ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Суд қарорларини ижро этиш билан боғлик масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 21.07.2005 й. 11-0514/1696-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

21.07.2005 й.

N 11-0514/1696


(КЎЧИРМА)


Қарздорнинг гаров билан таъминланмаган мол-мулки унга нисбатан қўлланган барча талабларни тўла қаноатлантириш учун етарли бўлмаган ҳоллардагина ундирув унинг гаровга қўйилган мол-мулкига қаратилиши лозим.


Чиноз тумани Т.Эрназаров номидаги ширкат хўжалиги хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - Чиноз тумани суд ижрочилари бўлинмаси томонидан тузилган 2005 йил 28 февраль ва 2005 йил 24 мартдаги далолатномаларни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Апелляция инстанциясининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Даъвогар кассация шикояти, Тошкент вилоят прокурори эса кассация протести билан Олий хўжалик судига мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилишни сўраганлар.

Судлов ҳайъати протест ва шикоят важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра кассация протести ва шикоятини қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим деб ҳисоблайди.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, кредитор - Чиноз тумани ДСИнинг қарздор Т.Эрназаров номидаги ширкат хўжалигининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича 82109554 сўм қарзини мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисида суд буйруғини бериш ҳақидаги аризасига асосан хўжалик суди томонидан 2005 йил 8 февралда суд буйруғи берилган.

Мазкур суд буйруғини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш Департаментининг Чиноз туман суд ижрочилари бўлинмаси томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, суд ижрочиларининг 2005 йил 28 февралдаги далолатномаси билан даъвогарга тегишли бўлган иссиқхона, 2005 йил 24 мартдаги далолатномаси билан эса гаровга қўйилган "Нексия" русумли автомашина хатланган. Иссиқхона ва "Нексия" автомашинаси ширкат хўжалиги бошқарувининг розилигисиз хатланган. Иссиқхонани хатлашга Т.Эрназаров номидаги ширкат хўжалиги бош ҳисобчисининг 2005 йил 28 февралдаги хати асос қилиб олинган бўлса-да, ушбу хат ширкат хўжалиги бошқаруви раиси томонидан эмас, балки бош ҳисобчи томонидан имзоланганлигига ҳамда суд ижрочилари томонидан иссиқхона Ўзбекистон Республикаси "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунининг 60-моддасига хилоф равишда хатланганлигига судлар эътибор бермаган.

Т.Эрназаров номидаги ширкат хўжалиги 2004 йил 20 апрелда Чиноз тумани суд ижрочилари бўлинмасига "котельная"ни хатлаш ҳақида 18-сон хат билан мурожаат қилган, лекин жавобгар томонидан ушбу мол-мулкни хатлаш ва сотувга чиқариш чоралари кўрилмаган.

Ўзбекистон Республикаси "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунининг 51-моддасида қарздорнинг гаров билан таъминланмаган мол-мулки унга нисбатан қўйилган барча талабларни тўлиқ қаноатлантириш учун етарли бўлмаса, ундирув унинг гаровга қўйилган мол-мулкига қаратилиши лозимлиги кўрсатилган.

Даъвогарнинг мол-мулки қўйилган талабларни қоплаш учун етарли бўлса-да, жавобгар томонидан қонунга хилоф равишда гаровга қўйилган "Нексия" русумли автомашина хатланган.

Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 188-моддаси 1-қисмига мувофиқ моддий ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ҳал қилув қарорини ёки қарорни бекор қилиш учун асос бўлади.

Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати мазкур иш бўйича қабул қилинган суд қарорларини бекор қилишни, даъво талабларини қаноатлантириш тўғрисида янга қарор қабул қилиб, Чиноз тумани суд ижрочилари бўлинмаси томонидан тузилган 2005 йил 28 февраль ва 2005 йил 24 мартдаги Т.Эрназаров номидаги ширкат хўжалиги мол-мулкини хатлаш тўғрисидаги далолатномаларни ҳақиқий эмас деб топишни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2005 йил, 10-сон











Время: 0.0168
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск