ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари шарҳлар билан / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Олди-сотди шартномаси томони ҳисобланмаган товар олувчидан тўловни кечиктирганлик учун пеня ундириш тўғрисидаги низо бўйича

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ОЛДИ-СОТДИ ШАРТНОМАСИ ТОМОНИ

ҲИСОБЛАНМАГАН ТОВАР ОЛУВЧИДАН

ТЎЛОВНИ КЕЧИКТИРГАНЛИК УЧУН

ПЕНЯ УНДИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗО БЎЙИЧА



ИШНИНГ МОҲИЯТИ


Юридик шахс товарни бошқа корхонага юклаб жўнатди. Унинг учун ўз вақтида ҳақ олмагач, хўжалик судига асосий қарз суммасини ва ўз вақтида ҳақ тўламаганлик учун жарима ундириш тўғрисида даъво аризаси билан мурожаат қилди. Ишни судда кўриш пайтида жавобгар қарзни сўндирди, бироқ тўлов кечиктирилганлиги учун пеня тўлашдан бош тортди. Шунда етказиб берувчи юридик шахс ушбу суммани олувчи корхонадан мажбурий тарзда ундиришни талаб қилди.



ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Товар корхонага етказиб берилган ва товар-транспорт юкхати бўйича қабул қилинган. Ҳақ ўз вақтида тўланмаган. Бинобарин олувчи “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунга кўра тўловни кечиктиргани учун пеня тўлашга мажбур.



ОЛУВЧИНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Олувчи корхона етказиб берувчи юридик шахс билан етказиб бериш шартномасини тузмаган. Етказиб берувчи уни бошқа ташкилот (фирма) билан тузган, унинг кўрсатмасига биноан товар корхонага юклаб жўнатилган. Ҳақни ҳам фирма тўлаши керак эди. Корхона буни фақат унинг илтимосига кўра, вақтинчалик молиявий қи-йинчиликлар туфайли амалга оширган, лекин бу ҳол у жавобгар ҳам бўлиши керак деган маънони англатмайди. Тўлов кечиктирилганлиги учун пеняни етказиб берувчи фирмадан ундириши керак.



СУД ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ МАЗМУНИ

ВА УЛАРГА ШАРҲЛАР


Юзага келган низони моҳиятга кўра ҳал этиш учун хўжалик суди қуйидаги жиҳатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини аниқлаши керак эди:

- товарнинг етказиб бериш шартномасининг тарафи бўлиб ҳисобланмаган олувчи корхона томонидан қабул қилиниши тўғрилиги;

- олувчининг ҳаракатларида етказиб бериш шартномасининг тўлов тўғрисидаги шартлари харидор томонидан бузилишида айбининг борлиги ёки йўқлиги;

- мазкур вазиятда 1998 йил 29 августдаги 670-I-сон “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонуннинг товар олувчи билан уни етказиб берувчи ўртасида шартномавий муносабатлар мавжудлигисиз жавобгарлик тўғрисидаги қоидаларини қўллашнинг асослилиги ва, тегишлича, етказиб берувчининг ҳақиқатда харидор фирма йўл қўйган тўлов кечиктирилиши учун олувчидан пеня ундириш тўғрисидаги талабларининг қонунийлиги.

Фуқаролик кодексининг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи  сотувчи шартлашилган муддатда (ёки муддатларда) ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.

Кўрилаётган модданинг мазмунидан кўринадики, шартнома етказиб берувчи ва харидор ўртасида тузилади, айни улар шартноманинг тарафлари ҳисобланади. Кўриб чиқилган низода суд етказиб бериш шартномаси юридик шахс (етказиб берувчи) билан фирма (харидор) ўртасида тузилганлигини аниқлади.

Шунга эътибор қаратиш лозимки, амалдаги фуқаролик қонунчилиги етказиб бериш ҳуқуқий муносабатида бошқа шахсларнинг ҳам товар олувчилар сифатида иштирок этишларини назарда тутади. Етказиб бериш шартномаларини тузаётганда олувчи вазифаларини битим иштирокчилари ўртасида тақсимлашнинг икки анъанавий чизмаси назарда тутилиши мумкин:

1) товар харидори ва олувчиси бир шахс бўлиши мумкин;

2) товар харидори бир субъект, уни ҳақиқатда олувчи эса бошқа субъект бўлиши мумкин. Ушбу ҳолда бошқа субъектнинг вазифаси товарни (унинг туркумини) етказиб берувчидан харидорнинг кўрсатмаси бўйича қабул қилишдан иборат бўлади.

Фуқаролик кодекси 441-моддасининг биринчи қисмига кўра товарларни етказиб бериш маҳсулот етказиб берувчи томонидан товарларни шартнома бўйича сотиб олувчига ёки шартномада олувчи сифатида кўрсатилган шахсга жўнатиш (топшириш) йўли билан амалга оширилади.

Бунда, кўрсатилган модданинг мазмунидан кўринадики, товарларни етказиб берувчи билан олувчи ўртасида одатда шартномавий муносабатлар мавжуд бўлмайди.

Кўриб чиқилган низода хўжалик суди корхона етказиб берувчи юридик шахс билан маҳсулот етказиб бериш шартномасини тузмаганлигини аниқлади. У фақат товар олувчи билан тузилган. Шартноманинг айни тарафи харидор фирма ҳисобланади.

Мажбурият тарафларининг унинг шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгарлигини индивидуаллаштириш қоидаси хўжалик шартномасининг шартларини бузган шахс томонидан неустойка тўланишини, шунингдек бошқа тарафга етказган зарарларини қоплашини назарда тутади.

Фуқаролик кодекси 260-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади.

Фуқаролик кодекси 324-модасининг биринчи қисмига кўра қарздор мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредиторга етказилган зарарни тўлаши шарт.

Шу тариқа, келтирилган меъёрий қоидалардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, тўлов кечиктирилганлиги учун олувчига нисбатан чора қўллаш етказиб берилган товар ҳақини тўлаш унинг мажбуриятларига кириш-кирмаслигига ва у етказиб бериш шартномасининг шартларини бузувчи ҳисобланиши ёки акси эканлигига боғлиқ эди. Умумий қоидага мувофиқ тўловларни амалга ошириш мажбурияти харидор зиммасига юкланади. Фуқаролик кодекси 449-моддасининг биринчи қисмида белгиланишича, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Бинобарин, айни у мазкур шартнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлади.

Масъулият юкини олувчининг зиммасига ўтказиш учун буни алоҳида шартномавий шартлар билан қайд этиш лозим. Икки вариант бўлиши мумкин:

- етказиб бериш шартномасида олувчининг айтиб ўтилган мажбуриятини кўрсатиш. Бу ҳолда у учинчи тараф сифатида маҳсулот етказиб бериш шартномасини имзолаш йўли билан ёки харидор таклиф этган шарт акцепти (тегишли хатларни айирбошлаш) йўли билан етказиб берувчи олдида бу мажбуриятни ўз зиммасига олиши керак бўлади;

- етказиб берувчи билан кафиллик шартномасини тузиш, унда олувчи харидорнинг кафили ҳисобланиши ва, харидор тўлов бўйича ўз мажбуриятини бажармаган тақдирда, шу жумладан етказиб берувчига тўлов кечиктирилганлиги учун пеня суммаларини тўлаш йўли билан бунинг учун жавоб беришга тайёрлиги назарда тутилади (Фуқаролик кодексининг 292, 293-моддалари).

Хўжалик судининг аниқлашича, етказиб бериш шартномасида олувчи корхонанинг тўлов бўйича мажбурияти кўрсатилмаган, унга харидор фирма томонидан тўловнинг кечиктирилганлиги учун етказиб берувчи олдида жавоб бериш ҳам топширилмаган. Бунинг маъноси шуки, корхонага нисбатан пеня тўлаш талабини қўйиш учун асос мавжуд эмас эди.

Фуқаролик кодекси 333-моддасининг биринчи қисмида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши хусусида айбдор жавобгарлик қоидаси назарда тутилади. Хўжалик суди олувчининг ҳаракатларидан айб топмади, зеро юқорида қайд этилганидек, у умуман тўлашга мажбур эмас эди.

“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунга асосан тўловни кечиктирганлик учун жарима жазосини қўллашнинг тўғрилигини баҳолаганда хўжалик суди қуйидагилардан келиб чиқди.

Унинг 32-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ етказиб берилган товарларга ўз вақтида ҳақ тўланмаган ҳолда харидор (буюртмачи) етказиб берувчига кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ у кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.

Кўрсатилган Қонун 24-моддасининг иккинчи қисмида белгиланишича, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа нарса назарда тутилмаган бўлса, хўжалик шартномаларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мазкур Қонуннинг 25-32-моддаларида назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланади.

Хўжалик судининг кўрсатишича, фақат етказиб берувчи юридик шахс билан олувчи корхона ўртасида тегишли хўжалик шартномаси тузилган тақдирдагина “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонун қоидаларидан мазкур вазиятда шартномавий жавобгарлик чоралари тўғри қўллангалигини асослаш учун фойдаланса бўлади.

Кўрсатилган субъектлар бундай шартномани тузмаганлиги сабабли айтилган қонуннинг қоидаларини қўллаб бўлмайди.

Асосий қарз суммасининг олувчи корхона томонидан тўланиши далилига келсак, бунда бу фақат икки субъект: корхонанинг ўзи ва харидор фирманинг хоҳишига боғлиқ эканлигини назарда тутиш зарур. Корхона фирманинг асосий қарзини сўндиришга рози бўлди, бироқ тўлов кечиктирилганлиги учун унинг учун жавоб бериш мажбуриятини олмади. Бинобарин, пеняни тўлаш мажбурияти харидор фирма зиммасида қолган.

Айтилганларга амал қилиб, хўжалик суди етказиб берувчи юридик шахс баёнот берган талабларни қондиришдан бош тортди. Хўжалик судининг юқори инстанциялари қарорни қонуний ва асосли деб топдилар ҳамда уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос топмадилар.

Суд чиқарган хулосаларга ва у қабул қилган қарорга асосланиб, тадбиркорлар товарлар ҳақини тўлаш бўйича мажбуриятни етказиб бериш ҳуқуқий муносабатларида харидор ёки олувчи зиммасига юклашнинг турли вариантларини ҳисобга олишлари лозим. Шунга эътибор қаратиш лозимки, кўриб чиқилган низода даъво товар олувчи корхонага эмас, балки харидорга (фирмага) нисбатан тақдим этилиши керак эди, зеро харидор (фирма) етказиб берувчи билан ўзи тузган хўжалик шарт-номаси бўйича мажбурият билан боғланган ва, унинг ўзи товарни олувчи ҳисобланиши ёки унинг фармойишига кўра товар бошқа шахсга юклаб жўнатилганидан қатъи назар, етказиб берилган товар ҳақини тўлаши керак эди.



Мазкур материал Германия техник ҳамкорлик жамияти

кўрсатаётган техник мадад туфайли амалга оширилган










Время: 0.0078
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск