ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 07.05.2007 й. 10-0614/12081-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

07.05.2007 й.

N 10-0614/12081


(КЎЧИРМА)




Хўжалик суди давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган, ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низоларни ҳал этади


"ANGREN SEMENT КОМВINATI" акциядорлик жамияти жавобгарлар - "О'ZQURILISHMATERIALLARI" акциядорлик компанияси, "SANOATКONTEXNAZORAT" давлат инспекциясига нисбатан хўжалик судига мурожаат қилиб, 2005 йил 31 октябрдаги идоралараро комиссиянинг қабул қилиш ва топшириш далолатномасини ҳамда 2006 йил 31 июлдаги 05/118-151-сонли баённомани ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар даъвогар хўжалик судига қўшимча даъво тақдим этиб, идоравий комиссиянинг 2006 йилдаги топшириш-қабул қилиш далолатномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2006 йил 10 ноябрдаги ажрими билан "AGROPROM BIZNES" ОАЖ ишга жавобгар сифатида жалб қилиниб, 2006 йил 15 декабрдаги ажрим билан иш юритиш тугатилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2007 йил 8 февралдаги қарори билан суд ажрими бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун юборилган.

Биринчи инстанция судининг 2007 йил 16 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъвонинг 2005 йил 31 октябрдаги идоралараро тузилган қабул қилиш ва топшириш далолатномасини ҳақиқий эмас деб топиш қисми рад қилинган, баённомани ҳақиқий эмас деб топиш қисми бўйича иш юритиш тугатилган.

Иш апелляция тартибида кўрилмаган.

Даъвогар кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўраган.

Кассация протестида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, иш юритишни тугатиш сўралган.

Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили шикоятни қаноатлантириб, протестни рад этишни, "О'ZQURILISHMATERIALLARI" акциядорлик компанияси, "SANOATКONTEXNAZORAT" давлат инспекцияси вакиллари протестни қаноатлантириб, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни сўрашди.

Судлов ҳайъати шикоят ва протест важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, Жигаристоннинг Шимолий ҳудудидаги глиежа конининг бир қисмини қабул қилиш ва топшириш ҳақида идоралараро комиссия томонидан 2005 йил 31 октябрда далолатнома тузилган. Мазкур далолатноманинг мазмунига кўра, "О'ZQURILISHMATERIALLARI" акциядорлик компанияси глиежа конининг 4 гектар қисмини "AGROPROM BIZNES" очиқ акциядорлик жамиятига топширган.

Бундан ташқари, 2006 йилда идоравий комиссия томонидан Жигаристоннинг Шимолий ҳудудидаги глиежа кони захирасининг 2020 минг тонналик қисмини "ANGREN SEMENT КОМВINATI" акциядорлик жамиятига, 1010 минг тонналик қисмини эса "AGROPROM BIZNES" очиқ акциядорлик жамиятига топшириш ҳақида далолатнома тузилган.

2006 йил 31 июлда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Ахборот-аналитик департаменти, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси, "О'ZQURILISHMATERIALLARI" акциядорлик компанияси, "SANOATКONTEXNAZORAT" давлат инспекцияси вакиллари иштирокида Жигаристон ҳудудидаги глиежа конидаги аҳвол юзасидан йиғилиш ўтказилган. Йиғилишда "ANGREN SEMENT КОМВINATI" ва "AGROPROM BIZNES" очиқ акциядорлик жамиятларига берилган кон ажратиш далолатномаларини бекор қилиш ҳамда Жигаристон ҳудудидаги глиежа кони масаласи юзасидан тегишли идораларга топшириқлар берилган. Йиғилиш баённомаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари томонидан тасдиқланган.

Даъвогар Жигаристон ҳудудидаги глиежа конидан 45 йилдан буён фойдаланиб келаётганлигини, унга берилган мазкур кондан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилинмасдан туриб, коннинг бир қисми ноқонуний равишда "AGROPROM BIZNES" очиқ акциядорлик жамиятига берилганлигини кўрсатиб, баённома ва далолатномаларни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 24-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига кўра хўжалик суди давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган, ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низоларни ҳал этади.

Биринчи инстанция суди ҳақиқий эмас деб топиш сўралган баённома давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ҳужжати эмаслиги, шунинг учун даъвонинг мазкур қисми бўйича иш юритиш тугатилиши ҳақида тўғри хулосага келган бўлса-да, 2005 йил 31 октябрдаги далолатнома ҳам худди шундай ҳужжат эканлигини инобатга олмаган ва даъвонинг ушбу қисмини рад этган. Ваҳоланки, ушбу далолатнома ва қўшимча даъво аризаси бўйича ҳақиқий эмас деб топиш сўралган далолатнома ҳам давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжат ҳисобланмайди. Шунинг учун даъво талабининг ушбу қисми бўйича ҳам иш юритиш тугатилиши лозим.

Қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, кассация протестини қисман қаноатлантириб, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 й., 7-сон











Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск