ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари шарҳлар билан / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома иштирокчисининг мажбуриятларни бажармаганлиги тўғрисидаги низо бўйича

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

БИРГАЛИКДАГИ ФАОЛИЯТ ТЎҒРИСИДАГИ

ШАРТНОМА ИШТИРОКЧИСИНИНГ

МАЖБУРИЯТЛАРНИ БАЖАРМА-

ГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗО БЎЙИЧА



ИШНИНГ МОҲИЯТИ

     

Юридик шахс, меҳмонхона мажмуаси ва давлат органи биргаликдаги фаолият тўғрисида уч тарафлама шартнома тузиб, мажмуа тизимига кирадиган бинолар ва иншоотлар (меҳмонхона ва ҳоказо)ни реконструкция қилишга ҳисса қўшиш ва шу асосда қўшма корхона барпо этиш мажбуриятини олдилар. Юридик шахс ўз мажбуриятларини бажара бориб, ихтисослашган ташкилот ўтказаётган реконструкция ишларига тўлаш учун меҳмонхона мажмуасига 3 миллион сўм ўтказди. Ушбу воситалардан бевосита мақсад йўлида фойдаланилмагани учун юридик шахс хўжалик судига уларни меҳмонхона мажмуасидан етказилган зарарлар сифатида ундириш даъвоси билан мурожаат қилди. Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан талаблар қондирилди, ижро варақаси берилди, суд ижрочиси мажмуанинг ҳисоб-китоб рақамидан суд эътироф этган суммани сўзсиз ҳисобдан чиқариш тўғрисида инкассо топшириқномасини берди. Бироқ унда маблағларнинг мавжуд эмаслиги сабабли топшириқнома бажарилмади. Юридик шахс хўжалик судига мазкур суммани шартноманинг учинчи тарафи - давлат органидан ундириш даъвоси билан мурожаат қилди.



ЮРИДИК ШАХСНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома шартларига кўра, меҳмонхона мажмуаси қурилиш-пудрат ташкилоти билан шартнома тузиши ва унинг меҳмонхонани реконструкция қилишга доир ишига юридик шахсдан олинган молиявий ёрдам ҳисобидан ҳақ тўлаши шарт эди. У пул маблағларидан бошқа мақсадларда фойдаланиб, бундай қилмади. Шартнома шартларига мувофиқ давлат органи меҳмонхона мажмуаси томонидан, шу жумладан ташкилот билан реконструкция шартномасини тузиш бўйича унинг мажбурияти бажарилишининг кафили ҳисобланган. Энди у меҳмонхона мажмуаси ўрнига юридик шахсга 3 миллион сўм зарарни тўлаши шарт.



ДАВЛАТ ОРГАНИНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Меҳмонхона мажмуасининг ноинсоф ҳамкор бўлиб чиқишида давлат органининг айби йўқ. Биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартномада орган унга доир мажбуриятларнинг бажарилиши кафил бўлиши кўрсатилган. Бу эса у мажмуа томонидан шартнома шартларининг амалда бажарилишини таъминлаши кераклигини англатади, холос, бироқ шартномада мажмуа ўрнига, шу жумладан зарарларни қоплашга доир молиявий мажбуриятларни бажариш мажбурияти назарда тутилмаган. Унда мажмуа томонидан шартнома шартларининг бажарилиши учун кафиллигидан далолат берувчи қоидалар ҳам мавжуд эмас.

Давлат органи юридик шахсга у томонидан меҳмонхона мажмуасига ўтказилган, лекин мажмуа томонидан мақсадга кўра фойдаланилмаган, шу жумладан унинг ҳисоб-китоб рақамида пул бўлмаган ҳолда, маблағларни тўлашга мажбур эмас. Ушбу сумма айни айбдор шахс - меҳмонхона мажмуасидан ундирилиши керак. Юридик шахс-нинг талаблари асосланмаган.



СУДНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ


Суд иш материалларини ўрганиб, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларни аниқлади:

- юридик шахс меҳмонхона мажмуаси ва давлат органи билан биргаликдаги фаолият тўғрисида уч тарафлама шартнома тузган;

- унинг шартларига кўра, тарафлар меҳмонхона мажмуасини реконструкция қилиш ва унинг асосида хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда қўшма корхона барпо этиш мақсадида ўз ҳиссаларини бирлаштириш ва биргаликда ҳаракат қилиш мажбуриятини олганлар;

- юридик шахс лойиҳага пул маблағларини киритиши керак эди, шундан 3 миллион сўм шартнома шартларига кўра уларни бажаришга шартнома тузиши шарт бўлган учинчи ташкилот бажараётган реконструкция ишларига ҳақ тўлаш учун меҳмонхона мажмуасига ўтказилган;

- биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартномада кўрсатилишича, давлат органи кафил бўлиб чиқиб, унинг шартлари бажарилишини, шу жумладан меҳмонхона мажмуаси томонидан реконструкция шартномаси имзоланишини таъминлаш мажбуриятини олган;

- меҳмонхона мажмуаси шартнома шартларини бузган ва зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган: пудрат шартномасини тузмаган, юридик шахсдан олинган пул маблағларини бошқа мақсадларда ишлатган, бу ҳол илгари қабул қилинган хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан тасдиқланган;

- уч тарафлама шартномада давлат органи кафил бўлиб ҳисобланиши ва меҳмонхона мажмуаси ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда юридик шахснинг зарарларини қоплаши шарт эканлиги айтилмаган;

- хўжалик судининг меҳмонхона мажмуасидан 3 миллион сўм ундириш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган ва ундан шикоят қилинмаган, бироқ юридик шахс томонидан иккинчи даъво тақдим этилган пайтда жавобгарнинг ҳисоб-китоб рақамида зарур пул маблағларининг мавжуд эмаслиги туфайли амалда бажарилмаган.

Қонун қоидаларини таҳлил қилиб, хўжалик суди қуйидагиларни белгилади:

- Фуқаролик кодексининг 299-моддасига мувофиқ, давлат органи мажбурият бўйича кафил бўла олмайди, чунки у на кредит муассасаси, на суғурта ташкилоти ҳисобланади;

- кўрилаётган Қонуннинг 292-моддасига кўра, агар юридик шахс олдида меҳмонхона мажмуаси томонидан унинг биргаликдаги фаолият шартномаси бўйича мажбуриятлари тўлиқ ёки қисман бажарилиши учун жавоб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олса, давлат органи кафил бўла олади;

- ФК 985-моддасининг талабларидан юридик шахсга етказилган зарар давлат органи томонидан эмас, балки меҳмонхона мажмуаси томонидан қопланиши кераклиги келиб чиқади.

Суд юридик шахснинг позицияси ва буни асослаш учун тақдим этган далилларни нотўғри деб топди. Унинг талабларини қондириш рад этилди. Юқори инстанциялар судлари қарорни қонунга мувофиқ деб топдилар ва уни бекор қилиш учун асосларни топмадилар.



Ш А Р Ҳ


Ҳуқуқни қўллаш амалиётида тадбиркорлик субъектлари кўпинча контрагентлар билан шартномалар шартларини тузиш чоғида у ёки бу юридик атамаларнинг мазмунини чалкаштиришлари ёки маълум бир юридик конструкциялардан но-тўғри фойдаланишлари сабабли зарар кўрадилар. Кўрилаётган низода “кафил” ва “кафил” тушунчалари чалкаштирилган.

Фуқаролик кодекси 962-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, оддий меҳнат шартномаси (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома) бўйича шериклар (иштирокчилар) деб аталувчи икки ёки ундан ортиқ шахс фойда олиш ёки қонунга зид бўлмаган бошқа мақсадга эришиш учун ўз ҳиссаларини қўшиш ва юридик шахс тузмасдан биргаликда иш қилиш мажбуриятини оладилар. Кўриб чиқилган ҳолатда шартнома тарафлари биргаликдаги фаолиятининг асосий мақсади деб меҳмонхона мажмуасини реконструкция қилиш ва унинг асосида қўшма корхона барпо этиш белгиланган.

Биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартномада, одатда, ҳар бир тарафнинг умумий ишдаги иштироки баён қилинади, киритилаётган ҳиссанинг тури ва миқдори кўрсатилади (Фуқаролик кодекси 963-моддасининг биринчи қисмига кўра, шерик умумий ишга қўшадиган ҳамма нарса, жумладан пул, бошқа мол-мулк, касбий ва бошқа билимлар, малака ва маҳорат, шунингдек ишбилармонлик обрў-эътибори шерикнинг қўшган ҳиссаси ҳисобланади).

Бирор-бир иштирокчи томонидан ўз мажбуриятини бажармаслик оқибатлари тўғрисидаги масала қонун билан батафсил тартибга солинмаган, тарафларнинг хоҳишига қолдирилади ва, одатда, шартноманинг ўзида кўрсатилади. Иш материалларидан кўринадики, биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартномада шундай қоида борки, унга кўра “давлат органи кафил бўлиб чиқади ва унинг шартларини бажаришни таъминлаш мажбуриятини олади”, бу шартлар орасида меҳмонхона мажмуаси томонидан ихтисослашган ташкилот билан меҳмонхонани реконструкция қилишга битим тузиш бор. Юридик шахс мажмуа томонидан ушбу мажбурият бажарилмаган тақдирда давлат органи етказилган зарарларни қоплаш мажбуриятини олган деб ҳисоблади. Мазкур қарор қонун қоидаларига мувофиқ келмади, хўжалик суди ана шунга эътиборни қаратди.


Биринчидан, “кафил” атамасидан фойдаланиш мазкур ҳолда юридик асосга эга эмас. Қонун унга қатъий белгиланган мазмун беради. Фуқаролик кодексининг 299-моддасига кўра, кафолатга биноан банк, бошқа кредит муассасаси ёки суғурта ташкилоти (кафили) бошқа шахс (принципал)нинг илтимосига кўра кафили ўз зиммасига олаётган мажбурият шартларига мувофиқ принципалнинг кредитори (бенефициар) пул суммасини тўлаш ҳақида ёзма талабнома тақдим этса, пулни унга тўлаш ҳақида принципалга ёзма мажбурият беради. Ўз мақомига кўра давлат органи меҳмонхона мажмуаси томонидан мажбурият бажарилиши кафилси бўла олмайди. Бунинг устига, кафолат белгиланиши учун қонун томонидан расмийлаштириш, берилаётган кафолат мажбуриятининг мазмуни, уни бажариш тартиби ва ҳоказолар бўйича бир қатор талаблар назарда тутилган (Фуқаролик кодексининг 299-310-моддалари). Чунончи, хусусан, кафолат тақдим этилаётганида тарафлар унинг предметини аниқ таърифлаб, таъминланаётган мажбурият турини, тўланаётган пул маблағлари суммаси ва ҳоказоларни кўрсатиши керак. Шу сабабли ФК 299-моддасида белгиланганидек шунчаки “шартнома шартларини бажариш кафили”ни кўрсатиш кафолатни таснифлаш учун етарли эмас. Юридик шахс мазкур жиҳатни ҳисобга олмаган.


Иккинчидан, юридик шахснинг давлат органини кафил деб топиш талаби тўғрилиги биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартноманинг таърифлари кафилликни қўллаш шартлари ва тартибини белгилайдиган қонун қоидаларига қанчалик мувофиқлигига боғлиқ эди. Фуқаролик кодекси 292-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кафиллик шартномасига кўра кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўлиқ ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Шартномада меҳмонхона мажмуаси томонидан қандай мажбуриятлар бажарилиши учун давлат органи кафил бўлишга тайёрлиги ҳамда уларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун юридик шахс олдида қандай жавоб бериши (етказилган ҳақиқий зарар ва (ёки) бой берилган фойдани қоплаш, улардан нотўғри фойдаланиш оқибатида бошқаларнинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар, суд чиқимларини қоплаш ва ҳоказо) кўрсатилмаган. Унда давлат органи меҳмонхона мажмуасининг кафили ҳисобланиши ва у қабул қилган мажбуриятнинг бажарилиши учун жавоб беришга розилиги тўғрисида қоида ҳам бўлмаган. Шунга асосан хўжалик суди мазкур вазиятда Фуқаролик кодексининг кафиллик тўғрисида 22-боби 4-параграфи қоидаларини қўллаш асосланмаган деб ҳисоблади.


Учинчидан, Фуқаролик кодексининг 985-моддасига кўра, юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда бунда айбдор бўлган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши керак. Суднинг таъкидлашича, пул маблағларидан мақсадга кўра фойдаланилмаганда ва улар юридик шахсга қайтарилмаганда фақат меҳмонхона мажмуасининг айби бор. Давлат органи кўрсатилган пул маблағларини олмаганлиги, уларни тасарруф қилмаганлиги, шунингдек мажмуа томонидан биргаликдаги фаолиятда қабул қилинган мажбуриятлар бажарилишининг кафили ҳисобланмагани учун, тегишлича, унга нисбатан келтирилган моддани қўллаш учун асослар бўлмаган.

Кўриб чиқилган низонинг якуни тадбиркорлик фаолияти субъектларига бир неча амалий тавсияларни баён этиш имконини беради. Биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартномаларни тузаётганда қайси иштирокчилар қандай вазифаларни бажариши ва шу муносабат билан унинг зиммасига қандай мажбуриятлар юкланишини дарҳол белгилаш мақсадга мувофиқдир. Уларни шартномада имкони борича батафсил қайд этиш зарур. Кафилликни белгилаш зарур бўлганида ким кафил ролида чиқиши ва кимларнинг ҳаракатларни бажарганлиги учун у шартнома бошқа иштирокчилари олдида жавоб беришини очиқ кўрсатиш керак. Бундан ташқари, бу  қандай шаклда қилинишини назарда тутиш мақбулдир: кредиторга етказилган зарарлар суммасини тўлайдими ёки ўзи кафил бўлган шахснинг ўрнига мажбуриятни бажарадими ва ҳоказо. Биргаликдаги фаолият иштирокчилари ўзаро муносабатларининг хусусиятини ҳам ҳисобга олиш зарур. Улар фидуциар (ишончга асосланган) хусусиятга эга бўлгани сабабли, улардан бирортаси томонидан шартнома мажбуриятларининг бузилиши шартномани тузишга асос бўлган умумий мақсадга эришишни хавф остига қўяди (Фуқаролик кодекси 962-моддасининг биринчи қисми). Шубҳасиз, биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартномада кафилликни белгилаш қонун билан тақиқланмаган, аммо тарафларнинг хоҳишига қолдирилган. Бироқ, унинг ўрнига айб мавжуд бўлганида мажбуриятнинг ўз қисмини бажармайдиган ёки лозим даражада бажармайдиган иштирокчи билан шартнома муносабатларини тўхтатиш масаласини қўйиш қулайроқ бўлади. Бунга қўшимча равишда унинг қолган иштирокчилари олдидаги жавобгарлигини белгилаш - жарима, етказилган зарарларни қоплаш ва ҳоказо - мақсадга мувофиқ бўлади.



Мазкур материал Германия техник ҳамкорлик жамияти

кўрсатаётган техник мадад туфайли амалга оширилган






Время: 0.0378
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск