ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари шарҳлар билан / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Электр энергия таъминоти учунҳақ тўлаш тўғрисидаги низо бўйича

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЭЛЕКТРЭНЕРГИЯ ТАЪМИНОТИ УЧУН

ҲАҚ ТЎЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗО БЎЙИЧА



ИШНИНГ МОҲИЯТИ

        

Энергия билан таъминловчи ташкилот давлат корхонасига хизмат кўрсатадиган банкка корхонанинг ҳисоб-китоб рақамидан у истеъмол қилган электр энергиясига ҳақ тўлаш бўйича қарзни сўндириш учун пул маблағларини акцептсиз ҳисобдан чиқариш тўғрисида тўлов талабномасини тақдим этди. Корхона бунга рози бўлмади ва хўжалик судига энергия билан таъминловчи ташкилотнинг ҳаракатларини нотўғри деб топиш ва ғайриқонуний тарзда ҳисобдан чиқарилган пул маблағларини қайтариш тўғрисида даъво аризаси билан мурожаат қилди.



ЭНЕРГИЯ БИЛАН ТАЪМИНЛОВЧИ

КОРХОНАНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Корхона истеъмол қилган электр энергиясининг ҳажмлари ҳисоб асбобларининг кўрсаткичлари асосида белгиланган. Уни етказиб бериш шартномасида кўрсатилган истеъмол лимити бир кеча-кундузда 6 соат ёниши (тунги вақтда) ҳисобидан келиб чиқиб белгиланган. Ташқи ёритишнинг тўрт объектида ҳисоб асбоблари бўлмаган. Улар бўйича уч ой учун истеъмол қилинган энергия электр энергиясининг бир кеча-кундузлик истеъмоли бўйича белгиланган кўрсаткич асосида қайта ҳисоб-китоб қилинган ва корхонанинг қарз суммаси қўшимча ҳисоблаб ёзилган. Унинг акцептсиз ҳисобдан чиқарилишига тўлов талабномаси тақдим этилган. Энергия билан таъминловчи ташкилотнинг ҳаракатлари асосланган.



КОРХОНАНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Тўртта ёритилаётган объект бўйича электр энергияси истеъмоли ҳисобининг бузилиши корхонанинг айби билан эмас, балки электр энергияси ҳисобининг ҳисоб-китоб асбоблари бузилиши туфайли юз берган. Кейинги ой мобайнида энергия билан таъминловчи корхона уларни тузатмаган ва янгилари билан алмаштирмаган. Шу сабабли уч ой давомида электр энергиясини ҳисоб асбоблари бўйича ҳисоблаш мумкин бўлмаган. Кўрсатилган ёритилувчи объектларда уларнинг йўқлиги электр энергиясининг ҳақиқатда истеъмол қилинган ҳажмига таъсир кўрсатмаган, чунки уларни ёритиш шартномада мустаҳкамланган истеъмол шартлари ва лимитига мувофиқ амалга оширилган.

Пул маблағларини акцептсиз ҳисобдан чиқаришни энергия билан таъминловчи ташкилот фақат электр энергиясининг ҳисоб асбоблари кўрсаткичлари асосида амалга ошириши мумкин. Пул маблағларини қўшимча ҳисоблаб ёзиш ва кейин ҳисобдан чиқариш нотўғри амалга оширилган.




СУДНИНГ ҚАРОРИ ВА УНГА ДОИР ШАРҲЛАР


Давлат корхонаси ва энергия билан таъминловчи ташкилот ўртасида юзага келган низони кассация инстанциясида қайта кўриш чоғида суд қуйидагиларни аниқлаши керак эди:

- корхона электр энергиясининг ҳисоб асбобларини синдиришда ва шунинг натижасида уни ҳисобга олишнинг бузилишида айбдорми;

- энергия билан таъминловчи ташкилотнинг истеъмолнинг белгиланган ўртача бир кеча-кундузлик ҳажми кўрсаткичларидан келиб чиқиб, истеъмол қилинган электр энергияси миқдорини қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича ҳаракатлари тўғрими;

- қўшимча ҳисоблаб ёзилган суммаларни акцептсиз ҳисобдан чиқариш тўғрисида тўлов талабномасини тақдим этиш асослими.

Суд қуйидагиларни аниқлади. Давлат корхонаси ва энергия билан таъминловчи ташкилот электр энергиясини етказиб бериш шартномасини тузишди, унга кўра корхонага тегишли бўлган бир қатор объектларни тунги вақтда ташқаридан ёритиш учун бир кеча-кундузда 6 соат ёқиш ҳисоб-китобидан келиб чиқиб истеъмол лимити ажратилди.

Электр энергияси учун ҳисоб-китоб-ларни корхона шартномага мувофиқ амалга оширди: олдиндан ҳақ тўлаш тартибида - 30 фоиз, қолган сумма - электр энергиясининг ҳисоб асбоблари бўйича белгиланадиган ҳақиқатда истеъмол қилинган ҳажмдан келиб чиқиб кейинги ҳисоб-китоб даври бошланишидан кейин 60 кун давомида.

Истеъмол қилинган электр энергиясининг назорат ҳисобини амалга ошириш чоғида энергия билан таъминловчи ташкилот ёритиладиган тўрт объектда истеъмол қилинадиган электр энергиясининг ҳисоб асбоблари ишламаганлигини аниқлади. Кейинги уч ой мобайнида у истеъмол қилинган электр энергиясининг миқдорини бир кеча-кундузда 11 соат ёниш ҳисоб-китоби асосида белгиланадиган ўртача бир кеча-кундузлик истеъмол кўрсаткичидан келиб чиқиб қайта ҳисоб-китоб қилди. Корхона ҳисоб-китобларни илгари шартнома билан белгиланган тартибда амалга оширди, унга бу борада ҳеч қандай ўзгартиришларни киритмади.

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 69-бандига мувофиқ, абонентнинг айби бўлмасдан электр энергиясининг ҳисоби вақтинча бузилганда сарфланган энергия учун ҳисоб-китоб ҳисоб бузилгунга қадар аввалги ойлик даврнинг ёки энергия билан таъминловчи ташкилотнинг қарорига кўра ҳисоб тикланганидан кейинги даврнинг ўртача бир кеча-кундузлик ҳисоб-китоби бўйича амалга оширилади. Электр энергиясининг ўртача бир кеча-кундузлик сарфи ҳисоб-китоби даври унинг давомида ҳисоб-китоб тикланиши керак бўлган бир ойдан ошмаслиги керак. Иш материалларидан кўринадики, ўтказилган экспертиза асбоблар завод браки оқибатида юз берган синиш натижасида ишламаганлигини ва бунда корхонанинг айби йўқлигини аниқлади. Энергия билан таъминловчи ташкилот носоз ҳисоб асбобларини ўз вақтида тузатмаган.

Худди шу бандга кўра, агар ҳисобга олишнинг ҳисоб-китоб асбобини объектив сабабларга биноан (ток трансформаторлари, электр ҳисоблагичларнинг йўқлиги, йўллардан ўтиб бўлмаслиги ва ҳоказо) бир ой ичида тиклаш мумкин бўлмаса, абонентга берилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби ва ҳисобни тиклаш муддати абонент ва энергия билан таъминловчи ташкилотнинг икки тарафлама битими билан белгиланиши керак. Суд белгиладики, электр энергиясининг ҳисоб-китоб қилинган ҳисоби бўлмаган даврда корхона ва энергия билан таъминловчи ташкилот истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби тўғрисида битимга кела олмадилар.

Қайта ҳисоб-китобни энергия билан таъминловчи ташкилот мустақил равишда, бундан корхонани хабардор қилмай амалга оширди. Суд бу билан корхонанинг ҳуқуқлари бузилганини кўрсатди, чунки у бундан норози бўлиш ва пул суммаларини қўшимча ҳисоблаш имкониятидан маҳрум қилинган.

Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида низом - (янги таҳрирда) (МБ бошқарувининг Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 15 апрелда 1122-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) билан белгиланган тартибга мувофиқ, электр энергияси учун ҳисоб-китоблар чоғида тўловчилар ҳисобварақларидан пул маблағларини акцептсиз ҳисобдан чиқаришга доир тўлов талабномаларини тўлашга тақдим этиш ҳисоб асбобларининг кўрсаткичлари ва тарифлар асосида амалга оширилади. Суд мазкур ҳолда ҳисоб асбобларининг кўрсаткичлари бўлмаганлиги сабабли энергия билан таъминловчи ташкилот қўшимча ҳисобланган пул маблағларини акцептсиз ҳисобдан чиқариш ҳуқуқига эга бўлмаганлигини очиқ-ойдин кўрсатди. Мазкур ҳолда у тўлов талабномасини акцепт билан тақдим эта олар эди ва давлат корхонаси қўшимча ҳисобланган сумма ва қўйилган талабнинг тўғрилигини эътироф этганда эътироф этилган сумма ҳисобдан чиқарилиши мумкин эди.  Улар корхона томонидан эътироф этилмаган ва тегишлича тўлов талабномасининг акцептидан воз кечилган тақдирда энергия билан таъминловчи ташкилот Хўжалик процессуал кодексининг 1-моддасига асосан низони моҳиятига кўра ҳал қилиш учун хўжалик судига мурожаат этиш ҳуқуқига эгадир.

Баён этилганлар асосида суд энергия билан таъминловчи ташкилотнинг қўшимча ҳисобланган суммани акцептсиз ҳисобдан чиқаришга доир ҳаракатларини асоссиз деб топди ва энергия билан таъминловчи ташкилотнинг ҳисоб-китоб варағидан корхона фойдасига ундириш ва корхонанинг судга мурожаат қилиш муносабати билан қилган харажатларини қоплаш тўғрисида қарор қабул қилди.



Мазкур материал Германия техник ҳамкорлик жамияти

кўрсатаётган техник мадад туфайли амалга оширилган




















Время: 0.0293
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск