ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Савдо фаолиятини олиб бориш ҳамда НКМдан фойдаланиш тартибига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 12.12.2006 й. 21-0602/1744-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

12.12.2006 й.

N 21-0602/1744


(КЎЧИРМА)




Тегишли равишда бухгалтерияга оид ва бошқа ҳужжатлар билан расмийлаштирилмаган товарлар ва маҳсулотларнинг сотиш жойларида мавжудлиги нақд пул тушумини яшириш деб топилади


Зарафшон туман давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига мурожаат этиб, "Далер Зар" масъулияти чекланган жамиятига 1144700 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Жавобгар кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъвони рад қилишни сўраган.

Судлов ҳайъати ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши Навоий вилоят ҳудудий комиссиясининг 2006 йил 14 мартдаги рухсатномаси, Зарафшон шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 2006 йил 16 мартдаги 069-ХС-сонли буйруғига асосан солиқ инспекцияси ходимлари томонидан жавобгарга қарашли бўлган савдо дўконида қисқа муддатли текшириш ўтказилган.

Текшириш жараёнида савдо дўкони хазинасидаги 38500 сўм нақд пул назорат-касса машинасига кирим қилинмаганлиги ва 204700 сўмлик товар моддий бойликлар кирим қилинмасдан савдога чиқарилганлиги аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 135-моддаси 12-бандида назорат-касса машиналарини ишлатиш мажбурий бўлгани ҳолда уларни ишлатмасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик, шунингдек харидорга квитанция ёзиб бериш, талонлар ёки уларга тенглаштирилган бошқа чекларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда бундай ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик учун юридик шахсларга энг кам иш ҳақининг юз баравари миқдорида жарима солиниши, 16-бандида эса стационар савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари орқали аҳоли билан пул ҳисоб-китоблари амалга оширилаётганда нақд пул тушумини яширган тақдирда юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорлардан яширилган нақд пул миқдорида жарима ундирилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2001 йил 28 сентябрда 1070-рақам билан рўйхатга олинган "Нақд пул тушумини яширишга йўл қўйган корхоналар ва ташкилотларга нисбатан жазо жарималарини қўллаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 2-банди "б" кичик бандига кўра тегишли равишда бухгалтерияга оид ва бошқа ҳужжатлар билан расмийлаштирилмаган товарлар ва маҳсулотларнинг сотиш жойларида мавжудлиги нақд пул тушумини яшириш деб топилади.

Биринчи ва апелляция инстанцияси судлари юқорида кўрсатилган ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, жавобгарга нисбатан назорат-касса машинасини ишлатмасдан, шунингдек харидорга квитанция, талон ёки уларга тенглаштирилган бошқа чекларни бермасдан товарларни реализация қилганлик учун 940000 сўм, нақд пул тушумини яширганлик учун 204700 сўм миқдорида жарима қўллаш лозимлиги ҳақида тўғри хулосага келган.

Жавобгарнинг текширувчилар ваколат доирасидан четга чиқиб, савдо дўконида ҳужжатли текшириш ўтказганлиги тўғрисидаги важи асоссиздир. Чунки, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши Навоий вилоят ҳудудий комиссиясининг 2006 йил 14 мартдаги рухсатномасида текширувчиларга савдо ва нақд пул тушумига риоя этилаётганлиги юзасидан текшириш ўтказишга рухсат берилганлиги қайд этилган.

Шунингдек, жавобгарнинг текширишда сотувчи сифатида иштирок этган М.Ризақуловнинг мазкур дўконга алоқаси йўқлиги, у корхона раҳбарининг хонадонига меҳмон бўлиб келган жияни эканлиги, текширишда корхона раҳбари иштирок этмаганлиги учун даъво рад этилиши лозимлиги тўғрисидаги важи билан ҳам келишиб бўлмайди. Чунки, М. Ризақулов текширишда сотувчи сифатида бевосита иштирок этган, бу тўғрида тилхат ёзиб берган. Текширишда корхона раҳбарининг иштирок этмаганлиги ҳуқуқбузарлик содир этган юридик шахсни жавобгарликдан озод қилмайди.

Шуларга асосан судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 й., 7-сон













Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск