ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 07.02.2005 й. 21-0404/1604-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

07.02.2005 й.

N 21-0404/1604


(КЎЧИРМА)


Мажбурият унда тарафлар сифатида қатнашмаган шахслар (учинчи шахслар) учун бурчлар ҳосил қилмайди.


Хусусий тадбиркор хўжалик судига мурожаат қилиб, Навоий шаҳар ички ишлар бўлимига қарашли қўриқлаш бўлимидан 785,0 минг сўм етказилган моддий зарар ва шу суммадан ҳал қилув қарори чиқарилган кундаги банк фоизини ҳисоб ставкасига қараб ундиришни сўраган.

Хўжалик судининг 2004 йил 2 августдаги ажрими билан "Савдо маркази" шўъба корхонаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб этилиб, 2004 йил 29 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан жавобгардан 475,0 минг сўм ундирилган.

Иш апелляция инстанциясида кўрилмаган.

Вилоят прокуратураси Олий хўжалик судига берган кассация протестида биринчи инстанция суди иш бўйича барча далилларни ўрганмаганлигини, ҳал қилув қарорида баён этилган хулосалар иш ҳолатларига мувофиқ келмаслигини, моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлигини важ қилиб кўрсатиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъвони рад этишни сўраган.

Судлов ҳайъати протест важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади:

Хусусий тадбиркор даъво аризасида "Савдо маркази" шўъба корхонасининг бир хонасидан ижарачи сифатида фойдаланиб келганлигини, 2002 йил 14 ноябрдан 15 ноябрга ўтар кечаси номаълум шахслар томонидан унинг хонасидан 785,0 минг сўмлик чарм курткалар ўғирланганлигини баён этиб, Навоий шаҳар ички ишлар бўлимига қарашли қўриқлаш бўлимидан етказилган моддий зарар суммасини ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция суди даъвогардан 475,0 минг сўмни ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилган бўлса-да, аммо, унда баён этилган хулосалар иш ҳолатларига мувофиқ келмайди.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига мувофиқ, мажбурият фуқаролик-ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.

Фуқаролик кодексининг 235-моддасига биноан, мажбурият унда тарафлар сифатида қатнашмаган шахслар (учинчи шахслар) учун бурчлар ҳосил қилмайди.

Фуқаролик кодексининг 241-моддасида эса мажбурият бажарилмаганлиги учун, башарти қонун ҳужжатлари ёки шартномада учинчи шахснинг жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса, шартномадаги тараф жавобгар бўлиши белгиланган.

Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, хусусий тадбиркор Навоий шаҳар ички ишлар бўлимига қарашли қўриқлаш бўлими билан шартномавий-ҳуқуқий муносабатда бўлмаган. Демак, қўриқлаш бўлими хусусий тадбиркорнинг устахонасини қўриқлаш мажбуриятини зиммасига олмаган ва унинг олдида жавобгар бўла олмайди.

Гарчанд, устахонага кириш эшиги алоҳида бўлса-да, у махсус сигнализация билан жиҳозланмаган ва белгиланган тартибда қўриқлаш бўлимининг пультига топширилмаган.

Ишда даъвогарнинг "Савдо маркази" шўъба корхонаси билан устахонани ижарага олиш тўғрисидаги шартнома ҳам мавжуд эмас. Ишда мавжуд бўлган 2001 йил 1 январдаги 63-сонли бинонинг бир қисмини ижарага бериш тўғрисидаги шартноманинг муддати эса 2001 йил 30 июнда тугаган.

Навоий шаҳар ИИБ терговчисининг 2002 йил 16 ноябрь кунги жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарорида қайд этилишича, 2002 йил 14 ноябрдан 15 ноябрга ўтар кечаси номаълум шахслар "ЦУМ" универмаги орқасидаги оёқ кийим тузатиш устахонасига очиқ дераза жойидан кириб, устахонадаги фуқаролар томонидан таъмирлаш учун ташлаб кетилган 7 дона эркаклар чарм курткасини ва 2 дона чарм плашни, жами тахминан 790,0 минг сўмлик чарм маҳсулотларини яширин равишда ўғирлаб, воқеа жойидан яширинганлар.

Уларнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми "в" бандидаги ўғирлик жинояти аломатлари борлиги инобатга олиниб, мазкур жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилиб, 2002 йил 25 декабрдаги қарор билан жиноятчи кимсаларнинг шахси аниқланмаганлиги сабабли жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 364-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан вақтинчалик ҳаракатдан тўхтатилган. Ушбу қарорда ҳам чарм курткалар ва плашлар очиқ дераза орқали олиб кетилганлиги қайд этилган.

Хусусий тадбиркор ўзининг шаҳар ички ишлар бўлимига ёзган аризасида устахонадан чиқишда пастки ойна бўлмаганлиги сабабли унинг ўрнига ДВП фанерасини мих билан қо??анлигини ва унга катта столни суриб қўйганлигини баён этган. Ушбу ҳолат уни терговчи томонидан сўроқ қилиш баённомасида, фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг 2004 йил 5 майдаги ажримида ҳам кўрсатилган. Кўриниб турибдики, устахона қўриқлаш учун топширилмаган.

Судлов ҳайъати қайд этилганларга кўра биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим деб топди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2005 йил, 5-сон










Время: 0.0334
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск