланган ҳоллар мустасно, ёхуд товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумларни яшириш (камайтириб кўрсатиш) кирим қилинмаган товар қиймати ёки яширилган (камайтириб кўрсатилган) тушум суммасига тенг миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. "KUXI-NUR" хусусий савдо-ишлаб чиқариш фирмаси 2005 йилдан 2008 йилнинг 7 январига қадар нефть маҳсулотларини сотишдан тушган 49689300 сўм нақд пул тушумини банк муассасасига топширмаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 августдаги "Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПФ-1504-сонли Фармони 3-бандининг бешинчи хатбошисига мувофиқ барча чакана савдо корхоналари, шунингдек аҳолига хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг тушган нақд пул маблағларини ҳар куни банк муассасаларига топширмаслиги ҳам тушумни яшириш деб баҳоланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2010 йил 18 июндаги 210-сонли қарори 38.2-бандининг иккинчи қисмида тушунтириш берилган.

Солиқ кодекси 119-моддасининг биринчи қисмига биноан фискал хотирали назорат-касса машиналарини ва (ёки) тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш мажбурий бўлгани ҳолда уларни ишлатмасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик, худди шунингдек сотиб олувчига квитанциялар ёзиб бериш, талонлар, чеклар ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда бундай ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Фирма фискал хотирали назорат-касса машиналарини ишлатиш мажбурий бўлгани ҳолда уларни ишлатмасдан 2005 йилдан 2008 йилнинг 7 январига қадар савдони амалга ошириб, нефть маҳсулотларини сотишдан тушган 133021000 сўм пул тушумини назорат-касса машинаси хотирасига кирим қилмаган.

"KUXI-NUR" хусусий савдо-ишлаб чиқариш фирмасининг 49689300 сўм нақд пул тушумини банк муассасасига топширмаганлиги, 133021000 сўм пул тушумини назорат-касса машинаси хотирасига кирим қилмаганлиги ҳолатлари жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят Жалақудуқ туман судининг 2008 йил 19 майдаги ҳукми билан исботланган. Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 60-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, ушбу ҳолат хўжалик суди учун мажбурийдир.

Апелляция инстанцияси суди ушбу ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериб, асосли равишда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2012 й., 9-сон

























Время: 0.0225
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск