ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 25.07.2007 й. 12-0711/2016-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

25.07.2007 й.

N 12-0711/2016


(КЎЧИРМА)




Бой берилган фойдани аниқлашда кредитор томонидан уни олиш учун кўрилган чоралар ва шу мақсадда кўрилган тайёргарликлар ҳисобга олинади.


Даъвогар - "Нур-Улуғбек-Азларов" фермер хўжалиги жавобгарлар - Сирдарё туман ҳокимлиги ва "Ўзбекистон" фермерлар ҳудудий уюшмасига нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 3234672 сўм келтирилган зарар ва бой берилган фойдани ундириб беришни ҳамда экинларни белгиланган қоидаларга кўра жойлаштириш таклифини тайёрлашда фермер хўжалигининг розилигини олиш мажбуриятини юклашни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Иш апелляция тартибида кўрилмаган.

"Нур-Улуғбек-Азларов" фермер хўжалиги Олий хўжалик судига берган кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъвони қаноатлантиришни сўраган.

Судлов ҳайъати, кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қаноатлантирмасликни лозим деб ҳисоблайди.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14-моддаси иккинчи қисмига кўра, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.

Бироқ, даъвогар томонидан судга даъво талабларини асослантирувчи далиллар тақдим этилмаган. Шу сабабли, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъвосини рад этиш тўғрисида қонуний ва асосли хулосага келган деб ҳисоблайди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 324-моддасига кўра, бой берилган фойдани аниқлашда кредитор томонидан уни олиш учун кўрилган чоралар ва шу мақсадда кўрилган тайёргарликлар ҳисобга олиниши кўрсатилган. Бироқ, иш ҳужжатларида бой берилган фойдани тасдиқловчи бирон бир далил мавжуд эмас ва даъвогар томонидан ушбу талаб исботлаб берилмаган.

Даъвогарнинг "Ўзбекистон" фермерлар ҳудудий уюшмасига экинларни белгиланган қоидаларга кўра жойлаштириш таклифини тайёрлашда фермер хўжалигининг розилигини олиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги талаби ҳам асоссиздир. Чунки, пахта ва ғалла экинларини жойлаштириш туман ҳокимлигининг ваколати доирасига киради.

Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасликни, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 й., 11-сон













Время: 0.0193
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск