ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Савдо фаолиятини олиб бориш ҳамда НКМдан фойдаланиш тартибига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 28.01.2005 й. 10-0406/9498-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

28.01.2005 й.

N 10-0406/9498


(КЎЧИРМА)


Аҳоли билан нақд пулга ҳисоб-китоб қилишда назорат-касса машинасини ишлатмаслик ёки квитанция бермаслик ҳолати юридик шахсларга энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдорида жарима солишга асос бўлади.


Даъвогар - Тошкент шаҳар адлия бошқармаси "ТОШКЕНТ ТАКСОФОНИ" қўшма корхонаси манфаатларини кўзлаб, хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар - Миробод туман давлат солиқ инспекциясининг 2004 йил 4 майдаги 544000 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Иш апелляция инстанциясида кўрилмаган.

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси Олий хўжалик судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини текшириб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим деб топади.

Иш ҳолатларидан кўринишича, Миробод туман ДСИ томонидан 2004 йил 29 апрелдаги 150-сонли буйру??а асосан "ТОШКЕНТ ТАКСОФОНИ" қўшма корхонасига қарашли алоқа бўлимида қисқа муддатли текшириш ўтказилиб, алоқа бўлими диспетчери Т.Б. мижоз Е.К.га таксофон карточкасини 1000 сўмга сотганлиги, аммо квитанция бермаганлиги аниқланган ва бу тўғрида 2004 йил 29 апрелда далолатнома расмийлаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳоли билан нақд пулга ҳисоб-китоб қилишда назорат-касса машинасини мажбурий қўллаш тўғрисида"ги 1996 йил 26 декабрдаги 621-сон қарори талаблари даъвогар томонидан бажарилмасдан, таксофон карточкаларини сотишда назорат-касса машинасини ишлатмаганлиги учун Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 135-моддаси 12-бандига асосан Миробод туман ДСИ бошлиғининг 2004 йил 4 майдаги қарори билан қўшма корхонага энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдорида - 544000 сўм молиявий жарима қўлланилган.

Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди даъвони рад этиш тўғрисида тўғри хулосага келган деб ҳисоблайди, чунки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 26 декабрдаги 621-сонли қарорининг 8-бандида аҳоли билан нақд пулга ҳисоб-китоб қилишда НКМни ишлатмаслик ёки квитанция бермаслик ҳолати юридик шахсларга энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдорида жарима солишга асос бўлиши кўрсатилган.

Кассация шикоятида таксофон карточкаларини сотишда НКМ ишлатилиши шарт эмаслиги, чунки Адлия вазирлигидан 1995 йил 15 февралда 124-сон билан рўйхатдан ўтган НКМни қўллаш ва ишлатиш тартиби бўйича ишлаб чиқилган Низомда НКМни ишлатмасдан фаолият олиб бориш турлари кўрсатилган бўлиб, бу фаолият турларини амалга оширишда квитанциялар берилиши лозимлиги белгиланган, аммо мазкур Низомда ва бошқа бирон-бир қонун ҳужжатларида таксофон карточкаларини сотишда квитанцияларни бериш лозимлиги кўрсатилмаганлиги, фақат қонунда кўрсатилган ҳолларда квитанция, чек ва талонларни бериш мумкинлиги, қонунда таксофон карточкаларини сотишда квитанция бериш кераклиги кўрсатилмаганлиги сабабли даъвогар томонидан квитанциялар берилмаганлиги, Миробод туман ДСИнинг текшириш далолатномаси ва молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги қарори ўртасида тафовут борлиги, далолатномада таксофон карточкасини сотиш пайтида квитанция берилмаганлиги ҳолати акс эттирилган бўлса-да, молиявий жаримани қўллаш қарорида НКМ ишлатилмаганлиги кўрсатилганлиги, яъни текшириш далолатномасида таксофон карточкаларини сотишда НКМ ишлатилмаганлиги ҳолати кўрсатилмаганлиги, молиявий жарима эса фақат НКМ ишлатилмаган тақдирда қўлланиши мумкинлиги, шунинг учун жарима текшириш пайтида аниқланмаган ҳолат учун қўлланилганлиги тўғрисидаги важлар келтирилган. Аммо қўшма корхонага қарашли алоқа бўлимида НКМ бўлмаганлиги, таксофон карточкаларини сотишда квитанция ва чек берилмаганлиги, мижоздан 1000 сўм нақд пул олинганлиги, яъни нақд пулга таксофон карточкаси сотилганлиги даъвогар томонидан инкор қилинмаган. Бундан ташқари, текшириш жараёнида алоқа бўлимида кирим ҳужжатларисиз 49000 сўмлик 22 дона таксофон карточкалари ҳам борлиги аниқланган.

Судлов ҳайъати, даъвогар вакилларининг таксофон карточкаларини сотиш пайтида алоқа хизмати кўрсатилмаганлиги, мижоз карточкани ишлатганидан кейин хизмат кўрсатилган деб ҳисобланиши, кўрсатилмаган хизмат учун чек ва квитанциялар бериш мумкин эмаслиги тўғрисидаги важларини асоссиз деб ҳисоблайди, чунки мижоз карточкани ишлатганидан кейин хизмат кўрсатилганлиги учун квитанция ёки чекни бериш имкони бўлмайди. Шунинг учун, даъвогар томонидан таксофон карточкасини сотишда НКМ ишлатилиши ва алоқа хизмати кўрсатилганлигини тасдиқловчи касса чеки берилиши лозим.

Кассация шикоятида биринчи инстанция суди томонидан ХПК 148-моддасининг талаблари бузилиб, ҳал қилув қарори адлия бошқармаси ва "ТОШКЕНТ ТАКСОФОНИ" қўшма корхонасига юборилмаганлиги натижасида даъвогар суд қарори устидан апелляция тартибида шикоят қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлганлиги тўғрисидаги важлар ҳам келтирилган. Бироқ ишга илова қилинган ҳал қилув қарори буюртма хат билан даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжатга (почтовое уведомление) кўра, ҳал қилув қарори "ТОШКЕНТ ТАКСОФОНИ" қўшма корхонаси томонидан 2004 йил 10 декабрда олинган.

Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос йўқ деб ҳисоблайди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2006 йил, 6-сон























Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск