ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Савдо фаолиятини олиб бориш ҳамда НКМдан фойдаланиш тартибига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 07.04.2009 й. 11-0829/24226-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

07.04.2009 й.

N 11-0829/24226


(КЎЧИРМА)




Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган, аммо сертификатланмаган маҳсулотни реализация қилганлик учун тайёрловчига (тадбиркорга) реализация қилинган маҳсулот қиймати миқдорида жарима солинади


Тошкент вилоят стандартлаштириш ва метрология бошқармаси хўжалик судига мурожаат қилиб, "4-сон кўчма механизациялашган колонна" шўъба корхонасига 78209396 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2008 йил 3 январдаги 2/1-Г-сон режа-жадвали, Тошкент вилояти стандартлаштириш ва метрология бошқармасининг 2008 йил 2 октябрдаги 108-сон, 2008 йил 24 октябрдаги 113-сон буйруқлари ва текшириш дастурига асосан "4-сон кўчма механизациялашган колонна" шўъба корхонасида Тошкент вилояти стандартлаштириш ва метрология бошқармаси томонидан текшириш ўтказилган. Текшириш тартиби ва қоидалари текширувчилар томонидан бузилмаган.

Текширишда корхона мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган 78209396 сўмлик қурилиш молларини сертификатланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларсиз сотиб олиб, қурилишда ишлатганлиги аниқланган.

Тошкент вилояти стандартлаштириш ва метрология бошқармасининг ҳисобланган молиявий жаримани ихтиёрий тўлаш хақида 2008 йил 3 ноябрдаги 30-сон талабномаси жавобгар томонидан бажарилмагач, даъвогар "4-сон кўчма механизациялашган колонна" шўъба корхонасига молиявий санкция қўллашни хўжалик судидан сўраган.

Биринчи инстанция суди даъвони тўғри рад этган.

"Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 23-моддасининг иккинчи қисмида мажбурий сертификатлаштирилииш лозим бўлган, аммо сертификатланмаган маҳсулотни реализация қилганлик учун тайёрловчига (тадбиркорга) реализация қилинган маҳсулот қиймати миқдорида жарима солиниши назарда тутилган.

Аммо, "4-сон кўчма механизациялашган колонна" шўъба корхонаси 78209396 сўмлик қурилиш молларини ишлаб чиқармаган ва реализация қилмаган, балки сотиб олиб, ўзи қурилишда ишлатган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган "Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисида"ги Низом талабларига кўра ишлаб чиқариладиган ва четдан келтириладиган маҳсулотлар сертификатланади. "4-сон кўчма механизациялашган колонна" шўъба корхонаси қурилиш молларини ишлаб чиқармаган ва чет элдан олиб келмаган.

Апелляция инстанцияси суди ушбу ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериб, асосли равишда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.

Қайд этилганларга кўра суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилиши лозим.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2009 й., 9-сон













Время: 0.0199
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск