ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 13.06.2007 й. 21-0606/3386-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

13.06.2007 й.

N 21-0606/3386


(КЎЧИРМА)




Ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмас деб топилади.


Даъвогар - Навоий вилоят адлия бошқармаси "Назар бобо" фермер хўжалиги манфаатида вилоят хўжалик судига ариза билан мурожаат этиб, жавобгарлар - Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг Навоий вилоят бўлими ва "Жаҳон савдо" брокерлар идорасидан 5967500 сўм асосий қарз ва 3528540 сўм банк фоизи ундиришни сўраган.

Вилоят хўжалик судининг 2006 йил 24 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, Суд департаментининг Навоий вилоят бўлимидан 4615000 сўм асосий қарз ва 3528540 сўм банк фоизи ундирилиб, даъвонинг "Жаҳон савдо" брокерлар идораси қисми бўйича иш юритиш тугатилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2007 йил 19 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарорининг Суд департаментининг Навоий вилоят бўлимидан 3528540 сўм банк фоизи ундириш қисми бекор қилиниб, ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.

"Назар бобо" фермер хўжалиги ўзининг кассация шикоятида апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган.

Судлов ҳайъати кассация шикояти важларини муҳокама этиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, вилоят хўжалик судининг Хатирчи МПТ ДАЖнинг мол-мулки ҳисобидан 61199057 сўмлик боқиманда қарзни ундириш тўғрисидаги 21-0305/147-сонли хўжалик иши бўйича Хатирчи туман суд ижрочилари бўлинмаси томонидан "Янги йўл" цехи биноси хатланиб, биржа савдосига қўйилган. Кейинчалик "Назар бобо" фермер хўжалиги билан Хатирчи туман суд ижрочилари бўлинмаси ўртасида 2003 йил 19 ноябрда 4/298-сонли олди-сотди шартномаси тузилиб, 11115000 сўм Хатирчи туман суд ижрочилари бўлинмаси депозит ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.

Вилоят хўжалик судининг 21-0302/2361-сонли хўжалик иши бўйича 2004 йил 20 апрелдаги ҳал қилув қарори билан "Янги йўл" цехи биносини сотиш бўйича тузилган 2003 йил 19 ноябрдаги 4/298-сонли олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган ва битимни ҳақиқий эмас деб топиш оқибатларини қўллаш белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 114-моддасининг иккинчи қисмига кўра, битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан, олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт.

2003 йил 19 ноябрда 4/298-сонли олди-сотди шартномаси суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган бўлса-да, жавобгар томонидан даъвогарга тўланган сумманинг бир қисми, яъни 4615000 сўм қайтарилмаган.

Шу сабабли судлар томонидан 4615000 сўмни жавобгар - Суд ижрочилари департаментининг Навоий вилоят бўлимидан ундириш тўғрисида қонуний тўхтамга келинган.

Шунингдек, апелляция инстанцияси суди жавобгардан банк фоизини ундириш ҳақидаги даъвони рад этиб тўғри хулосага келган. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 114-моддасида ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир, деб белгиланган.

Даъвогарнинг сотиб олган мулк учун тўпланган маблағлари Хатирчи туман суд ижрочилари бўлинмаси томонидан Хатирчи МТП ДАЖнинг қарзлари эвазига ўтказилиб берилган, яъни жавобгар даъвогардан келиб тушган пуллардан фойдаланмаган. Даъвогарнинг кассация шикоятидаги апелляция инстанцияси суди суд процесси 2007 йил 12 февралда ўтказилганлиги, суд қарори эса 2007 йил 19 февралда қабул қилинганлиги тўғрисидаги важларини инобатга олиб бўлмайди. Чунки, апелляция инстанцияси судининг 2007 йил 12 февралдаги ажрими билан ишни кўриш 2007 йил 19 февралга қолдирилган ва 2007 йил 19 февралда қарор қабул қилинган. Лекин суд баённомасининг ёзувида "2007 йил 12 февраль" деб, ёзувда ҳарфий хатога йўл қўйилган. Шу сабабли, апелляция инстанцияси суди Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 150-151-моддаларига асосан суд баённомасидаги "12 февраль" деб ёзилган ҳарфий хатони "19 февраль" деб ўқиш тўғрисида ажрим чиқарган.

Судлов ҳайъати апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган ҳолда қарор қабул қилинганлигини инобатга олиб, ушбу қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим деб топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 й., 11-сон















Время: 0.0112
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск