ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 15.07.2009 й. 20-0807/2760-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

15.07.2009 й.

N 20-0807/2760


(КЎЧИРМА)




Якка тартибдаги тадбиркорларга бозорда савдо фаолиятини амалга ошириш, ҳамда хизматлар кўрсатиш учун шартнома асосида савдо ўринлари бериш бозор маъмуриятининг ҳуқуқи ҳисобланади


Якка тартибдаги тадбиркор Н.Хайруллаева хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар - якка тартибдаги тадбиркор Ж.Шамсиев, Ғиждувон туманидаги "Хўжаи Жаҳон" буюм бозорига нисбатан ноқонуний эгалланган 474-сонли савдо ўрнидан якка тартибдаги тадбиркор Ж.Шамсиевни мажбурий кўчиришни, асоссиз даъво аризалар берилганлиги учун ноўрин сарфланган пулларни ва маънавий зарарни, жами - 2000000 сўм ундиришни, шунингдек даъвогарга тегишли бўлган 474-савдо ўрни учун бошқа тадбиркорларнинг даъвогарлик қилишлари ноўринлиги тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2008 йил 1 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, низоли 474-савдо ўрни даъвогарга олиб берилган, даъво талабининг 1000000 сўм моддий зарарни ундириш қисми рад қилиниб, 1000000 сўм маънавий зарарни ундириш қисми юзасидан иш юритиш тугатилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2008 йил 11 сентябрдаги қарори билан 2008 йил 1 июлдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.

Кассация инстанцияси судининг 2008 йил 5 ноябрдаги қарори билан апелляция инстанцияси судининг 2008 йил 11 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Суднинг 2008 йил 11 ноябрдаги ажрими билан якка тартибдаги тадбиркор Шамсиев Жасур ишга қўшимча жавобгар сифатида жалб этилган.

Биринчи инстанция судининг 2009 йил 17 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, низоли 474-савдо ўрни даъвогарга олиб берилган, даъво талабининг қолган қисмлари юзасидан иш юритиш тугатилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2009 йил 22 апрелдаги қарори билан 2009 йил 17 февралдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятларида суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони рад қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, якка тартибдаги тадбиркор Н.Хайруллаева "Хўжаи Жаҳон" буюм бозори маъмуриятига 2006 йил 2 мартда ариза билан мурожаат қилиб, янги қурилаётган бозор ҳудудидан савдо ўрни ажратиб беришни сўраган. Ижарага берувчи "Хўжаи Жаҳон" буюм бозори ҳамда якка тартибдаги тадбиркор Н.Хайруллаева ўртасида 2006 йил 20 октябрда 1545а-сонли ижара шартномаси тузилган. Шартномага кўра ижарага берувчи ижарага олувчига 5,0 кв. метрдан иборат савдо растаси ажратиб бериши, ижарага олувчи эса, ҳар бир кв.метр жойда савдо қилганлиги учун ижарага берувчига 600 сўмдан ижара ҳақи тўлаб бориши лозим бўлган. Тадбиркор Н.Хайруллаева 2006 йил 23 октябрда 712-сонли квитанция билан савдо растаси ясатиш учун тадбиркор Б.Толибовга 498260 сўм тўлаб берган ва унга савдо ўрни қурилганлиги тўғрисида 474-сонли гувоҳнома берилган. Бундан ташқари, туман ҳокимлиги томонидан савдо ўринларини тартибга солиш мақсадида 2006 йил 20 октябрда 474-сонли савдо ўрнига мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ордер ҳам бсрилган.

Якка тартибдаги тадбиркор Шамсиев Жамил "Хўжаи Жаҳон" буюм бозори маъмуриятига 2006 йил 22 мартда ариза билан мурожаат қилиб, янги қурилаётган бозор ҳудудидан савдо ўрни ажратиб беришни сўраган. Ижарага берувчи "Хўжаи Жаҳон" буюм бозори ҳамда якка тартибдаги тадбиркор Шамсиев Жамил ўртасида 2006 йил 19 апреада 751-сонли ижара шартномаси тузилган. Шартномага кўра ижарага берувчи ижарага олувчига 7,5 кв.метрдан иборат савдо растаси ажратиб бериши, ижарага олувчи эса, ҳар бир кв.метр жойда савдо қилганлиги учун ижарага берувчига 600 сўмдан ижара ҳақи тўлаб бориши лозим бўлган. Тадбиркор Шамсиев Жамил 2006 йил 10 апрелда 457-сонли квитанция билан савдо растаси ясатиш учун тадбиркор Б.Толибовга 498260 сўм тўлаб берган.

Лекин якка тартибдаги тадбиркор Шамсиев Жамил 474-сонли савдо ўрни белгиланган тартибда унга расмийлаштирилиб берилмаган бўлса-да, ушбу савдо ўрнида бозор маъмурияти рухсатисиз савдо фаолияти билан шуғулланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июлдаги 330-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасида бозорларда савдо фаолиятини ташкил этиш қоидалари"нинг 26-бандига асосан якка тартибдаги тадбиркорларга бозорда савдо фаолиятини амалга ошириш ҳамда хизматлар кўрсатиш учун шартнома асосида савдо ўринлари бериш бозор маъмуриятининг ҳуқуқи ҳисобланади.

Ўзбекистои Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июлдаги 330-сонли қарорига асосан тадбиркор бозорда хоҳлаган жойда эмас, фақат бозор маъмурияти томонидан белгиланган жойда савдо қилиш ҳуқуқига эга.

"Хўжаи Жаҳон" буюм бозори ҳудудидаги 474-сонли савдо ўрни даъвогар - якка тартибдаги тадбиркор Хайруллаева Насибага ажратиб берилганлиги бозор маъмурияти томонидан тадбиркорларни савдо ўринлари билан таъминлашни ҳисобга олиш китоби ва рўйхати, қурувчи - хусусий тадбиркор Толибов Бахтиёр томонидан очиқ бозор расталари гувоҳномаси ҳамда туман ҳокимлиги томонидан 474-сонли савдо ўрнига мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи ордер билан ўз тасдиғини топган.

Бундан ташқари, Бухоро вилоят хўжалик судининг 2008 йил 27 майдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар - якка тартибдаги тадбиркор Абдулхайров Олимжоннинг жавобгарлар - "Хўжаи Жаҳон" буюм бозори, якка тартибдаги тадбиркорлар Жамил Шамсиев ва Насиба Хайруллаеваларга нисбатан 474-сонли савдо ўрнини олиб бериш тўғрисидаги даъвоси рад қилинган. Мазкур ҳал қилув қарорининг асослантириш қисмида "Хўжаи Жаҳон" буюм бозори ҳудудидаги 474-сонли савдо ўрни якка тартибдаги тадбиркор Н.Хайруллаевага қонуний асосларда ажратилганлиги аниқланган.

Ҳозирги кунда ушбу ҳал қилув қарори қонуний кучда.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 60-моддаси иккинчи қисмида хўжалик судининг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар, худди шу шахслар иштирокчиси бўлган бошқа ишни суд кўраётганда янгидан исбот қилинмаслиги кўрсатилган.

Кўрсатиб ўтилганларга асосан биринчи инстанция суди асосли равишда даъво талабини 474-сонли савдо ўрнидан якка тартибдаги тадбиркорлар Жамил Шамсиев ва Жасур Шамсиевларни мажбурий чиқаришни қаноатлантириш ҳақида қонуний тўхтамга келган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 23-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра хўжалик судига иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар, юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 24-моддасида хўжалик суди томонидан ҳал этиладиган низолар кўрсатиб ўтилган бўлиб, даъвогарга тегишли бўлган 474-савдо ўрни учун бошқа тадбиркорларнинг даъвогарлик қилишлари ноўринлиги тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилиш тўғрисидаги низолар назарда тутилмаган.

Даъвогар жавобгарлардан 1 000000 сўм моддий ва 1 000000 сўм маънавий зарарни ундириш қисмидан воз кечган. Биринчи инстанцияси суди даъвогарнинг даъво талабининг ушбу қисмидан воз кечишини қабул қилган.

Мазкур Кодекснинг 86-моддаси 1-бандига кўра низо хўжалик судида кўриш учун тегишли бўлмаса, 6-бандига кўра даъвогар даъвосидан воз кечган ва хўжалик суди уни қабул қилган бўлса, хўжалик суди иш юритишни тугатади.

Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгарлар зиммасига юклашни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2010 й., 4-сон


















Время: 0.0185
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск