ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 01.11.2005 й. 16-0502/1955-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

01.11.2005 й.

N 16-0502/1955


(КЎЧИРМА)


Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 175-моддаси 3-қисмида қайд этилган ҳуқуқбузарлик учун фақат мансабдор шахсларга нисбатан жарима қўлланилади.


Даъвогар - АТ "Саноатқурилишбанк" Наманган минтақавий филиали хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар - хусусий тадбиркор "И. Ортиқов" ва "UNIPOLIS" суғурта компанияси Наманган вилоят филиали ҳисобидан 1783957 сўм ундириб беришни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан хусусий тадбиркор "И. Ортиқов"нинг мол-мулки ҳисобидан даъво қисман қаноатлантирилган. "UNIPOLIS" суғурта компанияси Наманган вилоят филиали жавобгарликдан озод қилинган.

Бундан ташқари, хўжалик судининг шу кунги маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарори билан хусусий тадбиркор сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Ортиқов Икромга нисбатан 78350 сўм жарима қўлланилган.

Иш апелляция инстанциясида кўрилмаган.

Вилоят прокуратураси кассация протести билан мурожаат қилиб, хўжалик судининг мазкур иш бўйича маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарорини бекор қилишни сўраган.

Судлов ҳайъати кассация протестида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра вилоят хўжалик судининг маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарорини бекор қилишни лозим топади.

Иш ҳужжатлари, шу жумладан суднинг маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қароридан кўринишича, АТ "Саноатқурилишбанк" Наманган минтақавий филиали билан хусусий тадбиркор "И. Ортиқов" ўртасида 2004 йил 15 июлда 120-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу кредит шартномасига асосан банк томонидан хусусий тадбиркорга 2 млн. сўм кредит ажратилган. Лекин кредитни қайтариш муддати келса-да, хусусий тадбиркор кредитдан 1575000 сўм асосий қарзни, 55067 сўм фоизларни қайтармаган ва бу билан шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармай, тўлов интизомини бузиб, кредиторлик қарз мажбуриятларини ўтказиб юборгани учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 175-моддаси 3-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб баҳоланиб, хусусий тадбиркор сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Ортиқов Икромдан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 175-моддаси 3-қисми билан энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баробари, яъни 78350 сўм миқдорида жарима ундирилган.

Судлов ҳайъати маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарорга нисбатан вилоят прокуратураси томонидан келтирилган протестдаги важларни асосли деб ҳисоблайди.

Чунки, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 175-моддаси 3-қисмида қайд этилган ҳуқуқбузарлик содир этилгани учун фақат мансабдор шахсларга нисбатан жарима солиниши назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 15-моддасида мулк шаклидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилотда муайян мансабни эгаллаб турган шахс, башарти унга раҳбарлик, ташкилий, фармойиш бериш, текширув-назорат вазифалари ёки моддий бойликлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган вазифалар юклатилган бўлса, мансабдор шахс деб ҳисобланиши белгиланган.

Бундай ҳолатда судлов ҳайъати кассация протестини қаноатлантириб, вилоят хўжалик судининг маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарорини бекор қилишни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2006 йил, 5-сон

























Время: 0.0024
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск