ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини текширишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 08.01.2013 й. 17-1202/5547-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

08.01.2013 й.

N 17-1202/5547


(КЎЧИРМА)




Масъулияти чекланган жамият ягона солиқ тўлови тўловчиси ҳисобланиши учун унинг ишчиларининг йиллик сони 50 кишидан ортмаслиги лозим


Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси "Анзис" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жамият деб юритилади) манфаатида хўжалик судига мурожаат қилиб, Асака туман давлат солиқ инспекциясининг (бундан буён матнда ДСИ деб юритилади) 2012 йил 1 мартдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан арз қилинган талаб тўлиқ қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги қарор қабул қилинган ва арз қилинган талабни қаноатлантириш рад этилган.

Кассация шикоятида ДСИ томонидан текширув муддати бузилганлиги, текширишларни рўйхатга олиш китоби лозим даражада тўлдирилмаганлиги, апелляция шикояти нусхаси Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига юборилмаганлиги кўрсатилиб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қарор қабул қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра апелляция инстанцияси суди қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 1234-2011434-сонли жиноят иши юзасидан 2011 йил 16 декабрдаги "Молиявий хўжалик фаолияти юзасидан тафтиш тайинлаш ҳақида"ги қарори ва Андижон вилоят давлат солиқ бошқармасининг 2011 йил 19 декабрдаги 1108-хс-сонли буйруғига асосан, жамиятда солиқ қонунчилигига риоя қилиниши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилиши бўйича текшириш ўтказилган ва натижаси юзасидан далолатнома расмийлаштирилган.

Текширишда жамият кичик бизнес субъекти сифатида ягона солиқ тўлови тўловчиси ҳисобланиб, уларни тўлаб келганлиги, бироқ жамият қошида ташкил этилган "Самара-Анзис" шуъба корхонасининг ишчилари сони жамият ишчилари сонига қўшиб ҳисобланганда 50 кишидан ошиб кетиши, шу сабабли жамият кичик бизнес субъекти ҳисобланмай, ягона солиқ тўлови тўловчиси эмас, балки умумий солиқлар тўловчиси ҳисобланиши ҳақида хулосага келиниб, 2008-2011 йиллар учун қўшимча солиқ ҳисобланган. ДСИнинг солиқ текшируви материаллари натижаси бўйича тузилган далолатнома асосида 2012 йил 1 мартда соли??а оид қонунбузарликларни бартараф этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Жамият судга мурожаат қилиб, ДСИнинг 2012 йил 1 мартдаги соли??а оид қонунбузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб, арз қилинган талабни қаноатлантириш ҳақида асоссиз хулосага келган.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 350-моддасига кўра, микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига ходимларининг сони бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган мезонга мос келадиган юридик шахслар киради. Бунда ходимларнинг сони ҳисобот йили учун ходимларнинг ўртача йиллик сонидан келиб чи??ан ҳолда аниқланади, ходимларнинг ўртача йиллик сонини аниқлашда ўриндошлик, пудрат шартномалари ва бошқа фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишга қабул қилинган ходимларнинг, шунингдек унитар (шуъба) корхоналарда, ваколатхоналар ва филиалларда ишлаётганларнинг сони ҳам ҳисобга олинади.

Текширишда қўшимча солиқларнинг ҳисобланишига жамият ишчилари сонига "Самара-Анзис" шуъба корхонасининг ишчилари сони ҳисобга олинмасдан, ягона солиқ тўлови бўйича ҳисоботлар тақдим этиб келинганлиги сабаб бўлган. Жамият фаолият турининг хос рақами 14171 бўлиб, ягона солиқ тўлови тўловчиси ҳисобланиши учун унинг ишчиларининг йиллик сони 50 кишидан ортмаслиги лозим.

Иш ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2012 йил 14 ноябрдаги 09/1-16562-сонли хати мавжуд бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 350-моддасидаги "унитар (шуъба) корхона" тушунчаси - "унитар корхона", "шуъба корхона" маъносида ишлатилиши, Андижон вилоят ҳокимлиги молия бошқармасининг 2012 йил 5 ноябрдаги 05-2298-сонли хатида микрофирма ва кичик корхоналар ходимларининг сонини ҳисоблашда Солиқ кодексининг 350-моддасига биноан унитар ва шуъба корхоналар ходимларининг сони ҳам ҳисобга олиниши кераклиги кўрсатилган.

Жамият қошида 2002 йил 5 августда ташкил этилган "Самара-Анзис" шуъба корхонаси ишчилари сони жамият ишчилари сонига қўшиб ҳисобланганда жамият ягона солиқ тўловчиси эмас, балки умум белгиланган солиқ тўловчиси ҳисобланиши инобатга олинган ҳолда жамиятга нисбатан қўшимча солиқлар ҳисобланган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган текшириш белгиланган муддатдан ортиқ давом этганлиги ҳақидаги важга қўшила олмайди.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 89-моддасига кўра, солиқ текширувини ўтказиш муддати 30 календарь кунидан ошмаслиги керак. Алоҳида ҳолларда бу муддат назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органнинг қарори билан узайтирилиши мумкин. Ушбу ҳолатда жамиятга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаменти Андижон вилоят бошқармасининг текшириш муддатини узайтириш ҳақидаги 2012 йил 23 январдаги 4-2012-сонли буйруғи мавжуд.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 330-моддаси олтинчи бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари давлат божини тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олишни лозим топади.

Ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун тўланган 7000 сўм почта харажатлари жамият зиммасида қолдирилади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2014 й., 12-сон





























Время: 0.0217
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск