ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари шарҳлар билан / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ипотека шартномасини ноқонуний деб ҳисоблаш тўғрисидаги низо бўйича

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ИПОТЕКА ШАРТНОМАСИНИ НОҚОНУНИЙ

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗО БЎЙИЧА



ИШНИНГ МОҲИЯТИ


Очиқ акциядорлик жамияти (ОАЖ) хўжалик судининг қарори билан иқтисодий ночор деб топилди. Унга нисбатан ташқи бошқариш таомили жорий этилди. Суд томонидан тайинланган ташқи бошқарувчи ОАЖ молия-хўжалик ҳужжатларини тафтишдан ўтказиб, ипотека шартномасини топди, унга кўра ОАЖ учинчи ташкилот (бундан кейин - корхона) учун гаров қўювчи бўлиб, гаров сифатида банкка унга мулк ҳуқуқида тегишли бўлган кўчмас мулкни (бинони), корхона олган кредит қайтарилишини таъминлаш учун, тақдим этди. Мазкур битимни ноқонуний деб ҳисоблаб, ташқи бошқарувчи жамият номидан хўжалик судига кўрсатилган шартномани, шунингдек ОАЖ акциядорларининг кўчмас мулкни гаровга бериш тўғрисида қарори кўрсатилган муассислар умумий йиғилишининг баённомасини ҳақиқий эмас деб топиш талаби билан даъво аризаси берди. Иш бўйича жавобгар бўлиб банк чиқди.



ОАЖнинг ПОЗИЦИЯСИ


Акциядорларнинг умумий йиғилиши кўчмас мулк гарови тўғрисида қарор қабул қилмаган. У амалда ҳатто ўтказилмаган, мавжуд баённома эса ҳақиқий эмас деб топилиши керак, чунки уни ноқонуний деб ҳисоблаш имконини берадиган, қонунни ғоятда қўпол равишда бузишлар билан тузилган. У юридик кучга эга эмас, бинобарин акциядорлик жамиятининг бинони гаровга берган собиқ раҳбариятининг ҳаракатлари тўғрилигини тасдиқлаш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас. Ипотека шартномаси ОАЖ бошқаруви раиси томонидан акциядорлар умумий йиғилишининг қарорисиз имзоланган, бинобарин мазкур ҳолда у ўз ваколатлари доирасидан чиқиб кетган.



БАНКНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Корхона билан тузилган кредит шартномасининг шартига мувофиқ асосий қарз суммасини қайтаришнинг таъминоти сифатида кўчмас мулкни гаровга топшириш керак эди. Акциядорлик жамияти гаров қўювчи бўлишга розилик билдирди. Ипотека шартномасини тузиш чоғида акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси муассислар умумий йиғилишининг баённомасини тақдим этди, унда акциядорлар ОАЖ биносини гаровга банкка тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилишгани кўрсатилган эди. Банкда умумий йиғилиш ўтказилгани далилини шубҳа остига қўйиш учун асос йўқ, айни вақтда у жамиятнинг мансабдор шахслари акциядорлик жамиятларини ташкил этиш тартиби ва фолиятини, шу жумладан умумий йиғилишлар ўтказиш, уларнинг бориши ва натижаларини расмийлаштиришни тартибга соладиган қонун ҳужжатларининг қоидаларига риоя қилишини назорат этишга мажбур эмас. Кўчмас мулкни гаровга қабул қилиш учун банкка гаров қўювчи томонидан тақдим этилган, акциядорларнинг ижобий қарори қайд этилган баённома етарлидир.

ОАЖ бошқарувининг раисига қонунлар ва акциядорлик жамиятининг таъсис ҳужжатларига мувофиқ унинг номидан юридик ҳужжатларни, шу жумладан мол-мулкни гаровга тақдим этиш тўғрисида битимларни имзолаш ваколати берилган. Тузилган ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш учун асос мавжуд эмас.

Ташқи бошқарувчи ОАЖ номидан даъво тақдим эта олмайди. Бунинг устига, ипотека шартномаси тузилган пайтдан бошлаб уч йилдан кўпроқ вақт ўтган, бу эса баён этилган талабларни қондиришни рад этиш учун асос бўлиб ҳисобланади.



СУД ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ

МАЗМУНИ ВА ШАРҲЛАРИ


Қарор қабул қилиш учун хўжалик суди қуйидагиларни аниқлаши керак эди:

1) кўчмас мулкни гаровга тақдим этиш шартномасини тузиш чоғида акциядорлик жамиятининг мансабдор шахслари йўл қўйган қонунбузарликлар рўйхати;

2) қонунда назарда тутилган, акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси ва ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш имконини берадиган асослар;

3) ташқи бошқарувчига судда ўзи бошқарадиган юридик шахснинг манфаатларини ҳимоя қилиш ваколатларининг берилиши;

4) бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш даъво муддатининг тугаши далили бўйича даъво талабларини қондиришни рад этиш учун ҳуқуқий асосларнинг мавжудлиги.

1996 йил 26 апрелда 223-I-сон билан қабул қилинган “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун 89-моддасининг иккинчи хатбошисига мувофиқ битимлар тузиш ҳақида қарор қабул қилинаётган санада жамият активлари баланс қийматининг йигирма беш фоизидан ортиқ қийматга эга бўлган мол-мулкни жамиятнинг олиши ёки тасарруфидан чиқариши билан боғлиқ ёхуд жамият бевосита ёки билвосита мол-мулкни тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ битим ёки ўзаро боғланган бир неча битим йирик битимлар деб ҳисобланади (оддий хўжалик фаолиятини юритиш асносида содир этиладиган битимлар бундан мустасно).

Ипотека шартномаси кўрилаётган низода ўзига хос мақомга эгадир. У йирик битимлар тоифасига киритилган, чунки судга тақдим этилган бухгалтерия балансининг маълумотларига кўра гаров предметининг қиймати гаров битимини тузиш пайтида АЖ активлари баланс қийматининг ярмидан кўпини ташкил этган. Акциядорлик жамияти томонидан йирик битимлар содир этилиши учун махсус қоида белгиланган. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун 90-моддасининг учинчи қисмига кўра, битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият активлари баланс қийматининг эллик фоизидан ортиқ қийматни ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор акциядорлар умумий йиғилиши томонидан йиғилишда қатнашаётган овоз берувчи акциялар эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Одатда акциядорлар умумий йиғилишининг натижалари баённомада қайд этилади. Бироқ ҳар доим ҳам унинг борлиги акциялар эгаларининг хоҳиши мавжудлиги ва, тегишинча, улар мол-мулкни гаровга бериш тўғрисида ижобий қарор қабул қилишгани хусусида гувоҳлик беравермайди. Хўжалик суди мавжуд баённома легитимлиги ва унда кўрсатилган ахборотнинг ишончлилигини текшираётганда йиғилишни чақириш, уни ўтказиш, унинг натижаларини олиш ва улардан фойдаланиш тартибига риоя этилиши кераклигини кўрсатди.

“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 64-моддасига кўра акциядорлар умумий йиғилишларининг қуйидаги турлари бўлади:

- навбатдаги (ҳисобот йиғилиши). Бир йилда камида бир марта ва молия йили тугаганидан кейин кўпи билан олти ой ичида чақирилади;

- навбатдан ташқари. Заруратга қараб ўтказилади.

Мазкур ҳолда кўчмас мулкни гаровга топшириш тўғрисида қарор қабул қилиш учун навбатдан ташқари йиғилишни чақириш лозим эди. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунда навбатдан ташқари йиғилишларни чақириш, уларни ўтказиш ва овоз бериш бориши ҳамда уларнинг натижаларини расмийлаштириш бобида бир қатор талаблар назарда тутилган. Булар қуйидагиларга тааллуқли:

1) чақириш учун асосларга. Кўрсатилган Қонун 72-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ улар қу-йидагилар бўлиши мумкин: жамият кузатув кенгашининг қарори билан унинг ўз ташаббусига биноан, тафтиш комиссиясининг, шунингдек талаб тақдим этилган санада жамият овоз берувчи акцияларининг камида ўн фоизига эга бўлган акциядорнинг (акциядорларнинг) талаби билан;

2) ўтказишни тайёрлаш тартибига. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 71-моддасига биноан жамиятнинг кузатув кенгаши (йиғилишни чақирувчи шахслар) қуйидагиларни белгилайди: акциядорлар умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, жой ва вақт; унинг кун тартиби, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати тузиладиган сана; йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш тартиби; уни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхати;

овоз бериш бюллетенининг шакли ва матни (бюллетень билан овоз бериладиган бўлса). Кўрсатилган Қонун 69-моддасининг биринчи қисмига кўра акциядорлар акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида тасаввурга эга бўлишлари керак, уларни хабардор қилиш шахсий ёзма билдирувномалар юбориш, шунингдек тегишли ахборотни матбуотда эълон қилиш воситасида амалга оширилади;

3) кўришга тақдим этилган, гаровга мол-мулкни топшириш масаласи бўйича овоз беришни ўтказиш таомилига. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 77-моддасига мувофиқ жамият овоз берувчи акцияларининг эгаси бўлмиш акциядорлар сони юздан ортиқ бўлган жамият акциядорларининг умумий йиғилишида кун тартибидаги масалалар бўйича овоз бериш фақат овоз бериш бюллетенлари орқали амалга оширилади. Овоз бериш бюллетенларининг шакли ва матни жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади. Уларда қуйидаги ахборот берилиши керак: жамиятнинг тўлиқ фирма номи, акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш санаси ва вақти, овоз беришга қўйилган ҳар бир масаланинг таърифи ва уни кўриб чиқиш навбати, овоз беришга қўйилган ҳар бир масала бўйича “ёқлайман”, “қаршиман”  ёки “бетарафман” деган мазмундаги сўзлар билан ифодаланган овоз бериш вариантлари, бюллетень акциядор томонидан имзоланиши лозимлиги тўғрисида кўрсатма;

4) овоз беришни расмийлаштириш ва унинг натижаларини қайд этиш тартибига. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 79-моддасида назарда тутилишича, овоз бериш якунлари бўйича саноқ комиссияси баённома тузади, у комиссия аъзолари ёки комиссия вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланади. Овоз бериш якунлари тўғрисида баённома тузилганида ва акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси имзоланганидан кейин овоз бериш бюллетенлари саноқ комиссияси томонидан сурғучланади ва сақлаш учун АЖ архивига топширилади. Овоз бериш якунлари тўғрисидаги баённома акциядорлар умумий йиғилиши баённомасига қўшиб қўйилади. Овоз бериш якунлари акциядорларларнинг овоз бериш ўтказилган умумий йиғилишида ўқиб эшиттирилади ёки йиғилиш ёпилгандан кейин овоз бериш якунлари тўғрисидаги ҳисоботни эълон қилиш ёки акциядорларга юбориш орқали акциядорларнинг эътиборига етказилади;

5) умумий йиғилиш натижаларини ҳужжатли тасдиқлаш тартибига. Баённома ана шундай ҳужжат ҳисобланади, унда кўрилаётган Қонуннинг 80-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларига кўра қуйидагилар кўрсатилиши керак: акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилган жой ва вақт; жамиятнинг овоз берувчи акцияларига эга бўлган акциядорлар овозларининг умумий сони; йиғилишда иштирок этган акциядорлар эга бўлган овозлар сони; йиғилишнинг раиси (раёсати) ва котиби, йиғилишнинг кун тартиби; нутқларнинг асосий мазмуни, овозга қўйилган масалалар ва улар юзасидан овоз бериш натижалари, йиғилиш қабул қилган қарорлар.

Мол-мулкни гаровга топширишга акциядорларнинг реал хоҳиши борлигини ва тақдим этилган умумий йиғилиш баённомасининг ишончлилигини текшириб, хўжалик суди белгилади:

- кузатув кенгаши навбатдан ташқари йиғилишни чақириш тўғрисида қарор қабул қилмаган (иш материалларида буни тасдиқлайдиган ҳужжат мавжуд эмас), “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 71-моддасида назарда тутилган мажбурий ҳаракатларни (юқориро??а қаранг) ҳам содир этмаган;

- акциядорларни кузатув кенгаши навбатдан ташқари йиғилишни чақириши тўғрисида хабардор қилиш ва бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида ахборот чоп этиш далилининг ёзма тасдиқлари мавжуд эмас;

- овоз бериш учун бюллетенларни тайёрлаш, кейин эса  уларни қоғозга чиқариш ва сақлаш учун архивга топшириш далили тасдиқланмай қолди. Бундан ташқари, хўжалик судига тақдим этилган баённомада овозларни санаш таомили ва қўлланган овоз бериш усули тўғрисида маълумотлар қайд этилмаган;

- умумий йиғилиш баённомасида на уни ўтказиш жойи, на вақти тўғрисида маълумотлар, шунингдек на АЖ овоз берувчи акцияларининг эгалари бўлган акциядорлар эгалик қилган овозларнинг умумий сони тўғрисида ахборот берилган.

Келтирилган ҳолатларни хўжалик суди юридик шахснинг кўчмас мулкни бошқа шахсга бериш юридик титулини расмийлаштириш чоғида АЖ мансабдор шахслари йўл қўйган, қонун билан белгиланган талабларни бузиш деб топди. Буларни ҳисобга олиб, суд кўрсатдики, акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилиши ҳақиқатда ўтказилмаган ва АЖ аъзолари учинчи шахс томонидан қабул қилинган кредит мажбурияти ижросини таъминлаш учун мол-мулкни гаровга топшириш тўғрисида қарор қабул қилмаганлар.

Хўжалик суди “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун 90-моддасининг учинчи қисми билан белгиланган, ипотека шартномасини тузиш учун асосий талаб бажарилмаганлигини қайд этди  акциядорлар умумий йиғилишининг кўчмас мулкни гаровга тақдим этишга рухсат берувчи қарори мавжуд эмас эди.

Айтилганларга асосан хўжалик суди акциядорлар умумий йиғилиши баённомасини ҳақиқий эмас деб топди. Мазкур ҳолат унинг учун қуйидагиларни кўрсатишга асос бўлди:

- АЖ бошқаруви раиси банк билан кўчмас мулкни гаровга қўйиш шартномасини имзолаётганда ваколатларини ошириб юборган;

- ипотека шартномаси содир этилиши қонун талабларига мувофиқ бўлмаган битим сингари ҳақиқий эмасдир.

Ташқи бошқарувчида даъво тақдим этиш ваколатларининг йўқлиги тўғрисида банк тақдим этган важнинг тўғрилигини баҳолашда хўжалик суди “Банкротлик тўғрисида”ги қонун (2003 йил 24 апрелдаги 474-II-cон Қонун билан тасдиқланган таҳрирда) 103-моддасининг биринчи қисмидан келиб чиқди, унга кўра қарздор тузган битим, шу жумладан унинг ташқи бошқарув жорий этилгунга қадар тузган битими қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослар бўйича ташқи бошқарувчининг аризасига биноан хўжалик суди томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Шу тариқа, банкнинг важи асоссиз деб топилди.

Даъво муддатининг ва унга асосланган даъво талабларини қондиришдан бош тортиш тўғрисидаги талабларнинг муддати тугаши борасида хўжалик суди қуйидагилардан келиб чиқди.

Фуқаролик кодексининг 149-моддасига кўра даъво муддати -  шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир. Фуқаролик кодекси 154-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилишича, даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди. Ташқи бошқарувчи ипотека шартномаси қонун билан назарда тутилган талабларни бузган ҳолда тузилганлиги далилини даъво тақдим этган пайтдан икки ой аввал аниқлаган. Шу сабабли мазкур ҳолда даъво муддатининг уч йиллик муддати қўлланмайди, уни ўтказиш тўғрисидаги банк талаби эса қондирилмаслиги керак.

Баён этилган ҳолатлар асосида суд АЖ даъвосини асосли деб топди. Хўжалик судининг юқори инстанция-лари мазкур қарор қонун ҳужжатларига мувофиқ деб белгилади ва уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асосларни топмади.


Мазкур материал Германия техник ҳамкорлик жамияти

кўрсатаётган техник мадад туфайли амалга оширилган





Время: 0.0436
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск