язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Божхона тўловлари/ Божхона божлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.07.2003 й. 305-сон "Ички бозорни ёғоч-тахта материаллари билан тўлдиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.07.2003 й.

N 305



ИЧКИ БОЗОРНИ ЁҒОЧ-ТАХТА

МАТЕРИАЛЛАРИ БИЛАН ТЎЛДИРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Уй-жой қурилишини кенгайтириш учун шарт-шароитлар яратиш, аҳоли ва республика корхоналарининг ёғоч-тахта материалларига ва ёғочга бўлган эҳтиёжини таъминлаш, ички истеъмол бозорини улар билан тўлдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Юридик шахслар иловага мувофиқ четдан келтириладиган ёғоч-тахта материаллари ва ёғоч учун импорт божхона божи тўлашдан озод қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси республикага ёғоч-тахта материаллари ва ёғоч олиб келишнинг белгиланган тартибига юридик шахслар томонидан қатъий риоя қилиниши, божхона расмийлаштирувининг ва божхона тўловлари ундиришнинг тўғри амалга оширилиши устидан назоратни таъминласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

ўн кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин;

икки ҳафта муддатда идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарор талабларига мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 7 июлдаги

305-сон қарорига

ИЛОВА



Четдан келтиришда юридик шахслар импорт божхона

божи тўлашдан озод қилинадиган ёғоч-тахта материаллар,

ёғоч-тахта ва ёғочдан ясалган буюмларнинг айрим турлари

РЎЙХАТИ

      

N

Товар номи


ТИФ ТН бўйича товар коди

1.

Ишлов берилмаган, шилинган ёки шилинмаган, хомаки брусланган ёки брусланмаган ёғоч-тахта материаллари


4403

3.

Узунасига арраланган ёки ёрилган, рандаланган ёки пўсти олинган, йўнилган ёки йўнилмаган, силлиқланган ёки силлиқланмаган 6 миллиметрдан ортиқ йўғонликдаги шипга бириктирилган ёки бириктирилмаган ёғоч-тахта материаллари


4407

4.

Елимланган фанера учун бир қатламли фанера ва бир қаватли юпқа фанера учун листлар (елимланган ёки елимланмаган) ҳамда  узунасига арраланган, қисмларга кесилган ёки пўсти олинган, рандаланган ёки рандаланмаган, силлиқланган ёки силлиқланмаган, 6 миллиметрдан ортиқ йўғонликдаги шипга бириктирилган ёки бириктирилмаган ёғоч


4408

7.

Ёғочдан тайёрланган ёғоч-толали плиталар ёки қатрон ёки органик моддалар қўшилган ёки қўшилмаган ёғочсимон бошқа материаллар


4411

8.

Елимланадиган фанера, фанера ҳолига келтирилган панеллар ва қатламли ёғочдан шунга ўхшаш материаллар


4412

9.

Блок, плита, брус шаклида ёки  профилланган шакллар (буюмлар) тарзида прессланган ёғоч


4413 00 000 0


      

"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 7, 58-модда.