ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 22.05.2007 й. 15-0703/444-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

22.05.2007 й.

N 15-0703/444


(КЎЧИРМА)




Юк соз контейнерда жўнатувчининг соз тамғаси билан келган тақдирда, юкни қабул қилиб олувчига юк вазни ва миқдори текширилмасдан топширилади


"Гулистон нефть базаси" унитар корхонаси хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - Фарғона нефтни қайта ишлаш заводидан 544824 сўм ундиришни сўраган.

Фарғона вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

"Гулистон нефть базаси" унитар корхонаси кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд қарорини бекор қилишни ва даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.

Кассация инстанцияси суди кассация шикояти важларини иш хужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим деб топади.

Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 2006 йил 10 августда 1 та вагон-цистернага АИ-80 бензини юклаб, уни "Гулистон нефть базаси" унитар корхонасига етказиб бериш учун темир йўл компаниясига топширган.

Мазкур маҳсулот 2006 йил 14 августда даъвогар қўриқлаш бўлинмаси, СЖС ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида миқдор жиҳатдан қабул қилиниб, бу ҳақда 231-сонли 12-НП шаклидаги далолатнома тузилган ва натижада табиий йўқолишдан ташқари, жами 1128 кг. камомад аниқланганлиги қайд этилган.

Биринчи инстанция суди даъвогар томонидан маҳсулотни қабул қилишда П-6 Йўриқномасига риоя этилмаганлигини, темир йўл Уставининг 65-67-моддаларига асосан темир йўл юк хатига темир йўл станциясининг штампи қўйилмаганлигини, юк ташиш қоидаларининг 4-бўлим 26-параграфига асосан вагон-цистерна темир йўл томонидан истеъмолчига берилаётганда, юк хатига соз ҳолатдаги пломба билан вагон берилаётганлигини тасдиқловчи штамп қўйилиши кераклигини ҳамда станция бошлиғи ёки ўринбосари томонидан имзоланиши лозимлигини кўрсатиб, даъвони рад этган.

Кассация инстанцияси суди мазкур асослар билан келишиб бўлмайди деб ҳисоблайди. Хусусан, ҳал қилув қарорида маҳсулотни қабул қилишда П-6 Йўриқномасига риоя этилмаган деб кўрсатилган бўлса-да, маҳсулотни қабул қилишда Йўриқноманинг қайси бандлари бузилганлиги умуман кўрсатилмаган.

Ваҳоланки, маҳсулотни қабул қилиш ва бу ҳақда далолатнома расмийлаштиришда собиқ СССР Давлат арбитражининг 1965 йил 15 июндаги қарори билан тасдиқланган П-6-сонли Йўриқнома талабларига риоя этилган. Далолатномада вагон-цистерна темир йўл станциясидан қабул қилиб олинган сана ва вақт, қабул қилиш бошланган вақт, шу жумладан, ўлчов ўтказилган вақт, тамғаларнинг мазмуни, уларнинг ҳолати, ўлчов асбобларининг текширилган санаси ва бошқа ҳолатлар тўлиқ кўрсатилган. Камомад аниқланганлиги тўғрисида телеграмма ва талабнома юборилган ҳамда талабномага қабул қилиш билан боғлиқ ҳужжатлар илова этилган.

Шуни таъкидлаш жоизки, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи билан шартномавий муносабатда бўлган Ички ишлар вазирлигига қарашли нефтни қўриқлаш милиция бўлими ҳамда СЖСнинг вакиллари ҳам қабул қилиш далолатномаларини эътирозларсиз имзолаганлар.

Темир йўл юк хатининг 93-бандида темир йўл станцияси томонидан ушбу вагон юк жўнатувчининг соз тамғаси билан соз вагонда СБМ билан тузилган 211-сонли 2005 йил 30 мартдаги шартномага асосан унинг вакили кузатувида етиб келганлиги сабабли, бензин темир йўл вакилининг иштирокисиз топширилганлиги ҳақида белги қўйилиб, станциянинг махсус штампи билан тасдиқланган.

Бундан ташқари, вагон-цистернанинг ҳамда юк жўнатувчи тамғаларининг соз ҳолатда бўлганлиги 12-НП шаклдаги комиссия таркибида тузилган далолатномада ҳам ўз аксини топган.

Темир йўл Уставининг 65-моддасида вагон ва тамғалар бузилган ёки бошқа станцияда қўйилган тамға билан келганда темир йўл томонидан юкнинг вазни ва миқдори текшириб топширилиши, 66-бандида юкнинг вазни ёки миқдорида камомад аниқланган тақдирда унинг қиймати аниқланиши лозимлиги, бунинг учун экспертлар жалб қилиниши мумкинлиги кўрсатилган. Темир йўл Уставининг 67-банди охирги сўз бошисида эса юк соз контейнерда жўнатувчининг соз тамғаси билан келган тақдирда, юкни қабул қилиб олувчига юк вазни ва миқдори текширилмасдан топширилиши белгиланган.

Демак, вагон-цистерна ва ундаги тамғалар соз ҳолатда бўлганлиги учун темир йўл станцияси юк билан бирга келган темир йўл юк хатига тегишли белги қўйган ҳолда даъвогарга топширган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 169-моддасига мувофиқ хўжалик суди аниқланган деб ҳисоблаган иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ келмаслиги ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.

Баён этилганларга кўра кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 й., 12-сон














Время: 0.0086
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск