ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари шарҳлар билан / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ижарачи корхонанинг ижарага олган хоналаридан кўчириб чиқарилиши тўғрисидаги низо бўйича

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ИЖАРАЧИ КОРХОНАНИНГ ИЖАРАГА

ОЛГАН ХОНАЛАРИДАН КЎЧИРИБ

ЧИҚАРИЛИШИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗО БЎЙИЧА



ИШНИНГ МОҲИЯТИ


Юридик шахс ҳокимлик органи билан бинолардан фойдаланиш бўйича ижара шартномасини тузди, шартномага биноан унга вақтинча эгалик қилиш ва асосий фаолият (консалтинг)ни амалга ошириш учун фойдаланишга хоналар берилди. Ижарага олинадиган майдонлар ўз вақтида берилди, бироқ ижарачи унинг учун ҳақ тўламади. Давлат органи хўжалик судига шартномага кўра ҳисоблаб ёзилган пеня билан бирга қарзни мажбурий турзда ундириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилди. Суд даъвогарнинг талабларини тўлиқ ҳажмда қондирди. Ижара шартномасининг амал қилиши тугаганидан сўнг тарафлар уни янги муддатга узайтирмадилар ва янгисини тузмадилар. Шунга қарамай, ижарачи ижарага олинган хоналардан фойдаланишда давом этган. Ижарага берувчи юридик шахсга хонадан амалда фойдаланганлик вақтидан келиб чиқиб, илгари белгиланганига қараганда оширилган ставкалар бўйича ижара ҳақини тўлаш талаби билан мурожаат қилди. Юридик шахс талабни бажаришдан бош тортди, шу муносабат билан бинолардан фойдаланиш бўйича орган хўжалик судига ижарачини эгаллаб турган хоналаридан чиқариб юбориш тўғрисида даъво аризаси билан мурожаат қилди.



ДАВЛАТ ОРГАНИНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Юридик шахс хоналарни эгаллаб туриш ҳуқуқига эга эмас, чунки ижара шартномаси янги муддатга тузилмаган, тарафлар шартномавий муносабатларга эга эмаслар. Бундан ташқари, ижарачи фойдаланиш далили бўйича ижара ҳақини тўлашга рози бўлмаяпти. Унинг хоналардан фойдаланиши учун асослар мавжуд эмас, унинг эгаллаб турган майдонларни ихтиёрий равишда бўшатиб қўйишдан бош тортиши сабабли у суднинг қарорига кўра мажбурий равишда кўчирилиши керак.



ЮРИДИК ШАХСНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Ижарага олиш пайтида ижарачи томонидан ижарага олинган мол-мулк яхшиланган: таъмирланган, вентиляция тизими ўрнатилган ва ҳоказо. Давлат органи уларнинг тўлиқ қийматини қоплаши шарт. У буни қилмас экан, юридик шахс хоналардан аввалги шартлар бўйича фойдаланишга ҳақли ва уларни бўшатмайди.



СУД ҚАРОРИНИНГ МАЗМУНИ

ВА УНГА ШАРҲЛАР


Низони кўриш чоғида хўжалик судининг юридик шахс томонидан ижарага олинган хоналарни эгаллаши учун асосларнинг мавжудлиги (мавжуд эмаслиги)ни аниқлаши талаб қилинди.

Фуқаролик кодексининг 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослардан вужудга келади, улар ўртасида битим (шартномалар) ажратиб кўрсатилади. Ижара шартномаси  шундай битимки, бунда ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади (ФК 535-моддаси).

Илгари ушбу тарафлар ўртасидаги низо бўйича юридик шахснинг ижара ҳақини тўламаганлиги тўғрисида иш кўрилган. Унга доир қабул қилинган қарорга кўра қарз суммаси аниқланган ва ижро варақаси асосида сўзсиз тартибда ундирилган. Хўжалик процессуал кодекси 60-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, хўжалик судининг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар, худди шу шахслар иштирокчиси бўлган бошқа ишни суд кўраётганда янгидан исбот қилинмайди.

Кўрилаётган низода, тарафларнинг ўзаро муносабатлари хусусияти тўғрисидаги ҳолатлар, қарзнинг мавжудлиги ва илгари қабул қилинган суд ҳужжати билан аниқланган бошқа масалалардан ташқари, мавжудлигини исботлаш керак бўлган далиллар мавжуд эди. Булар:

- хоналардан бундан кейин фойдаланишга тарафларнинг шартномавий ҳуқуқ муносабатларининг йўқлиги;

- хоналарнинг юридик шахс томонидан амалда эгалланганлиги, унинг фойдаланиш даври учун ижара ҳақини тўлашдан бош тортиши;

- юридик шахсни мажбурий равишда кўчириш учун қонун билан белгиланган сабаб ва асосларнинг мавжудлиги.

Суд бинолардан фойдаланиш бўйича орган билан тузилган ижара шартномаси хоналардан фойдаланишнинг қонуний асоси ҳисобланишидан келиб чиқди. Бироқ, иш материалларидан кўринганидек, илгари тузилган шартноманинг амал қилиши тугаган, янгиси эса тузилмаган. Суд юридик шахснинг хоналардан фойдаланиши ноқонуний эканлигини кўрсатди.

ФК 9-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги керак. Фуқаролик кодексининг 231-моддасига, шунингдек 1990 йил 31 октябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги қонун 33-моддасининг иккинчи бандига кўра, гарчи ушбу ҳуқуқбузарликлар айни эгаликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмасада, мулкдор унинг ҳуқуқини ҳар қандай бузишларни бартараф этишни талаб қилиши мумкин. Белгиланган асосларга кўра юзага келган ижара ҳуқуқий муносабатларисиз эса юридик шахс томонидан давлат органига тегишли хоналарни эгаллаш учун сабаб ҳам йўқ.

Фуқаролик кодекси 554-моддасининг биринчи қисмида белгиланган талабга кўра, мулк ижараси шартномаси бекор бўлганидан кейин ижарага олувчи ижарага берувчига мол-мулкни ўзига топширилган ҳолатда, нормал эскиришни ҳисобга олиб ёки шартномада келишилган ҳолатда қайтариши лозим. Юридик шахс илгари тузилган шартномага биноан белгиланган ижара муддати тугагач, агар тарафлар ижара муносабатларини давом эттириш тўғрисида келишиб олмасалар, эгаллаган хоналарини бўшатиши ва уларни ижарага берувчига қайтариши шарт эди.

Баён этилганлар асосида хўжалик суди бинолардан фойдаланиш бўйича органнинг талабини қондирди ва юридик шахсни у ноқонуний равишда эгаллаб турган хоналардан кўчириш тўғрисида қарор чиқарди. Юридик шахс судга ушбу қарор ижросини тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан мурожаат қилди, чунки у давлат органидан ижарага олинган мол-мулкни яхшилашлар қийматини ундириш тўғрисида даъво топширган.

Хўжалик процессуал кодекси 217-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ хўжалик суди ундирувчи, қарздор ёки суд ижрочисининг аризасига кўра суд ҳужжатининг ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этишга, ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартиришга ҳақли. Қонунда суд берилган аризани қондирадиган асослар рўйхати келтирилмаган. Шу сабабли улар ҳар бир аниқ ҳолда якка тартибда белгиланади. Асос сифатида қуйидаги ҳолатлар қабул қилинади:

- ариза берувчини судга бундай ариза билан мурожаат этишга ундаган сабабларнинг салмоқлилиги;

- ариза берувчи тақдим этган важларнинг хусусияти;

-  ариза берувчининг ижрони кечиктириш зарурлигини исботлаб бериши;

- қабул қилинган қарорга кўра қарздорнинг ўз мажбуриятларини бажариш даражаси.

Ҳар қандай ҳолда ариза берувчи кечиктиришнинг зарурлигини асослаши ва бунинг учун важ ҳамда асосларнинг мавжудлигини исботлаши керак, чунки Хўжалик процессуал кодекси 55-моддасининг биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.

Юридик шахс томонидан ижрони кечиктириш тўғрисида ариза бериш учун важ бўлиб мулкий тусдаги низонинг худди шу тарафлар ўртасида кўрилиши далили хизмат қилди. Ижарачининг ижарага олинган мол-мулкни яхшилашлар қийматини ижарага берувчи томонидан қопланиши тўғрисидаги талаби аризанинг предмети ҳисобланади.

Хўжалик суди қуйидагилардан келиб чиқди. Судга даъво аризасини топшириш бузилган ҳуқуқлар ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш усули ҳисобланади. Агар юридик шахс ижарага берувчи яхшилашлар қийматини қоплаши керак деб ҳисобласа ва уни шунга мажбур этишга уриниб кўрган бўлса, ижарага олинган мол-мулк ҳақиқатда унинг фойдаланишида эканлиги ёки эмаслигидан қатъи назар, суд органларига мурожаат қилишга ҳақлидир. Агар суд янги юзага келган низони кўраётганда баёнот берилган даъво талабларини қондириш учун важлар ва асосларнинг мавжудлигини аниқласа, у қонунга мувофиқ қарор чиқаради ва давлат органини қопламни тўлашга мажбур этади. Бунда ушбу пайтгача юридик шахснинг ижобий қарор қабул қилинишини таъминлаш учун хонада бўлиши шарт эмас, белгиланган асослар мавжуд бўлмаганда эса  қонун талабларига зид келади.

Агар кейин қабул қилинган суд ҳужжатининг ижроси қийинлашади ёки буни қилиш мумкин бўлмайди деган хавфсирашлар мавжуд бўлса, қонун даъвони таъминлаш механизмидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этади. Хўжалик процессуал кодекси 76-моддасининг биринчи қисмига кўра хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахснинг аризасига кўра судлов ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида даъвони таъминлаш чораларини кўришга ҳақли. ХПК 77-моддасига кўра қуйидагилар даъвони таъминлаш чоралари бўлиши мумкин:

- жавобгарга тегишли бўлган мол-мулк ёки пул маблағларини хатлаб қўйиш;

- жавобгарга муайян ҳаракатларни қилишни тақиқлаш;

- бошқа шахсларга низо предметига алоқадор бўлган муайян ҳаракатларни қилишни тақиқлаш;

- даъвогар низолашаётган, ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжати ёки бошқа ҳужжат бўйича ундиришни тўхтатиб туриш;

- мол-мулкни хатлашдан озод қилиш тўғрисида даъво тақдим этилган тақдирда уни реализация қилишни тўхтатиб туриш.

Шу тариқа, хўжалик суди кўрсатдики, биринчидан, ижарага олинган мол-мулкни яхшилаш бўйича харажатларни қоплаш тўғрисидаги низони кўриш суднинг ижарачини мажбурий равишда кўчириш тўғрисида қарори ижросини кечиктириш учун асос бўлиб ҳисобланмайди. Иккинчидан эса, юридик шахс қабул қилинган қарорни бажариш унинг учун нохуш оқибатлар (йирик миқдорда зарар етказиш ва ҳоказо) келтиришини исботламади.

Баён этилганлар асосида суд ўз ажрими билан юридик шахснинг кўчириш тўғрисида қарор ижросини кечиктириш тўғрисида аризасини қондиришдан бош тортди. Хўжалик судининг юқори инстанциялари ажримни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос топмай, уни ўз кучида қолдирдилар.


Мазкур материал Германия техник ҳамкорлик жамияти

кўрсатаётган техник мадад туфайли амалга оширилган





Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск